Normetov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Юртимизни яхши кўраман, шунинг учун камчиликларга танқидий ёндошаман...
Мурожаат учун: @nationalman_bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Президентликка номзод А.Қодиров чет элда меҳнат қилаётган мигрантларимизга солиқ солиш керак дебди.

Манга дарҳол бу фикрни унга мажбур айттиришган, деган фикр келди. Чунки нормал фикрлайдиган одам бунақа бетайин фикр билдирмаган бўларди манимча, кейин асосий номзодга сал бўлсаям рақобат қилаётган шу одам эди.

Ўзи бечора халқимиз мажбур мигрант бўлиб юрибди Ватанидан, оиласидан узоқда.

Тахминимча, бу ИАКни чириган сиёсати бўлган. Яъни, ишлаб чиқариш кескин камайтирилади, бориям бюрократик йўллар билан тўсиқлар қилинаверади. Шунда одамлар мажбур чет ишлагани кетишади.

Давлатни бундан мақсади асосан 2 та бўлган:
1. Ишчи ўрни яратиб ўтирмайди;
2. Мигрантлардан йилига миллиардлаб АҚШ доллари келиб туради.

Дунёда энг кўп қийналган
халқлардан бири бу ўзбеклар бўлса керак...


#OU7

Дунёдаги энг ёш раҳбарлардан бири бўлган (1986 йил) Австрия канцлери С. Курц 10 октябрь куни истеъфога чиққанини эълон қилди.
Сабаби: ўзини имиждини ошириш учун сўровномалар уюштирган ва буни давлат ҳисобидан амалга оширган деган айб қўйилган. Ва бу масала бўйича прокуратура тергов қилаётганлиги хабар қилинди.

Бунақа ишлар Ўзбекистон учун фантастикадек туюлади, тўғрими?

Бизда давлат бюджети бир одамнинг ва унинг ишончидаги раҳбарларни шахсий маблағига ўхшайди, хоҳлаганича ишлатишади, авиақатновлар учиш мумкин бўлмаган ҳудудда саройлар қурилади, бюджет ҳисобига қурилган сув омборлари 5 йилга бормай бузилади, ва унга масъул раҳбарлар ишдан олиниши, жиноий иш очилиши тугул, узр ҳам сўраб қўйилмайди. Хуллас, охири йўқ коррупцияни.

Мисол учун, "Озодлик" нашри 1 ойча олдин "Фарғоналик куёвлар" номли видео чиқарди, видеодаги қаҳрамонлар иши фактлар билан исботланди. Лекин бутун ўзбек медиа оламида жим-житлик, ҳеч қанақа расмий шахс, манба бу ростлиги ёки ёлғонлиги ҳақида муносабат ҳам билдирмади. Давлат каналлари-ку тушунарли, ҳатто мустақил каналлар ҳам жим.
Ҳамма билади, лекин ҳеч ким юрак ютиб гапира олмайди, ёза олмайди.

Хўш, бунақада қанақа қилиб росмана ривожланиш, коррупцияга қарши кураш бўлиши мумкин.

Бизда хали хам чала сўз эркинлиги.

@nationalperson


Тожик, туркман ва ўзбек халқлари ўртача умри давомида 2 та президентни кўришади...


Президентликка номзодлар халқ билан сайловолди тарғибот учрашувларини 1-2 тасини кўрдим.

Амалдаги президентдан ташқари бошқа номзодлар жуда эҳтиёткор, ҳудди-ки амалдаги президентни билиб-билмай танқид қилиб қўймай дегандек. Аслида, бемалол ҳамма номзодлар бир-бирини асосли танқид қилиши, камчилигини айтиши ва ушбу лавозим учун чинакамига курашиши керак. Бизда жуда тартибли ва зерикарли сайловлар. Дебатлар умуман йўқ, ҳамма ўзини партиядошларини бир мажлис залига йиғиб шаблон гапларни гапириб ётишибди.

