Rahimboy Jumaniyozov - Notiqlik san'ati akademiyasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Лингвистика


Notiq - Rahimboy Jumaniyozovning rasmiy kanali
Murojaat uchun: 909946090

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Лингвистика
Статистика
Фильтр публикаций


Мақсадга эришишнинг 7 босқичи:
1. Қоғозларда ўйланг.
Қоғозга туширилмаган мақсад - бу харитасиз сафарга чиқиш демак.
2. Ўзингизга аниқ саволлар беринг. Нима? Қачон? Қандай?
3. Мақсадга эришиш учун муддат белгиланг.
Агар ундай қилмасангиз сиз шунчаки мақсадга эришаман деб орзу қилаётган бўласиз.
4. Эришган мақсадингиз сиздан бошқа яна кимларга фойда келтириши ҳақида ўйланг.
5. Мақсадингизни кунлик, ҳафталик (ва ҳ.к.) қисмларга бўлиб чиқинг.
6. Бу йўлда барча масъулиятни ўз зиммангизга олинг.
Бу мақсад сизники, унга фақатгина сиз эришишингиз керак.
7. Мақсадингиз ҳақида кўп ўйланг.


#Халқаро_таҳлил_!

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Хўш, Қувайт ҳақида нималар биламиз?

1. Арабистон яриморолида, Форс қўлтиғининг шимоли-ғарбий соҳилидаги давлат. Майдони 17,8 минг км². Пойтахти – Ал-Кувайт шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 3 вилоятга бўлинади.

2. Аҳолисининг 90% га яқини араблар. 2024 йил ҳолатига кўра Қувайтда 4,82 миллион аҳоли бор. У дунёда учинчи энг катта чет эллик аҳолига эга давлатдир.

3. Қувайт конституциявий монархия ҳисобланади. Амир томонидан бошқарилади. Қонун чиқарувчи орган - Миллий Ассамблея ҳисобланади.

4. Қувайт нефть захиралари бўйича дунёда олтинчи ўринда туради.

5. 2004 йил Қувайт Давлатининг Ал-Қувайт шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси очилган.


CHIZGILARIM - SEZGILARIM!

Ўзи идрок этмаган нарсалар ҳақида гапиришга интилганлар нотиқ эмас, вайсақи ёки аравани қуруқ олиб қочувчи сафсатабозлардир. Вайсақилик, сафсатабозлик ва серсўзлик эса нотиқликнинг душмани, кушандасидир.
****
Мудраётган одамни бедор қилолмаган, маҳзун кишини масрур, қаҳрли кимсани меҳрли қилолмаган нотиқ ҳеч ким, нутқ ҳеч нимадир.
****
Сўзнинг ўрнини топиш тингловчи, вазият, шароит ва маконни тўғри танлашдан бошланади.
****
Чақувчи чаёндан қўрқмасанг ҳам сўздан етадиган зиёндан қўрқ.
****
Яратганнинг ўзи одамзот ортиқча гапирмаслиги учун тилнинг олдида иккита қўрғон қурган, булар лаблар ва тишлардир.
****
Ҳақиқий нотиқ қуйидаги мезонларга таянади. Кимга, нима ҳақда, қаерда гапиришни, қачон ва қандай қилиб гапиришни, қай ҳолатда, энг муҳими, қанча сўзлашни билиши шарт.


Репост из: Rahimboy Jumaniyozov - Notiqlik san'ati akademiyasi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Omon-omon” dasturida Notiqlik san’ati akademiyasining yillik tanlovi g’oliblarining taqdirlov tadbiri natijalari haqida suhbatlashdik.


Репост из: Doktorantlar va ilmiy izlanuvchilar | PhD, DSc
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Falsafa nima o'zi?! Bertran Rassel bilan intervyu.

