🤔Хўш, унда бугун қандай кун?
👉Халқимизда одатий таърифга айланган "Aрафа куни" ўзи қачон, буни билишимиз керак.
▫️Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Aрафа кунининг рўзаси сабабли Aллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан", деганлар.
👆Бироқ, бу фазилатлар Қурбон ҳайитидан олдинги кун ҳақида. Рамазон ҳайитидан аввалги кунда ҳамма мусулмонлар шундоқ ҳам фарз рўза тутаётган бўлади. Aммо ўзбек тилида ҳар бир муҳим санадан олдинги кунни арафа дейишлик одат бўлиб қолган.
✍️Масалан, байрам арафасида, никоҳ тўйи арафасида ва ҳоказо, деганимизда, шу муҳим кунлардан олдинги кунни тушунамиз.
👉Шу жиҳатдан олиб қараганда, тилимиз ва урфимизга кўра Рамазон ҳайитидан аввалги куннинг арафа дейилиши жоиздир. Лекин бунга бирор шаръий ҳукм боғлиқ бўлмайди.
😔Лекин афсус билан ҳаёлимиздаги бир ҳақиқатни айтишга мажбурмиз, Рамазон бизни яна тарк этяпти.😔😔😔
каналга уланиш👇
@news_timeuz