“Navoiy kanal” телеграмм канали орқали эълон қилинган “Фуқаро мурожаати ”номли ҳабарга “Навоий ҲЭТК” АЖнинг муносабати.
Мазкур мурожаат жорий йилнинг 26 май куни Нурота тумани электр таъминоти корхонаси маъсул ходимлари томонидан жойида ўрганиб чиқилди. Нурота тумани “Қадоқ” маҳалласи "Тутли" қишлоғи 10 кВли “Чуя” ҳаво электр узатиш тармоғига уланган 63 кВАли КТП-183 трансформатор пункти орқали электр энергияси билан таъминланади. Мазкур трансформатор пункти орқали 50 га яқин ахоли истеъмолчилар электр энергия билан таъминланган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлардаги таянч КТП-183 сонли трансформатор пункти ёнидаги 10 кВли “Чуя” ҳаво электр узатиш тармоғининг 600 сонли таянчи эканлиги аниқланди. Мазкур 600 сонли анккерли ёғоч таянчнинг остки қисмига, мустаҳкам бўлиши учун, қўшимча ёғоч мослама ўрнатилган. Мазкур таянч хавфсиз ҳолатда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ–2661-сонли қарорига асосан “Чуя” 10 кВли ҳаво электр узатиш тармоғи 2020 йилда модернизация қилиниши режалаштирилган.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.
@navoiy_kanaluz