Kanalga ulanish
@ILM_NUR_2020




Болалар бахтиёрлигининг сирларидан бири шуки, улар келажак ёки ўтмишда эмас, ҳозирги вақтда яшайдилар. Агар нимадандир ташвишда бўлсангиз, келажакда яшаяпсиз. Агар нимадандир хафа бўлсангиз, ўтмишда яшаяпсиз. Агар сиз хотиржам ва қалбингиз равшан бўлса, демак, ҳозирда яшаётган бўласиз.


Дарвешдан "Заҳар нима?" дея сўрадилар.
Дарвеш жавоб қилди:
- Эҳтиёжимиздан ортиқ хамма нарса заҳар бўлади.
Ортиқча ишлаш, ортиқча дам олиш, ортиқча ейиш, ортиқча ичиш, ортиқча қўрқув, ортиқча хотиржамлик, ортиқча хурсандчилик, ортиқча нафрат, ортиқча муҳаббат ва ҳатто бировга ортиқча яхшилик қилиш ҳам...

Ҳаётнинг моҳияти - МЕЪЁРда.


АМЕРИКА ҲИНДУЛАРИНИНГ ҲИКМАТЛИ СЎЗЛАРИ

• Орқамда юрма, йўлбошчинг эмасман. Олдимга ўтма, муридинг эмасман. Сенга эргашиб юра олмайман. Ёнимда юр. Сени кўриб турай, шунда иккимиз тенг бўламиз.
• Овламоқчи бўлсанг энг заиф кийикни овла. Соғломлари насл сурдириши зарур.
• Тинчлик ва бахт ҳар онда мавжуд. Тинчлик ва бахт ҳар одимда бор. Руҳият масалаларида сиёсатга ўрин йўқ.
• Бошқа бировнинг камчилиги ҳақида гапиришдан олдин ўз чориғингнинг ичига боқ.
• Битта душман кўп, юзта дўст оздир.
• Бир марта “мана буни ол” дейиш, икки марта “мен бераман” дегандан афзалдир.
• Агар соя инсон бўйидан узун бўлса, демак қуёш ботаётган бўлади.
• Агар ҳар ким биттадан муҳтожга ёрдам берса, ер юзида эҳтиёжманд қолмайди. Ҳар кун бир кишига ёрдам бер!
• Кўзда ёш бўлмаса, руҳда камалак ҳосил бўлмайди.
• Кўзинг билан эмас, қалбинг билан қарор қил.
• Билим мозийдир, ҳикмат эса истиқбол.


ТАРБИЯ БУ...

~ Оилавий тарбия ота-оналар учун, аввало, ўзини-ўзи тарбиялаш демакдир.
~ Агар одамлар болаларингиз ҳақида ёмон гапиришса, бу уларнинг сизни ёмонлашаётганидир.
~ Таълим-тарбия сўзи ёнма-ён ёзилса-да, ҳар иккаласининг алоҳида-алоҳида маъноси бор.
~ Болалари бўлатуриб зериккан аёл нафратга лойиқдир.
~ Мактаблар кўп, бироқ яхши отасиз яхши тарбия бўлмайди.
~ Фарзандингиз нима деса, ҳаммасига хўп деяверсангиз, уни бахтсиз қилиб қўясиз.
~ Ўрнак кўрсатиш дўқ-пўписадан кучлироқ таъсир этади.
~ Болангизни у билан гаплашаётган, бирор нарса ўрганаётган ёки унга бирор иш буюраётганингиздагина тарбиялаяпман деб ўйламанг. ~ ~ Сиз уни ҳаётингизнинг ҳар бир сониясида тарбиялаб борасиз. Сўзингиз оҳангидаги зиғирдек ўзгаришни ҳам, фикрингиздаги озгина бурилишни ҳам кўринмас йўллар билан бола сезиб туради, буни ўзингиз пайқамай қоласиз.


Siz to’g’ri yo’lda ekanligingizning belgilari

Muammolar tugamasligini tushunasiz.

Ilm olish sizga kuch beradi.

