Кичик-кичик муаммоларинг йиғилиб катта муаммога айлана бошлайди. Уларни ҳал қилиш учун ўзингни ўққа-чўққа урасан. Катта шаҳарда яқинларингдан узоқда муаммоларингни ҳал этолмай қолганингда ўзингни кимсасиз оролда юргандай ҳис этасан. Ҳаммасига қўл силтаб кетворгинг келади. Фарзандларингни ўйлайсан, сиқиласан. Бир чеккага ўтиб, панароқда ҳеч ким кўрмайдиган жойда узооооқ қолиб кетасан. Енгил тортасан, юрагинг бўшайди. Ишонч билан "хайрият, ҳеч ким кўрмади" деб дастрўмолчанг билан кўзингни артиб турганингда, чўнтагингда телефонинг жиринглайди. Хоҳлаб-хоҳламай чўнтагингни ковлаб телефонни олиб, экранига қарайсан: сандан 600 км узоқдаги онанг қўнғироқ қилаётган бўлади. Қўлинг қалтираб кўтарасан. Онанг сенинг саломингни эшитмасдан шоша-пиша гап бошлайди.
- Ўғлим, яхшимисан? Нимагадур кўнглим безовта, тинчмисан ишқилиб....
Бўлди, уёғига ҳеч нарса қулоғингга кирмайди...
"Тавба, йиғлаганимни ҳеч ким кўрмасин деб чекка жойга келгандим. Онам қандай сездилар экан?" Ё, алҳазар! Оналар буюк, оналар азиз.
Биргина "Болам, яхшимисан?" деган овозларининг ўзи сени яна ҳаётга қайтаради, йиқилаётганингда ўша овоз тиргак бўлиб, сени яна энг тўғри йўлга йўналтириб қўяди.
Дунёдаги барча оналарнинг қалби шундай буюк, кўнгли шундай пок. Сизнинг озор чекаётганингизни ёнингиздаги севикли ёрингиз, суюкли фарзандингиз сезмас, лекин онангиз кўнгли буни сезади.
Оналаримиз бор бўлишсин, умрлари узоқ бўлсин.
@nasihatlaruz