Нигоҳ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси
Объективный взгляд на знаковые события, эксклюзивные новости из первых рук
Алоқа учун/Для обратной связи — @nigohadm_bot
YouTube — https://www.youtube.com/channel/UCM9-fweaOxpHyVD77Xy_eoA

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Икки йил олдин савдо ва хизматлар соҳасидаги корхоналарга ижтимоий солиқ 1 фоиз қилиб белгиланди. Ўтган даврда корхоналар сони 1,5 карра ошиб, улардаги ишчилар 220 мингга кўпайди.

Муҳими, кўп корхоналар “соя”дан чиқиб, ойликни тўғри кўрсатишга ўтгани ҳисобига, иш ҳақи 3,2 карра кўпайиб, қўшимча 2,1 триллион сўм солиқ тушди.

Шу боис кўп тадбиркорлар имтиёз муддатини яна уч йилга узайтиришни сўрамоқда. Бу таклиф маъқулланиб, эндиликда имтиёз сервис корхоналарининг камида 3 миллион сўм ойлик оладиган 30 ёшгача бўлган ишчиларига қўлланиши белгиланди.

Ва аксинча, хуфиёна фаолият юритиб, “конвертда” ойлик тўлаётган тадбиркорлар устидан назорат кучайтирилади.

Қурилиш, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига ишчилар билан қисқа муддатли, соддалашган (кунбай, ишбай) меҳнат шартномасини тузишга рухсат берилади.

Telegram | YouTube


Ўзбекистонда 2025 йил январь ойи нисбатан илиқ бўлди.

Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 0,5-1 даражага, шимолда 2-3 даражага, Устюртда 4 даражага юқори бўлди. Бу метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ январь ойлари учлигига кирди.

Энг совуқ кечаларда ҳаво ҳарорати 3-8 даража совуққача, шимолда 9-14 даража совуққача пасайди.

Ҳудуднинг катта қисмида энг илиқ кунларда ҳаво 11-16 даража илиққача, жанубда баъзи жойларда 17-19 даража илиққача исиди.

Шунингдек, январь ойи жуда қуруқ келди. Республика ҳудудининг катта қисмида ой давомида ёғингарчилик меъёрдан 50 фоиздан кам бўлди. Хоразм вилояти, Қорақалпоғистон Республикасининг жануби, Фарғона водийси ва Бухоро, Навоий вилоятлари ҳудудларининг катта қисми энг қурғоқчил ҳудудлар бўлиб, уларда ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан 20 фоиздан кам бўлди.

Telegram | YouTube


Startup Garage филиаллари сони 10 тага етди

Startup Garage филиаллари Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳам очилди.

Шундай қилиб, ёшларнинг ғоя ва стартапларини қўллаб-қувватлаш мақсадида йўлга қўйилган Startup Garage филиаллари очилган ҳудудлар сони 10 тага етди.

Мазкур ташаббус доирасида ҳар бир ҳудудда 20 дан ортиқ, республика бўйича эса жами 200 дан ортиқ лойиҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш режалаштирилган.

Telegram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Миллий либос – миллий ифтихор!

Telegram | YouTube


Ўзбекистон Ҳукумати ва Швейцария Федерал Кенгаши ўртасида “Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битимимзоланди.

Битим доирасида тахминан 182 млн доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012 йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан Г.Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган эди.

Маблағлар БМТнинг “Uzbekistan Vision 2030 Fondi” Кўп шериклик траст Жамғармаси орқали қайтарилади.

Telegram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан “Қорадори” кенг кўламли тадбирларининг дастлабки босқичи олиб борилди.

Telegram | YouTube


Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга ташрифи ҳақида:

— Ушбу гўзал ва меҳмондўст мамлакат раҳбарияти Президентимиз билан самимий учрашувлар ўтказиш учун қатъий протокол қоидаларидан чекиниб, юксак ҳурмат ва ишонч намойиш этганига гувоҳ бўлдик.

Хусусан, Президентимизни кутиб олишга Малайзия парламенти спикери чиққани, малайзиялик ҳамкасбларимизнинг айтишича, ушбу мамлакат протокол амалиётида илгари кузатилмаган воқеа бўлди. Бундан ташқари, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Президентимиз Шавкат Мирзиёевга бутун кун давомида, барча расмий тадбир ва учрашувларда ҳамроҳлик қилди. Ҳаттоки мулоқотни давом эттириш учун Ўзбекистон Президентига ажратилган қароргоҳга шахсан ташриф буюрди. Кейин улар биргаликда, бир машинада "Petronas" бош қароргоҳига йўл олишди, у ерда компания раҳбарияти билан учрашув ўтказишди.

Telegram | YouTube


Шарифбек Ҳасанов Экология вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда турли давлат бошқарув органларида фаолият юритган.

Telegram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим Стратегик шериклик йўлида икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма баёнот имзоладилар.