Pul ikkinchi darajali bo'ladi.

O'rganish kuch talab qilmaydi.

Intizom standart hisoblanadi.

Uyg'onish - ne’mat.


Замонавий мақоллар

— Кредит кўзини сузмаса, процент арқон узмайди.
— Бўладиган бола пулидан маълум.
— Қарзи борнинг нози бор.
— Оз-оз сўраб пулдор бўлур,
Орланиб сўрамаган хор бўлур.
— Онанинг кўнгли болада, боланинг кўнгли долларда.
— Қарз сўраганнинг айби йўқ.
— Пулдор ачитиб гапирар, қарздор кулдириб.
— Узоқдаги доллардан, яқиндаги сўм яхши
— Қарз кўзини сузмаса, доллар ипини узмайди
— Доллар эгилади, букилади лекин синмайди.
— Кўп қарз эшакка юк.
— Сочи йўқ бўлса хам доллар яхши.
— Сўм вафо, доллар жафо.
— Долларини ол, банкини сўрама...


ЧИН ИШҚ

Хушрўй, хушбичим аёл пиёдалар йўлакчасидан аста-аста қадам ташлаб борарди.
Ортидан бир эркак яқинлашди ва:
— Ғоят сулувсиз, вафодорим бўлинг, — деди.
Аёл бошини чайқаб, майин табассум билан:
— Мендан сизга ёр чиқмайди. Ортимиздан келаётган аёл мендан кўра сизга кўпроқ муносиб. У ҳам сулувликда кўплардан қолишмайди, — деди.
Эркак ортига ўгирилди ва бадбашара бир аёлга кўзи тушди.
— Йўқ! — рад этди у дарҳол. — Кўнглим ёлғиз сизни дейди.
Хоним жавоб берди:
— Агар ишқингиз чинданам менга тушганида, ортга ўгирилмасдингиз!

Сейж Романо


ЧИЗГИЛАРИМ.- СЕЗГИЛАРИМ

Гапираётган нарса-ҳодисанинг ёхуд мавзунинг моҳиятини чуқур англаган ва тасаввур этган, идрок этган нотиқ эсанкирамайди, ҳаяжонланмайди ҳам. Гап мавзуни қай даражада билишда.
****
Нутқингизда келтирмоқчи бўлганингиз шеър ёки ривоят, мақол ёхуд матал меъёрида бўлмаса бузилади, сўзга ва сизга эътибор сусаяди.
****
Ўзи билмаган ва ҳис этмаган нарса ҳақида гапираётган нотиқ, боши берк кўчага кириб кетган сўқир кимса кабидир.


УЧТА НАРСА ЖИСМНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ
1. Кўп ейишлик;
2. Кўп гапиришлик;
3. Кўп ухлашлик.

БАДАННИ БУЗУВЧИ ТЎРТТА НАРСА
1. Қайғу-ғам;
2. Хафалик;
3. Очлик;
4. Уйқусизлик (бедорлик).

РИЗҚНИ КЕНГАЙТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА
1. Кечаси ўқиладигон намоз;
2. Саҳарларда айтиладиган кўп истиғфор;
3. Садақа беришга одатланиш;
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш.

РИЗҚНИ ТАНГЛАШТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА
1. Саҳар маҳал ухлашлик;
2. Кам намозлик;
3. Дангасалик;
4. Хиёнат
.

              


Ўзига хос услубда одамларни кулдираётган қизиқчи Элмурод Ҳақназаров янги концертида бир гапни айтибди:
—  Домда тураман, яқинда бир рус кампир қўшнимиз қизлариникига кўчиб кетди. Унинг нарсаларини ташишга ёрдам бердик. Бир ярим соат китоб ташидик. Кейин яна бир дўстимиз кўчди. Унинг уйидан бир ярим соат бонка ташидик.