Ўзи амалдаги президентга ўхшаб бошқа номзодлар бемалол катта-катта ваъдаларни беравериши керак. Мисол, 3 йилдан кейин аҳоли жон бошига ЯИМни 5 минг долларга етказаман, 2 йилдан кейин Ўзбекистонда умуман мактаб, боғчалар сони бўйича муаммо бўлмайди, монополияни сразу йўқотаман ва ҳ.з.
Биринчидан, 4 та номзод сайланмаслиги аниқ.
Иккинчидан, ўзи ва партияси учун пиар, шов-шув бўларди.
Учинчидан, сайланиб қолган тақдирдаям бажармасаям ҳеч ким ҳеч нарсани талаб қила олмайди.
Мана охирги 5 йилда берилмаган ваъда қолмади-ку, гарчи ижроси ўта суст бўлса ҳам...

Номзодларни шиорлари ҳам халқона, аслида шиор тахминан шунақа "Биз сайлов натижасини олдиндагн билган ҳолда, фақат роль ўйнамоқдамиз".


ЎзЛиДеПнинг Х қурултойида нутқ сўзлаётган Шавкат Мирзиёев: «2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг доллардан оширамиз»маълум қилди,

Шу билан амалдаги президент 2026 йилдаги президентлик сайловида ҳам ютиб, 3-марта бу лавозимга сайланди(ми)?

https://daryo.uz/k/2021/09/09/shavkat-mirziyoyev-2030-yilga-borib-aholi-jon-boshiga-togri-keladigan-daromadni-4-ming-dollardan-oshiramiz/


Ўзбекистон президентлиги сайловига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисова номзоди тасдиқланибди.

Сайловга 1 ойдан сал кўпроқ вақт қолди ўзи, булар энди номзодларни тасдиқлашмоқда.
Номзодлар халқ билан учрашиши учун, дебатлар учун сал кўпроқ вақт бўлиши керакмасми?

Ўзбекистонда президентлик сайлови ҳам бир чиройли саҳналаштириладиган театр-да ўзи, буни биламиз...


Президент тадбиркорлар билан учрашувда "UzAutoMotors"ни умуман фойда бермаганини, экспорт қилинган автомобиллар ҳам ички бозордан 30-40% га арзон сотилганини гапириб ўтибди. Лекин бу муаммони ечимиям гапирилмади.

Бу мавзудан халқ чарчаган. А хўп, фойда бермаса нега ушлаб ўтирилибди, нега ҳорижий автомобиллар божи бўйича қарорга ҳаракатам йўқ? Президентни гапидаям мантиқ йўқ, бу гапдан фақат бир маъно: халқни ўзимиз билиб туриб қийнаб келаябмиз" деган хулоса чиқмоқдами шунда?.

Бу валломат завод фақат мажлисларда Президент танқид қилиши учунгина ушлаб турилгангаям ўхшайди...

Шунча йилдан бери қора халқни қийнаганинглар етади, барака топгурлар шу соҳада хотя енгиллик беринглар. Жуда бўлмаса шу қиммат машинани ойнасини ҳам қорайтира олмаса бу халқ...

@nationalperson


Президент кеча тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувни 2 соатча кўриб фақат 1 та хулоса келди: тадбиркорлик бўйича умуман муаммо йўқ экан-ку. Учрашув фақат бир одамни мақташ, ташаккур айтиш, қарсакбозлик (баъзида ўрнидан турилган ҳолда) билан ўтди. Баъзи тадбиркорлар муаммони эмас, фақат президентга ташаккур айтишди.

Президент жуда катта ваъдаларни берди, яъни, солиқлар имтиёзи, йил охиригача хизмат кўрсатиш соҳасига чекловларни олиш, фоизи кам кредитлар, қанақадир 600 млнлик % ёрдам ва ҳ.з. Ўйлаб қолдим, давлат бюджети шунақа зўрми ёки алалоқибат шу ҳаражатларни яна қора халқ тўлайдими? Бунга келажакда жавоб олсак керак.

