nasiحat


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


фойда топсангиз, ҳурсандмиз.
яқинларга эслатинг.
Толҳа ибн Убайдуллоҳ ибн Курайздан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир маъруф садақадир. Яхшиликка далолат қилувчи худди уни қилувчи кабидир», дедилар».

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: nasiحat
#salovat
• САЛОВАТ АЙТИШ ҲАҚИДА

• Алҳамду лиллаҳ, барчамиз мўъмин-мусулмонмиз. Биз мўъмин-мусулмонлар Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаламга саловат айтишга буюрилганмиз. Агар бир марта саловат айтсак, бизга Аллоҳ ўн марта раҳмат йўллайди, ўнта гуноҳларимизни ўчирилади, ўн даража мартабимиз кўтарилади.

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража мартабаси кўтарилади” (Имом Аҳмад ривоятлари).  Манбаларда қисқа салавот сифатида қуйидаги саловат берилади:

اَللَّهُمَّ صل وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد
Алло‌ҳумма солли васаллим ала‌ набиййина‌ Муҳаммад
Маъноси: Эй, Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга раҳмат ва салом йўллагин!

• Бугун энг камида 100 маротаба айтишга уриниб кўринг. Бундай имкониятни ўтказиб юборманг.

©Рустамжон Домла

🌟@nasihatda


▫️Тажрибадан маълумки ким Набий соллалоҳу алайҳи васалламга кўп саловат айтса у зотни кўришлик насиб қилади.
▫️Бу кўришлик тушда, Аллоҳ қодир қилса уйғоқлиқ холатида бўлади.
▫️Баъзи салафлар жума кечаларида миллиёнлаб саловат айтишган...
▫️Бугун биз ҳам энг камида 1000 та саловат айтайлик!

🕌Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик аълайҳ.

©суҳбатдан фоидалар

@nasihatda


Ибн Масуъд розиаллоҳу анху айтадилар:

"Инсон қилган гуноҳлари туфайли илмнинг бир қисмини унитади"


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Абу Довуд Сижистонийдан: “Сиздан кейин кимлар билан ҳамсуҳбат бўлайлик, бирга ўтирайлик?”, дея сўрашди.
У зот: “Китоблар билан”, деб жавоб бердилар.

Ибн Башкувол Андалусийнинг “Фавоидул мунтаҳаба” асаридан

@nasihatda


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазонга 6⃣0⃣ кун қолди

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар»
.
Байҳақий ривоят қилган.

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаʼбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

🌟 Устоз Ҳусайн Бухорийдан Рамазон ҳақида гўзал нашид!

🤲Аллоҳ таоло барчамизни улугғ ойга етказсин!

@nasihatda


Репост из: Aqoid asoslari
Tarjimasi

Uch kundan so‘ng Rajab oyi kirib keladi. Rajab hayrat, vorid va hollar oyi. Yilning eng ko‘p ma‘naviy hol va lutflar mavsumi Rajab. Hatto ba‘zida Ramazondanda ziyoda bo‘ladi. Bu oy Alloh taolo bilan astoydil(samimiy) bo‘lish oyidir. Balki, Ramazon Rajabning ko‘zgusidir, deganlar. Ya‘ni, Rajabni qanday o‘tkazsangiz Ramazonda ham shunday bo‘lasiz. Hozir shijoatlanib ketdingiz va masalan Ayman(talabalardan birining ismi. Misol tariqasida aytyaptilar): Rajab bo‘yi hech narsa yemayman dedi. Shar‘an gunohkor bo‘lasiz va qilayotgan ishingiz harom. Negaki, Alloh taologa yaqin bo‘lyabman deya o‘ylamoqdasiz-u, aslida Undan uzoqlashyabsiz. Yo‘q, unday emas. Balki, (Imom Haddod rohimahulloh) aytganlaridek nafs shahvatlariga qarshi turish zarur. Mana shu me‘yordir. Haqiqatan Rajab oyida o‘zingizda hayratga soluvchi o‘zgarishni ko‘ring. O‘zingizda nafs xohishlariga ters bo‘lishni ko‘ring. Rajab tunlarni qoim qilish oyi. Bu sarlavhasidir.

Ustoz Ali Mahmud Umariy (hafizahulloh)

So‘zlarining oxirida qo‘llariga telefonni oldilar va:
Rajab oyida mana bundan uzoq bo‘ling. Ijtimoiy tarmoqlardagi hisoblaringizni o‘chiring, dedilar.

