Репост из: Namangan viloyati hokimligi
Наманган вилоятида пахта тайёрлаш йиллик режаси ошиғи билан бажарилди
Бугун Наманган вилояти пахта тайёрлаш йиллик режасини ошиғи билан бажарди. Режа 100,3 фоизга уддаланди, 201 849 тоннага тенг улкан хирмон уюлди. Вилоят Фарғона, Андижон ва Хоразм вилоятларидан сўнг мамлакатда тўртинчи бўлиб маррага етиб келди.
Айтишларича, Наманганда бундан қарийб 50 йил аввал, 1971 йили шундай натижа қайд этилган, 22 октябрь куни режа тўлган экан.
Вилоятда 2020 йил ҳосили учун 1 849 та фермер хўжалиги ва 7 та кластер корхонаси томонидан 63 406 гектар майдонга чигит экилиб, ҳар гектардан ўртача 31,7 центнердан жами 201 250 тонна пахта хом ашёси етиштириш бўйича контрактация шартномалари тузилганди.
63 406 гектар майдондан 28 394 гектарига (45%) “Андижон-35”, 10 986 гектарига (17%) “С-6524”, 10 770 гектарига (17%) “Султон”, 4 737 гектарига (7,5%) “Наманган-34” нави ва 8 519 гектар (13%) майдонга истиқболли ва янги навлар жойлаштирилди.
Теримни тизимли ташкил этиш мақсадида 1 381 та отряд шакллантирилиб, 184 минг нафардан ошиқ теримчи жалб этилди. Уларга етарли шарт-шароитлар яратилиб, мунтазам равишда рағбатлантириб борилди.
Вилоятда бу йил 45 та терим машинаси теримда қатнашди. Ўтган йили 13 та пахта терим машинаси бўлган бўлса, жорий йилнинг ўзида 32 та янги пахта терим машиналарини сотиб олинди.
Бугунги кунгача Чортоқ, Мингбулоқ, Наманган, Тўрақўрғон, Норин ва Поп туманлари пахта сотиш режасини бажарди. Қолган туманлар ҳам пешма-пеш режаларни бажариш арафасида турибди.
Кластер тизимига ўтилиб, фермер хўжаликларининг техника, минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминланиш даражаси яхшиланганлиги хисобига йилдан йилга юқори ҳосил олаётган фермер хўжаликлари сафи кенгайиб бормоқда.
Чортоқ туманидаги “Турғунбой Жўрабой Мунаввар” фермер хўжалиги гектаридан 52,8 центнер, “Короскон олтин диёр” фермер хўжалиги 51,1, Мингбулоқ туманидаги “Машраббой Сайдалиев” фермер хўжалиги 41,6, “Бахтиёр Абдусаломович” фермер хўжалиги 40,5, Наманган туманидаги “Ғофуржон ота ОЭФ” фермер хўжалиги 55,2, “Ўринбой пахтакор” фермер хўжалиги 54,4, Тўрақўрғон туманидаги “Комилов Турсунбой” фермер хўжалиги 50,8, “Оллаёр” фермер хўжалиги 45,5, Норин туманидаги “Қобулжон Муштарий” фермер хўжалиги 46, “Фозилжон қизи Зулхумор” фермер хўжалиги 46,5, Поп туманидаги “Марғизор замини” хусусий корхонаси 49,7, “Тошпўлат Тўрғунбой Расулжон” фермер хўжалиги 42,1 центнердан ҳосил олишга эришди.
Ҳали вилоят далаларида ҳосил мўл. Мингбулоқ, Учқўрғон, Норин каби туманларда ҳатто биринчи терим пахта турибди. Қолган ҳосил ҳам тез кунларда нест-нобуд қилмай йиғиштириб олинади. Бунинг учун барча имкониятлар етарли.
Ғалаба муборак, Наманган вилояти пахтакорлари!