❗️
Кўз микрохирургияси: Янги симуляцион марказда йилига 300 нафар маҳаллий ва хорижлик мутахассис малака оширади
🟣 Мамлакатимизда авваллари офтальмология соҳаси бўйича юқори технологик жарроҳлик амалиётларини ўтказиш ҳақида гап кетганда “бунинг имкони йўқ” дер эдик.
📍 Бироқ сўнгги йилларда тизимда кечаётган янгиланишлар туфайли эндиликда кўплаб ноёб операцияларни нафақат пойтахт, балки
юртимизнинг энг олис ҳудудларида ҳам муваффақиятли бажариш имкони яратилмоқда.✅ Айниқса,
Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ва
филиалларининг илғор халқаро даволаш стандартларини амалиётга жорий этиш борасидаги ўрни салмоқли.
💬 — Ўтган йил нафақат марказ, балки филиалларимиз фаолиятида ҳам кўплаб янгиликлар кузатилди, — дейди муассаса директори Азамат Юсупов. — Жойларда 15 дан ортиқ янги даволаш ва ташхислаш усуллари амалиётга татбиқ қилинди.
➡️ Жумладан, Қашқадарё вилоятида асоратли ҳолатларда
катаракта факоэмульсификацияси ва
интраокуляр линзани склерага тикиш, Сурхондарёда
тўр парда касалликларида витрэктомия амалиёти, Навоийда шох парда астигматизми мавжуд беморларда
ТORIC IOLни ҳисоблаш ва
глаукома хасталигида микроимпульсли транссклерал циклофотокоагуляцияси, Қорақалпоғистон Республикасида
тракцион тўр парда кўчишида витрэктомия, Бухорода эса
кератотопография каби кўплаб ноёб жарроҳлик операциялари йўлга қўйилди.
🔎 Шунингдек, илгари фақат марказнинг ўзида бажарилган
катаракта факоэмульсификацияси, птеригиумэктомия пластика ва
дакриоцисториностомия каби юқори технологик амалиётлар Ургут ва Боёвут туман тиббиёт бирлашмалари кўз касалликлари бўлимларида илк бор амалга оширилди.
🔬 Эътиборлиси, янги турдаги диагностика ва ташхис усулларининг вилоятлар, туман ва шаҳарлар даражасида йўлга қўйилиши, ҳудудларда маҳаллий шифокорлар билан биргаликда қўшма операциялар ўтказилиши ҳамда телемедицина натижасида марказга беморлар мурожаатлари
сони ундан аввалги йилга нисбатан 2 баробарга камайди.✔️ Мутахассисларнинг билим ва малакасини ошириш мақсадида бугунги кунда муассаса турли хорижий клиникалар, университетлар ва тиббиёт марказлари билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда.
📍 Хусусан, ўтган йили Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон бош офтальмологлари томонидан
Марказий Осиё глаукоматологлар Алянси ташкил қилиниб, ўзаро ҳамкорлик юзасидан келишувга эришилди.
✍️ Йил давомида АҚШнинг
“Lions World Vision Institute” нотижорат кўз банки, Taмпa шаҳрининг офтальмологик илмий-тадқиқот институти ҳамда Россиянинг
Гельмгольц номидаги кўз касалликлари миллий тиббий тадқиқотлари маркази, М.М. Краснов номидаги кўз касалликлари илмий-тадқиқот институти билан жами
7 та халқаро меморандум имзоланди.
♾ Давлатимиз раҳбари топшириғига биноан, 2024 йил муассасага Германия тараққиёт банки (KfW банки) грант маблағлари ҳисобидан
5 та Easy Eye виртуал симулятори, 4 та операцион микроскоп ва
4 та факоэмулсификатор ускунаси ўрнатилиб, Марказий Осиё давлат муассасалари орасида биринчи бўлиб, симуляцион марказ ташкил этилди. Натижада бу ерда йилига
300 нафар маҳаллий ва хорижий мутахассислар малака ошириш имконияти яратилди.
‼️
2025 йил ҳудудий филиалларда 4 та ташхислаш ва 13 та даволаш усулларини жорий қилиш, ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи тиббиёт марказларида малакасини ошириш ҳамда чет эллик шифокорлар билан ҳамкорликда жойларда қўшма жарроҳлик амалиётларини ўтказиш режалаштирилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram