Репост из: "TURON" AXBOROT - KUTUBXONA MARKAZI
2020 йил 18 ноябр куни “TURON” ахборот кутубхона маркази залида “INFOLIB - 2020” миллий ахборот-кутубхона хафталиги доирасида, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Бобур Бобомурод ижодига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди. Кечага севимли актрисаларимиздан Гавхар Зокирова ва Барно Қодировалар ташриф буюришди. Тадбирда А.Қодирий номидаги мемориал музейи ходимлари, Жаҳон тиллари университети қошидаги академик лицей ўқувчилари қатнашдилар.