Швецияда биринчи бора, минораси ёғочдан ясалган, шамол трубинаси қурилди. Шамол генераторининг Modvion фирмасининг муҳандислари томонидан лойиҳаланган минораси ёғоч массивидан ясалган бўлиб, ўзининг мустаҳкамлигига кўра ўзининг металл аналогларидан сира қолишмайди.
Баланд металл миноралар юқоридаги секцияларни тутиб туриши учун йўғон асосни талаб қилади, бу эса уларнинг нафақат ишлаб чиқарилишини қимматлаштирибгина қолмай, балки уларни қурилиш майдончасигаетказиб бериш учун ҳам жуда кўп куч ва маблағ талаб қилади. Бундан ташқари, бундай габаритли юкларни умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб ташиш ҳам кўпинча муаммоли бўлади.
Бунинг ўрнига Modvion пўлатдан кўрада арзонроқ ва экологик жиҳатдан тозароқ материаллардан ясалиши мумкин бўлган модулли версиялар устида ишламоқда. Компаниянинг ёғочдан ясалган шамол миноралари 120 м дан ортиқ баландликка мўлжалланган бўлиб, уларнинг штабелланувчан секцияларини умумий фойдаланишдаги йўллар бўйлаб ҳеч қандай муаммоларсиз ташиб юришга имкон берувчи модулли ёндашув эвазига ҳудди шунга ўхшаш пўлатдан тайёрланадиганларига нисбатан сезиларли даражада камроқ сарф-харажат талаб қилади.
Яна бир муҳим омиллардан бири шундаки, қурилиш бошланиши пайтидан улар углеродга нейтрал ҳисобланадилар: чунки ушбу минораларни ишлаб чиқаришда карбонат-ангидрид гази ҳавога чиқариб юборилмайди.
#буқизиқ
@Clearenergy