И кейин 15 мингдан кўп муаммолар бўлибди тадбиркорлардан, шундан 80% идан кўпи дарҳол ҳал бўлибди. Энди мантиқий саволлар туғилади. Қисқа муддатда шунча фоиз муаммони ҳал қилса бўларкан, нимага шу пайтгача масъул идоралар, шахслар ҳал қилишмади, ким жавобгар бунга, неччи йил тадбиркорларни қўллаб чиққан роса мақталган Президент фармонлари ишламаган бўлиб қолмоқдами шунда?

Хуллас, бир якуний хулоса келиши табиий. Яъни, шу пайтгача тадбиркорларга сунъий тўсиқ атиги қилинган, якунда бир одамни қаҳрамон қилиш учун. Лекин бу шахсий фикр, хато бўлиши мумкин.

@nationalperson


17 август куни Президент Ш.Мирзиёев "Янги Ўзбекистон" газетасига интервью берди.
Кам бўлса ҳам, бу яхши албатта. Лекин интервьюни ўқиб чиқиб хулосам шу бўлди, яъни саволлар бир ташкилот томонидан олдиндан тузилган, жавобни ҲС (спричрайтер) ёзиб берган. (Бу фақат тахмин холос)

Аслида маҳаллий ОАВга берилган интервьюдан бошқа нарсани кутиш ҳам шарт эмас. Бунақа интервьюлар жонли эфирда ёки бирор бир мухолиф ОАВ журналистларига берилсагина, ана шунда кўп нарса аён бўларди балки.

Биринчи Президент И.А. Каримов ҳам бир марта маҳаллий газета "Ҳуррият" газетасигамиди адашмасам, "Оллоҳ қалбимизда, юрагимизда" мавзусида катта интервью берганди, албатта ўзидан ўзи эмас, 1999 йил февраль воқеаларидан кейин интервью мажбурий ташкиллаштирилганди. Ўшанда ҳам, ҳозир ҳам Давлат каналлари интервьюни шунақа мақташган, ҳозир ҳам янги интервьюни мақташмоқда, тўғриси, одамни меъдасига тегиб кетади.

Агар интервьюда шаблон саволлар эмас, ҳақиқатда халқни қийнаб келаётган муаммолар, мисол:
- нарх-навони кўп ва кескин ошиши;
- иш ҳақлари камлиги;
- монополия;
- газ, свет муаммоси;
- Қонунлар одамни амалига қараб ишлаётганлиги;
- ҳамюртларимизни чет элга ишлаш учун кетаётганлиги кўпаётганлиги;
- берган ваъдаларини кўпи нимага бажар(ил)маётганлиги (фактлар асосида) ва ҳакозолар ҳақида савол-жавоб бўлганда бу интервьюни оғиз кўпиртириб мақтаса арзирди балким...

@nationalperson


Эски Ўзбекистондаям муфтий бўлиш қийин бўлган, янги Ўзбекистондаям жуда қийин...


Янги сайлов...

24 июлдан расман Ўзбекистон Республикаси президенти сайловига старт берилди. Сайлов 24 октябрь куни.
Ҳаммага сезаётгандур, бу сафарги сайловда деярли барча номзодларда деярли тенг имконият бор.
Мисол, Тожикистон ва Туркманистонга ўхшаб олдиндан ким ютиши 100 % аниқ эмас.

Янги Ўзбекистон шунақа тенг ва кенг имкониятлар мамлакати.

P/S: Қўштирноқни хоҳлаган сўзга қўйишинглар мумкин)

@nationalperson


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқин кунларда ўзбекистонлик тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказар экан.

Бир неча тадбиркорликни қўллаш мақсадида чиқарилган қарорлар ҳам тўла ишламаябди. Тадбиркорликда муаммолар кўп хали ҳам

Ва асосийси бу мулоқот фақат жонли бўлиши керак.

https://kun.uz/news/2021/07/20/shavkat-mirziyoyev-tadbirkorlar-bilan-ochiq-muloqot-otkazadi-ular-prezidentga-oz-takliflarini-bildirishi-mumkin


70

Спортчи бўласизми, бойни боласими, у одамни куёвими, уни танишими, ёки машинанглар BMW, Мерс бўладими, фарқи йўқ, белгиланган қоидаларга риоя қилиб юринглар.