Rajab oyi Seshanba kuni shom namozidan so‘ng boshlanadi in shaa Alloh(Ya‘ni ertaga). Alloh taolo hammamizga kuch-quvvat, mustahkam iymon va oliyhimmat bersin!

@aqoid_asoslari


Репост из: Aqoid asoslari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
رجب شهر العجب...

من دروس الفصول العلمية
الأستاذ علي العمري حفظه الله

@aqoid_asoslari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Анас розияллоҳу анхудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кирган куни ундаги барча нарса ёришди.»

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад ва аъла аалиҳи ва соҳбиҳи ва саллим!
@nasihatda


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Устоздан барчамизга вазифа...

1. Қуръондан вазифангиз бўлсин
2. Тонгда холи қолиб Аллоҳни зикр қилинг
3. Бир нарсага эришдингизми шукр айтинг
4. Бир нарсага етиша олмадингизми истиғфор айтинг

@nasihatda


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаётингизни ўзгартириши мумкин бўлган савол...

©️Муҳаммад Али Эшонқулов

@nasihatda


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🖇

Абу Дардо розияллоху анхудан ривоят қилинади:

Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар:

«Олимга осмонлардаги зотлар, ердаги зотлар, хатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдиришмаган, улар илмни мерос қолдиришган. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди»
( Абу Довуд ва Термизий ривояти).


©Тармоқдан олинди

@nasihatda


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дуо қандай бўлади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Инсон гуноҳи туфайли илмдан маҳрум бўлади.


Абдуллоҳ Домла


Ҳаё қилишга хақлироқ?

▫️Биз шундай кишилар бўлиб қолдик-ки, хонани бурчагида турган кичкина камерадан ҳазар қилиб анча ишлардан тийиламиз.
▫️Аммо бизга жон томиримиздан яқин бўлган, ошкора-ю махфий ишларимиздан хабардор, бизни иҳота қилиб олган Ҳақ субҳанаҳу ва таолодан ҳаё қилмай қўйдик!

▫️Айтингчи, ҳаё қилишга хақлироқ ким эди?!

@nasihatda


Ризқнинг кўринишлари

🔸Илм;
🔸Фарзанд, болалар;
🔸Қуръон қироати;
🔸Оила;
🔸Сиҳат- саломатлик, соғлик;
🔸Бўш вақт, фароғ;
🔸Мол-дунё, бойлик;
🔸Омонлик, тинчлик;
🔸Етуклик, камолот;
🔸Ейиш-ичиш;
🔸Ирода, ихтиёр, қатъият;
🔸Ҳикмат, заковат, донолик.

У Зот Раззоқдир, Каримдир. Унга ҳамд бўлсин, ва Унга шукр бўлсин!
“Албатта, Аллоҳ Ўзи кўплаб ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир”, Зориёт сураси, 58 – оят.

▫️Изоҳ: “Ризқ” сўзи луғатда “улуш”, “инъом” каби маъноларни англатади. Истилоҳда, Аллоҳ таоло жонзотларга етказган ва улар истеъмол қилган нарса ризқдир. Бошқа таърифда: “Жонзотлар манфаат олган дунё ва охиратга оид барча нарса ризқ”, дейилган.

©arabicuz


#ФИҚҲ

• Бир киши тирноқ олишни жума кунга белгилаб олган.
• Тирноқлари жума кунидан аввал ўсиб кетганини кўрса-ю, тирноқ олишни жума кунгача кечиктирса бу иши макруҳ.
• Чунки ким тирноқларини узун қилса ризқи тор бўлади.
• Агар тирноқлари ўсиб кетмаган бўлса ҳадисларда ворид бўлган хабарларга кўра жума кунини табаррук ўлароқ белгилаб олади.
• Шундай қилиш мустаҳаб.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
• “Ким тирноқларини жума куни қисқартирса,
• Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ва яна 3 кун зиёда кунларда балолардан паноҳ беради”, деганлар.

📚ат-Тажнис вал-мазид. 911 масала.

©Дуога муҳтож қул


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бир иш қилишни хоҳласалар:
اللهُمَّ خِرْ لِي وَاخْتَرْ لِي
«Аллоҳумма хир лий вахтар лий», деб айтардилар».
Маъноси
: Аллоҳим, менга яхшилик ихтиёр қил.

Имом Термизий заиф иснод билан ривоят қилганлар.

@nasihatda


Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сурани таълим бергандек таълим берар эдилар

Истихора хақида батафсил👈


Сизни кундалик қиладиган доимий зикр яъни вирдингиз борми?
Опрос
  •   Ҳа, алҳамдулиллаҳ
  •   Йўқ эди
1001 голосов

Показано 20 последних публикаций.