Репост из: Nasoimul_hikmat 🌱
#Ҳадис
#Кун_ҳадиси
🍃 БАНИ ОДАМНИНГ ТАБАҚАЛАРИ
Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Аср намозини ўқиб бердилар. Сўнгра туриб, хутба қилдилар. Соат (Қиёмат) қоим бўлгунча бўладиган нарсалардан бирор нарсани қолдирмай, бизга хабарини бердилар. Ёдлаган ёдлаб қолди. Унутган унутиб юборди. У зот айтганлар ичида қуйидагилар бор эди:
«Огоҳ бўлинглар! Бани Одам турли табақаларда яратилган. Бас, уларнинг мўмин туғилиб, мўмин яшаб, мўмин ўладиганлари бор. Уларнинг кофир туғилиб, кофир яшаб, кофир ўладиганлари бор. Уларнинг мўмин туғилиб, мўмин яшаб, кофир ўладиганлари бор. Уларнинг кофир туғилиб, кофир яшаб, мўмин ўладиганлари бор.
Билингки, уларнинг баъзилари ғазаби секин, қайтиши эса тез ва баъзилари ғазаби тез, қайтиши ҳам тездир. Ҳар тўкисда бир айб. Билингки, уларнинг ғазаби тез, қайтиши эса секинлари бор. Билингки, уларнинг энг яхшиси ғазаби секин, қайтиши тезларидир. Энг ёмони эса ғазаби тез, лекин қайтиши секинларидир.
Билингки, уларнинг яхши адо қиладиган ва яхши талаб қиладиганлари бор. Уларнинг ёмон адо қиладиган ва яхши талаб қиладиганлари бор. Ҳар тўкисда бир айб. Билингки, уларнинг ёмон адо қиладиган ва ёмон талаб қиладиганлари бор. Билингки, уларнинг яхшиси яхши адо қилиб, яхши талаб қиладиганларидир. Уларнинг яхши адо қилиб, ёмон талаб қиладиганлари бор. Ҳар тўкисда бир айб. Билингки, уларнинг ёмони ёмон адо қилиб, ёмон талаб қиладиганларидир.
Билингки, ғазаб одам боласи қалбидаги бир чўғдир. Унинг кўзлари қизаришини, томирлари бўртиб чиқишини кўрмайсизми? Кимки ўзида шу (нарса)лардан бирор нарсани ҳис қилса, ерга яқинлашсин», дедилар.
Бас, биз қуёш ботиб кетмадимикан, деб аланглаб қарай бошладик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Билингки, дунёдан унинг ўтгани ўтиб, худди бугунги кунингизнинг ўтгани ўтиб қолганича қолди, холос», дедилар».
Термизий «Фитналар»да саҳиҳ санад ила ривоят қилган.
У Л А Ш И Н Г ⤵️
▫️🔸▫️🔸▫️🔸▫️🔸▫️
https://t.me/joinchat/AAAAAFKB5pBv_nyvsvMu6Q