Репост из: Namangan viloyati hokimligi
НОРИНДА ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНМОҚДА
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров туманда янги бунёд этилган меҳмонхонада ҳам бўлиб, хизмат кўрсатиш сифати ва имкониятларини кенгайтириш юзасидан зарурий кўрсатма, таклиф ва тавсияларини берди.
2020 - 2022 йилларда туманни ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш дастуридан «NORIN GLOBEX AVTOTRANS» МЧЖ томонидан микрологистика марказини вужудга келтириш лойиҳаси рўёби учун «Бўзўлмас» МФЙ ҳудудидан 0,5 гектар ер ажратилган. 4,5 млрд. сўм маблағ ҳисобига микрологистика – транспорт хизмати, 20 ўринли меҳмонхона ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 500 тоннали сиғимдаги музлаткич барпо этиш жараёнлари кетмоқда.
Дастлабки босқичда микрологистика транспорт хизмати жорий йилнинг 28 апрелидан фаолиятини расман йўлга қўйди. 20 тонна юк ташишга мўлжалланган еттита йирик автотранспорт воситасида Россия ва Европанинг турли шаҳарларига юк ташилмоқда. Навбатдаги босқичда меҳмонхона қурилиши учун 2 млрд. сўм маблағ сарфланди, айни замонда жиҳозлаш - пардозлаш ишлари охирлаб қолди.
Меҳмонхонада ҳозирги кун талабларига мос равишда барча шароитлар муҳайё этилди. Лойиҳанинг 3 – босқичида амалга ошириш назарда тутилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган музлаткич қурилишида монтаж ишлари олиб поёнига етказилмоқда.
3 - йўналишни ўзаро боғлайдиган лойиҳанинг бажарилиши натижасида 20 дан зиёд янги иш ўрни яратилиши баробарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли сақлаган ҳолда тўғридан - тўғри хориж ва МДҲ мамлакатларига экспорт қилиш имкони ҳам пайдо бўлади.
Sayt | Telegram | Facebook | Twitter
YouTube | Facebook X.Bozarov