Одам ўзини ва атрофдагиларини хавфсизлигини ўйлаши керак барибир...

@nationalperson


Мусулмонлар идораси фатвоси билан Қурбон Ҳайити ва Жума намозлари ўқилмайдиган бўлди.

Кўпчиликни ҳақли эътирози бўйича 100 минглаб оломон тўпланган фестивалларда ҳеч ким индамаганди, жумладан Мусулмонлар идораси ҳам, лекин йилда 2 марта ўқиладиган Ҳайит намозларида бошқача ёндашув...


Император зам.ҳоким...

Эртага Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги «Уста Нормат» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Алишер Икромовни турли ножўя сўзлар билан ҳақоратлаб, унга нисбатан жисмоний куч ишлатганига 2 ой бўлади.

Орадан 2 ой ўтди, бу император зам.ҳокимга ҳеч қанақа Ўзбекистон қонунлари ўтмади, тўғрироғи амалдорларга келганда қонун чекиниб туришини кўрдик. (Балки жазолангандур, ҳар холда ман эшитмадим, ўқимадим бу ҳақида)

Ходими калтак еганини тасдиқлаган ва ўзича ўрганиш олиб боришини айтган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳам жим.

Нормал жамиятда бунақа зўравон раҳбарлар узр сўраб, ўзи ишдан кетган бўларди, бизда эса мажлисларда сўкадиган, ўзини император ҳисоблайдиган раҳбарларга зарурат бор шекилли халиям.

Қонун ҳамма учун баробар бўладиган замонларни бизни авлод кўрмай ўтади шекилли..

P/S: Номард, бир оғиз узрам сўрамади-ей)

@nationalperson

https://kun.uz/news/2021/05/18/toshkent-shahri-hokimi-orinbosari-toshkent-viloyatidagi-mahalla-raisini-urdi-va-haqoratladi


Охирги кунларда коронавирусга қарши вакцина олишга тарғибот кучайди. Энди эмланган талабаларга контракт тўлавида Давлат томонидан чегирма бериларкан.

Эмлашга бунақа мулойимроқ усулда тарғибот қилишлари ҳайрон қолдирмоқда, чунки Ҳукуматимиз бунақа ишларни хоҳласа мажбурий қилиб қўйишам қўлидан келади аслида.

Агар вакцина олиш ишлари олдинга жадал кетмаса, бир йўли бор: вакцина олган барча ишчи-хизматчиларни ойлигини, пенсионерларни пенсиясини ошириш керак. Фақат шундагина вакцинация тезлашиб кетса керак)

https://kun.uz/68379549?fbclid=IwAR1ZlvL2IoRKTcZSMLGAWo3Yq8XuQA4SEukPotHqW9K-sV-WP3K0gIeFYJE


Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар яна кўпайганлиги ҳақида хабарлар чиқа бошлади.

Бош вазир бошчилигидаги Республика махсус комиссияси ишларига ҳайрон қоласан. Баҳорда касаллик авж ола бошлаши билан чекловлар яна кучайтирилди, кейин "Ёшлар-беш ташаббус" каби ҳозирча кераксиз фестивалларга рухсат берилди ёки мажбур кўз юмилди. Одамларни ҳаёти хавф остида турган бир пайтда эртасига эсдан чиқиб кетадиган шунақа фестиваллар керакмиди?

Бу масалада мани бир тахминим бор: "5 ташаббус" деган жумла президентдан чиққан, демак, шунақа фестиваллар орқали президентга яхши кўринмоқчи бўлинган, халқ эса ҳар галгидек сабр қииб туради позициясини танлашди.

