САФАРИ

@nozimsafari Нравится 16
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Мустақил кузатувчи. Журналист, публицист
Сафари ижтимоий тармоқларда:
youtube.com/nozimsafari
fb.com/Nozimjon.Safaroff/
instagram.com/nozimsafari/
twitter.com/NozimjonSafarov
Мурожаат учун: @safari_contactbot
Тижорий ҳамкорлик учун: @thebase_ads
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Блоги
Добавлен в индекс
19.01.2019 19:02
25 Dec 2019, 11:04 (62 дня назад)
Репост из: Adolat SDP
6-Чўпонота сайлов округидаги ҳолат юзасидан

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига 6-Чўпонота сайлов округидан Обиджон Латипов номзоди қўйилган эди.

22 декабрь куни бўлиб ўтган сайлов жараёнларида Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг кузатувчиларига сайлов участка вакиллари томонидан фото ва видео тасвирга олишга қаршилик қилишган. Айрим сайлов участкаларида кузатувчиларни эркин ҳаракатланишини чекламоқчи бўлишган.

Бундан ташқари, участка раислари ва аъзолари томонидан бир қатор бошқа қонун бузилиш ҳолатлари ҳам кузатилди.

Ушбу ҳолатлар бўйича номзод Обиджон Латипов томонидан тегишли далиллар ва материллар илова қилинган ҳолда жорий йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ариза билан мурожаат қилинди.

Умид қиламизки, ушбу идоралар мазкур вазиятни синчиковлик билан ўрганиб чиқишади ва қонуний чора кўрилади.