Репост из: Муҳрим
Кеча Олий суд тарихида ҳали кузатилмаган воқеа юз берибди. Айтишларича, Олий суд жамоасининг тўлиқ таркибдаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Олимжон Ўсаров судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги мавзусида маъруза қилган.
У сўнгги пайтларда ОАВда судлар фаолиятига доир танқидий чиқишлар тобора кўпайиб бораётгани ва бундай чиқишларга жиддий эътибор қаратиш, ўз вақтида, холисона муносабат билдириш лозимлигини, аммо бу масалада сусткашликка йўл қўйилаётганини, айрим судья ва суд ходимлари журналистларнинг суд мажлисларида иштирокига асоссиз тўсқинлик кўрсаётгани ҳолатлари учраётганини танқид қилган (биргина Шуҳрат Латипов билан бўлган воқеаларни эсланг).
Маърузаси якунида Олимжон Ўсаров юқоридаги сабабларга кўра ўз лавозимини тарк этишини эълон қилибди (матбуот хизмати бошлиғи ташкилот раҳбарининг ўринбосари мақомига тенглаштирилган, хизмат машинаси, ҳукумат алоқа воситаси билан таъминланган бир пайтда — жуда кутилмаган ва, таъбир жоиз бўлса, кучли қарор). Қизиқ, буёғи энди нима бўларкин? Нима бўлганда ҳам Олий суднинг фойдасига хизмат қилмайдиган ҳолат.
Шунчаки маълумот учун — Олимжон Ўсаров ихтисослиги бўйича ҳуқуқшунос, журналист; икки муддат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ва Қонунчилик палатаси ахборот хизмати раҳбари бўлган — айнан ўша вақтда Халқаро журналистика факультетида бизга ҳам дарс берганлар.
https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