Яна бир қизиқ нарса, агар сезган бўлсангиз ўшанақа фестиваллар пайтда, ундан кейин касалланганлар бўйича статистика меъёрда "ушлаб" турилди манимча. Сал вақт ўтиши билан яна касалланганлар сони ошгани ҳақида хабар берилмоқда.
Шахсан ман, ССВ статистикасига ишонмайман, аксинча, хоҳлаган рақамни ёзишларига ишонаман.

https://kun.uz/news/2021/06/24/koronavirus-ozbekistonda-kunlik-holatlar-osishda-davom-etmoqda


Мамлакат ичкарисидаги мухолифат партия "Ҳақиқат ва тараққиёт" СДП давлат рўйҳатидан ўтказиш рад этилибди.

Рўйҳатга олинмаслиги аниқ эди. Талаб этилган 20 мингта имзо йиғилган тақдирдаям Адлия вазирлиги турли хил баҳоналар билан мухолифат партияни рўйҳатга олмасди барибир. Раҳбариятга танқид қиладиган, камчиликларни айтадиган мухолифат партия керак эмас, уларга осон бошқариладиган қўғирчоқ партиялар керак. Мисол, "Экология"га ўхшаган партия тузиш керак бўлса, ман ишонаман узоғи 1 кунда рўйҳатг олишади.

Энг қизиғи, шунча пайт мажбур жим юрган сайтлар ҳам партияни рўйҳатга олиш рад этилгани ҳақида хабар берди, худди-ки тузилганда хабар бериб юргандек. Яна сўз эркинлиги бор дейишади.

Хуллас, кунимиз яна рақибини ҳам мақтаб юрадиган партияларга қолди.

@nationalperson

https://daryo.uz/k/2021/06/21/ozbekistonda-haqiqat-va-taraqqiyot-sotsial-demokratik-partiyasini-davlat-royxatidan-otkazish-rad-etildi/


Кун исиши билан яна "тонировка" масаласи гапирила бошланди. Депутатлар сўров юборишибди, Жавобга кўра, Президент аппарати қанақадир тонировкани арзонлаштирувчи қарор ишлаб чиқаётган эмуш (кузгача чўзишса керак).

Биз шунақа юртда яшаймиз-ки, шундоғам ойлаб кутиб қиммат машина оласан, яна ўзингни машинангни ойнасини тонировка қилолмай, уни арзонлашишини кутиб юраверасан.

Бунақа халқини соғадиган, хоҳлаганча тепкилайдиган .... яна қаерда боракан,а. Хор қилиш шунчалик бўлар.
Дунё оламшумул нарсалар ҳақида бош қотириб юрганда, биз халиям шунақа майда нарсаларни ҳал қилиш билан оворамиз.
Келажак ҳам энасиникига кириб кетмоқда. Бир томондан биз, халқниям айби бор бунда.

https://kun.uz/98392134?fbclid=IwAR2D2Rub8qj7CqjlE484zI3LLMuxc2tuncXx8fsW5Zq15jJmqQQp1lwWkZ0


And the Oscar goes to...

Президент Сурхондарёга ташрифи давомида "Зулфия"чи қиз хонадонига кирганди.
"Зулфия"чи қиз : «Президентимизнинг кутилмаганда хонадонимизга келиб, биз билан самимий суҳбат қилганидан ҳаяжонланиб қолдим. Менинг ҳар бир гапимни эътибор билан тинглаб, Spark енгил автомашинаси совға қилишини айтганларида қулоқларимга ишонгим келмади. Беихтиёр онамнинг ҳам, менинг ҳам кўзимизга севинч ёшлари келди. Бу совға ҳаётимни янада ўзгартириб, улкан марраларни кўзлашга ундади. Бу юксак ишончни, албатта, оқлайман», — деганди...

Ишонарли алдашниям эплай олишмайди булар, аслида, камида 2-3 ой репетиция бўлган бўлса керак...

https://daryo.uz/k/2021/06/03/prezident-surxondaryolik-zulfiyachi-qizga-spark-sovga-qildi/

Показано 20 последних публикаций.

270

подписчиков
Статистика канала