Ҳурматли Фарғона вилояти аҳли ва республика масъуллари... Учкўприк бўйича мавзуимиз тўҳтаб қолгани йўқ.
Ҳоким ва прокурор томонидан кўрсатилаётган хилма хил важлар барчаси асосланиб вилоят масъулларига исботлари очиқланмоқда.
Ман Нигора Алимова олиб чиққан талаба тадбиркор йигит бўйича бўлган адолатсизликлар журналистлар Шарифа Мурод ҳамда Акмал Саиджоновлар жим қараб тура олмай олиб чиққан мавзуим бўйича ўз фикрларини билдирдилар, раҳмат айтаман.
Журналист ва блогерлар ҳамкорлиги кучайиб бормоқда.
Журналист ва блогерлар бирлашиб талаба тадбиркор йигитнинг адолатини ҳимоя қилишга кўз юммаслигини илтимос қиламан!
Агар бир адолатсизликка бирлашган ҳолда курашиб адолатни ўрнатсак бошқа бир раҳбар бир инсонга адолатсизлик қила олмаслигига эришамиз!
Ман айни дамда пойтахт Тошкентдаман.
Имкон қадар талаба тадбиркор йигитнинг ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилган ҳолда Ўзбекистон республикаси бош прокурори, республика Президент Халқ қабулхонаси, Олий Мажлис Сенати, Олий Мажлис, Давлат Ҳавфсизлиги Хизмати, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти, ёшларни қўллаб қувватлаш ташкилотлари, Ички Ишлар Вазирликларининг қабулларига кириб бор воқеа бўйича ўз норозилигимни талаба тадбиркор йигит билан билдираман✍️
Куч бирликда🤝
Адолат учун ҚЎРҚМАНГ✊
Нигора Алимова
https://t.me/Nigora_Alimova