1895 йил 25 августда Ниагара шаршараси 1-рақамли гидроэлектр станцияси очилган. Ушбу санани нафақат гидроэнергетика дунёга келган кун, балки умуман электр энергетикасининг алоҳида соҳа сифатида тан олинган кун, дейиш мумкин. Чунки айнан шу даврда илк марта катта қувватли саноат электр станцияси ҳамда ўзгарувчан ток тармоқлари қурилган ва шу орқали замонавий типдаги биринчи электр тизими яратилган.
ГЭС қурилишида ўша замоннинг энг илғор ускуналари, масалан, Никола Тесла конструкцияси асосидаги умумий қуввати 75 МВт бўлган 10 та 3 фазали ўзгарувчан ток генераторларидан фойдаланилган. Электр станцияси лойиҳаси ўша давр учун фавқулодда истиқболли эди ва илм-фан, техника соҳасида катта қадам ҳисобланган.
1901 ва 1903 йилларда биринчи ГЭС ёнида худди шундай типдаги 2-си қурилган. Йиллар давомида хизмат кўрсатиб, 1961 йилдагина электр станциялари эскирган, деб тан олиниб, ёпилган.
👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAE7CbmU0LeoHtg-SLg