Зарафшон шаҳрида карантинга сақлаш объектида электр энергия барқарорлиги таъминланмоқда
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 28 май куни Зарафшон шаҳри яқинида карантин майдони қурилиши бошланди.
Карантин майдонининг қурилиши учун 10 гектар ер ажратилди. Бу ерда 650 ўринга мўлжалланган 98 та контейнер жойлаштирилади. Ҳозирда, “Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ нинг ишчи-ходимлари томонидан жадаллик билан қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, 750метр 0,4 кВли кабел тармоғи қурилди. Қуввати 630 кВА бўлган трансформатор пункти ўрнатилди. Бундан ташқари, энергетикларимиз ушбу объектнинг 50 дона кўча чироқларини ўрнатиш ва барча контейнерларни тармоққа улаш ишларини бажариб келмоқда.
"Навоий ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Матбуот хизмати.
https://t.me/navoienergo