Бу гапга ҳамма кулди. Аслида эса йиғлайдиган ҳолат. Фарзанди китоб оберинг, деса ўқиб гўр бўлармидинг ёки битта китобни пулига ярим кило гўшт беради, дейдиган одамлар яшайдиган миллатнинг косаси оқармайди.
Хитой дунёни ҳар томонлама эгаллаб бўлди. Нима учун? Чунки хитойликларда китоб ўқиш даражаси 80 фоизга етди ҳозир. Билмадим, агар биз уларнинг ярмичалик ривожлансак, китоб ўқиш нари турсин, мактабларга ҳам олов қўйиб юборсак керак.

Мақсуд Жонихонов


“БЕМАЪНИ ҲАЁТ ИНСОННИ ҚАЁҚҚА ЕТАКЛАЙДИ?”
Инсон ҳаётидан маъно-мазмун топмагач, ўйин-кулгу, кайф-сафони излашга отланади.  Мабодо инсон  ҳаётида мазмунни, ўзида ақл-идрокни ҳис этмаса –  ҳузур-ҳаловат, ўйин-кулгуни оғриқни қолдирувчи малҳам деб билади.
Виктор Франкл, австриялик психиатр, психолог ва файласуф.
Жалолиддин Сафоев таржимаси


Репост из: She’riyat xiyoboni (Faxriddin Hayit sahifasi)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#minnatdorlik

Талаба бўлиб илк бор ўқишга борганимизда бағрини очиб кутиб олган устозларимиздан бири Раҳимбой Жуманиёзов бўладилар.

Раҳимбой оғадек таниқли сухандон, нотиқ, тилимиз фидойиси бўлган салоҳиятли олимнинг бизга сабоғи ~ ҳам ҳайрат, ҳам ифтихор бағишлаган.

Чорак аср ўтибдики, ҳамон устознинг сабоғу ўгитлари, эътирофларидан баҳраманд бўлиб келмоқдамиз.

Устозларнинг аълоси мана шундай шогирдларига умр бўйи елкадош бўлади...

rel='nofollow'>🖌t.me/faxriddinhayit


Руҳият манзаралари ва таҳлили

1. Агар инсон оддий нарсаларга ҳам кулаверса демак, у жуда ёлғиз.

2. Агар одам жуда кўп ухласа демак, у ғамгин.

3. Агар инсон тез, лекин кам гапирса демак у ниманидир яширмоқда.

4. Агар инсон жуда кўп миқдорда ва тартибсиз равишда овқат еса билингки унда стресс бор.

5. Агар кимдир йиғлаб ўз ғамини чиқара олмаса у жудаям кучсиз.

6. Агар инсон кичик нарсаларга ҳам йиғласа, у айбсиз ва юмшоқкўнгилдир.

7. Агар инсон кичик ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилса, демак бу инсоннинг муҳаббатга муҳтожлигини билдиради.


​​Одамлар нима деркин?

Қиз талаба бўлди.
«Ўқиб олим бўлармиди», қўл силтади одамлар.

Қизгина унга ошиқ йигитнинг изҳорини қабул қилди.
«Танлаганинг шуми», кулди одамлар.

Келинчак жуфтининг хизматида бўлди, бирор марта юзига тик қарамади.
«Мунча лаллаймасанг», деди одамлар.

Аёл кетма кет фарзандларни дунёга келтирди.
«Бунча кўп туғасан», ачинди одамлар.

Аёл ишга кирди, рўзғорга қарашди.
«Оилани унутма», ақл ўргатди одамлар.

Аёл ҳасталанди.
«Жони қирқта, ўлмайди», хукм қилди одамлар.

Аёл курашди, гулдек яшнади, кўзёшини бировга кўрсатмади.
«Бир балоси бор», шубҳаланди одамлар.

Кампир кексайди, ҳамманинг ризолигини олиб омонатини топширди.
Одамлар эса ҳамон гапирарди...

✍🏻 Нодирабегим Иброҳимова

Показано 20 последних публикаций.