Norin tuman hokimligi

@norin_tuman_hokimligi Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

Ushbu kanalda siz Norin tumanidagi so'nggi yangiliklar, sektorlarda olib borilayotgan ishlar haqida xabardor bo'lasiz.
Hamkorlik va e'lonlar uchun:
https://t.me/norin_adminga_murojaat
https://t.me/joinchat/AAAAAEYTFG3qCNimIMT6zg
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Образование
Добавлен в индекс
24.03.2020 00:42
24 May, 19:00 (119 дней назад)
Вилоят ҳокими Норин тумани далаларида ғўза ривожи билан танишди

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров 23 май куни Норин тумани бўлиб, далалардаги ғўза ривожи билан танишди.

Туман прокурори раҳбарлигидаги 2-сектор ҳудудидаги фермер хўжаликлари далаларини бирма бир айланган вилоят ҳокими, баъзи пахта майдонларида культивация, чизеллаш, яганалаш ва ўғитлаш каби агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилмаганини танқид қилди.

“Бундай эътиборсиз ёндашув оқибатида тупроқдаги намликнинг ортиқча буғланиши кўпаяди, тупроқ ёрилиши оқибатида ғўза илдизлари зарарланиб, вилт касаллигига чалиниш эҳтимоли ошади, ҳосилдорлик камаяди. Бугунги кўрганларимиздан барча сектор раҳбарлари тегишли хулоса чиқариши, айниқса, фермерлар ўз ҳосили учун маъсулиятни кучайтириши шарт", деди вилоят ҳокими.

Вилоят ҳокими тумандаги барча фермер хўжаликлари пахта майдонларида ўтказилган агротехник тадбирларнинг сифатини қайта кўриб чиқиш ва йўл қўйилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, шунингдек фойдаланилаётган техникаларни қайта техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман секторлари раҳбарларига кўрсатма берди.