Шунингдек, қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинди:

➖ Маҳсулотларнинг "ҳалол" стандартларига мувофиқлигини баҳолаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Божхона ишида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида битим;
Олий таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Суд-экспертлик фаолияти соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
Академик-дипломатик ҳамкорлик тўғрисида битим;
➖ "Ақлли" шаҳарларни ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
➖ 2025-2026 йилларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги шерикликни чуқурлаштириш бўйича қўшма режа.

Telegram | YouTube


Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

Етакчилар 2025-2026 йилларни Ўзбекистон-Малайзия шериклигини инновацион ривожлантириш даври деб эълон қилишга келишиб олдилар.

Иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделининг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Булар – нефть-кимё ва кимё, электроника ва яримўтказгичлар саноати, инновацион саноат, "ақлли" қишлоқ хўжалиги, "яшил" энергетика, зиёрат туризми ва бошқалар.

Кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент вилоятида Малайзиянинг етакчи компанияси бошқарувида махсус иқтисодий зона ташкил этилмоқда.

Якунда Шавкат Мирзиёев Анвар Иброҳимни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Telegram | YouTube


28 январь куни Тошкент – Нью-Йорк авиақатновида туғруқ қабул қилинишида ёрдам берган Boeing 787 ҳаво кемаси экипажига Uzbekistan Airways томонидан миннатдорлик билдирилди.

Telegram | YouTube


Куала-Лумпур шаҳридаги "Пердана Путра" ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Telegram | YouTube


Шавкат Мирзиёев расмий ташриф Малайзияга етиб борди. Аэропортда президентни Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ўзбекистон етакчисининг ташрифи шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди.

Ташриф дастурининг асосий тадбирлари эртага бўлиб ўтади.

Telegram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга расмий ташрифи шарафига Петронас эгизак миноралари Ўзбекистон байроғи рангларига бурканди.

Telegram | YouTube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғона вилоятида халқаро миқёсда жуда катта миқдорда пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб келаётган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.

Telegram | YouTube


Хитой АҚШдан кўмир ва суюлтирилган табиий газ импортига 15 фоизли, нефть ва бошқа маҳсулотлар, жумладан автомобиль ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаси импортига эса 10 фоизли божхона тарифларини жорий этади.

Бу қарор АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитой импортига нисбатан амалда бўлган тарифларга қўшимча равишда 10 фоизлик бож жорий этиш тўғрисидаги қарорига жавобан қабул қилинди.

Трамп, шунингдек, Мексика ва Канададан импортга 25 фоизлик бож жорий этилишини айтган эди, бироқ кеча у ушбу чораларни икки давлат раҳбарлари билан ўтказилган музокаралардан сўнг бир ойга кечиктирди. Музокаралар натижасида мазкур давлатлар ўз чегараларини ҳимоя қилишни кучайтиришга розилик билдирдилар.

— — —

Китай введет 15-процентные тарифы на импорт угля и сжиженного природного газа из США, а также 10-процентные пошлины на импорт нефти и других американских товаров, в частности, автомобилей и сельхозтехники.

Это стало ответом на решение президента США Дональда Трампа ввести тарифы в размере 10% в дополнении к тем, что уже действуют в отношении китайского импорта.

Трамп также обещал ввести 25-процентную пошлину на импорт из Мексики и Канады, однако вчера он отложил эти меры на месяц после переговоров с лидерами двух стран, которые согласились усилить охрану своих границ.

Telegram | YouTube


Алишер Хидиров Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти маркетинг ва сервис хизматлари бўйича директори вазифасида фаолият олиб борган.

Telegram | YouTube


Жаҳон банки иштирокида “Тошкент – Андижон” муқобил йўли лойиҳалаштирилди.

Умумий узунлиги 314 километр бўлган бу тезюрар магистрал фойдаланишга топширилиши натижасида Тошкентдан Андижонга етиб бориш вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради. Шунингдек, бу ялпи ички маҳсулотни 2,6 фоизга ошириб, автоҳалокатларни 40 фоизга камайтириши мумкин.

Telegram | YouTube


Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мудофаа вазирининг мамлакатимиз мудофаа-саноат мажмуаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси ҳамда миллий армияни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда мудофаа ишлаб чиқариши ва муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш соҳасида мамлакатимиз иқтисодиётининг хусусий сектори имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигига эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, энг янги техника ва қурол-яроғлардан моҳирона фойдаланишга қодир ҳарбий кадрларни сифатли тайёрлаш муҳимлиги қайд этилди.

Хизмат йиғилиши якунида давлат раҳбари томонидан миллий армияни замонавий қурол-яроғ билан жиҳозлашни давом эттириш, мудофаа саноати мажмуасини ривожлантириш бўйича қатор топшириқлар берилди.

Telegram | YouTube

Показано 19 последних публикаций.