Репост из: Чистая Энергия / Sof Energiya
Ўзбекистон – ядро реакторларини фойдаланишдан чиқариш тажрибасига эга бўлган, камдан-кам мамлакатлар қаторидаги давлатлардан бири эканлигини биласизми?
Ўтган йили Тошкентдаги «Фотон» АЖ ҳудудида мавжуд бўлган, ИИН-3М тадқиқот реакторини фойдаланишдандан чиқариш ва демонтаж қилиш бўйича ишлар якунланди.
Бу Ўзбекистондаги иккинчи ядро реактори эди. Уларнинг биринчиси - ВВР-СМ эса ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ФА Ядро физикаси институтида мувафаққиятли ишлашни давом эттирмоқда.
ИИН-3М реактори 1975 йилда ишга туширилган бўлиб, яримўтказгичлар ва турли хил электрон асбоб-анжомларнинг юқори радиациявий таъсир остида ишлай олишга бардошлилиги юзасидан синовлар ўтказиш учун фойданаланилган эди. 2013 йилда реактор тўхтатилиб, 2015-2019 йиллар давомида уни фойдаланишдандан чиқариш бўйича ишлар ўтказилди.
Реакторни демонтаж қилиш бўйича ишлар якунлангач, Халқаро атом энергияси агентлиги – МАГАТЭ мутаҳассислари майдонча текширувини ўтказишди. Натижалар фойдаланишдан чиқариш муваффақиятли бўлганини кўрсатди, чунки ҳеч қандай қолдиқ радиофаоллик аниқланмади, бу ҳолат эса ушбу майдончани бошқа хўжалик мақсадлари учун фойдаланишга яроқли қилади.
Тасвирда: собиқ ИИН-3М тадқиқот реакторининг ҳудуди, 2019 йил февраль
#буқизиқ #Uzbekistan
@clearenergy