РУХИЙ САЛОМАТЛИК ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


РСНПМ центр психического здоровья
https://narcomedcenter.uz/
https://www.facebook.com/narcomedcenter.uz
Телефон: 71-200-02-88
Мурожаат учун @matbuotxizmati01

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


#Ҳоким_ҳудудларда

Бугун Элликқалъа тумани ҳокими Валижан Ниязимбетов "Қашқўра" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 2-сонли Республика рухий ва асаб каллликлари диспансерида бўлиб, шифохона фаолияти ва беморлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Мазкур диспансер 3 та туманга Турткул, Беруний ва Элликқалъа туманларида рухий холатида ўзгариши бўлган беморларга хизмат кўрсатади. Беморларга аёллар ва эркаклар бўлимларида сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Туман ҳокими диспансерда беморлар ва тиббий ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди ва ўз тавсия ва кўрсатмаларини бердилар. Бажарилиши лозим масалалар юзасидан тегишли масъулларга зарур топшириқлар берилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ISLOHOTLAR AMALDA | 24.01.2025

Telegram | Youtube | Instagram | Facebook


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔴🟦🟦🟦

❗️Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилиши кутилмоқда

🔎 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали уларга касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш тизимини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси кўрилди.


❓ Мазкур лойиҳани ишлаб чиқишга нима сабаб бўлди?

❓ У билан қандай янги нормалар таклиф этилмоқда?

❓ Бу янгиликларнинг аҳамияти нималардан иборат?

🎤 ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволларига Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов жавоб берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Репост из: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
❗️Республика руҳий саломатлик маркази 30 турдаги замонавий тиббий ускуналар билан таъминланди

🏥 Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази ўз фаолияти давомида салмоқли натижаларга эришиб келмоқда.

✅ Бу борада Президентимизнинг 2023 йил июнь ойидаги тегишли қарори дастуриламал бўлаётир. Зеро, унда аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини такомиллаштириш, соҳада самарали бошқарув тизимини жорий этиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва психиатрия муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ долзарб вазифалар белгилаб берилган.

🩺 Ўтган даврда психиатрия, наркология, тиббий психология ва психотерапия хизматини тўлиқ трансформация қилиш орқали яхлит вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилди ва хизмат кўрсатиш туман даражасигача туширилди.

💬 — Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган юксак эътибор барча ютуқларимизда асосий омил бўлмоқда, — дейди мазкур марказ директори Зарифжон Ашуров. — Ана шу эътибор самараси ўлароқ, муассасамиз ва унинг ҳудудий филиаллари 30 турдаги 46,1 миллиард сўмлик замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди.


🔎 Албатта, бу иш сифатига ижобий таъсир кўрсатмасдан қолмади. Жойларда марказимиз мутахассислари томонидан 3 минг нафардан зиёд юртдошларимиз мақсадли тиббий кўриклардан ўтказилди.

💉 Шу жараёнда турли касалликлар аниқланган 2 минг 700 нафардан кўпроқ киши ўз вақтида даволанишга йўналтирилди.

💻 Айтиш жоизки, ҳудудлар билан телетиббиёт тизими ёрдамида 56 маротаба илмий семинар, клиник конференция ва ташкилий-услубий анжуманлар ташкил қилинганлиги ҳам жойларда тиббий хизматлар сифатини яхшилашда катта ўрин тутяпти.

📊 Қолаверса, илк бор 3 та йўналиш бўйича 8 та даволаш ва ташхислашга оид ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқдаки, бу ҳам соҳа вакиллари фаолиятини такомиллаштиришда қўл келяпти.

🟢 Сир эмас, бугун барча соҳада асосий ишни юқори салоҳиятга эга кадрлар ҳал қилади, шу жумладан, тиббиётда ҳам. Шундан келиб чиқиб, 116 нафар мутахассисларимизнинг илғор хорижий давлатларда амалий кўникма ва касбий маҳоратини оширишларини таъминладик.

Халқаро ҳамкорлигимиз доирасида Самарқандда “II Баҳорги Самарқанд ёш психиатр ва наркологлар илмий мактаби” ҳамда “Ўзбекистон – Франция руҳий саломатлик симпозиуми”, Бухорода “Ўзбекистон – Германия руҳий саломатлик форуми” каби анжуманлар юқори савияда ўтказилганлигини ҳам келтириб ўтиш жоиз. Негаки, 100 нафарга яқин нуфузли хорижий марказлар олимлари иштирок этган ушбу тадбирлар ўзига хос тажриба алмашинув платформаси вазифасини ўтади.


‼️ Жорий йилда ҳам марказимиз олдида улкан вазифалар турибди. Шу боис жамоамиз аъзолари билан ютуқ ва натижаларимизни янада яхшилаш мақсадида меҳнат қилмоқдамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⭕️ ⭕️ RESPUBLIKA IXTISOSLASHTIRILGAN RUHIY SALOMATLIK ILMIY-AMALIY TIBBIYOT MARKAZI DIREKTORI
ASHUROV ZARIFJON SHARIFOVICHNING O‘ZBEKISTON XALQIGA MUROJAATINI TINGLANG
.

Bizni kuzatishda davom eting!👇👇


Telegram❤️ Facebook🌐

Instagram🌐 You Tube ▶️


“Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” ko‘krak nishoni ta'sis etiladi
Bugun O‘zbekiston Respublikasida giyohvandlik va narkojinoyatlarga qarshi kurashish bo‘yicha milliy strategiyani amalga oshirish yuzasidan 2024 – 2025-yillarga mo‘ljallangan milliy dasturning 16-bandi ijrosi doirasida O‘zbekiston Badiiy akademiyasida uchrashuv o‘tkazildi.
Uchrashuv davomida “Narkotiklarga qarshi kurashish fidoyisi” ko‘krak nishoni dizaynini yaratish masalasi muhokama qilinib, qator takliflar ishlab chiqildi.
Shu bilan birga, giyohvandlik va narkojinoyatlarga qarshi kurashishda ijodkorlar imkoniyatlaridan samarali foydalanish bo‘yicha hamkorlik yo‘nalishlari kelishib olindi.
✍🏻Milliy markaz matbuot hizmati!
🌐 Web-site Facebook Instagram


Нарушения пищевого поведения.pptx
132.9Кб
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️


⭕️Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар!

⭐️Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази, 2025 йил 21 январ куни соат 15:00 да бошланадиган навбатдаги клиник конференциясига бўлиб ўтди.

💙Клиник конференцияда бўлим мудирлари, психиатр, психотерапевт, тиббий психологлар қатнашдилар.
Вилоят филиалларининг даволаш бўйича директор ўринбосарлари манфаатдор ходимларнинг (туман/шахар кабинетлардаги шифокорлар) тўлиқ иштирокини таъминлашга масъул хисобланади.

Кун тартиби:
1.Маъруза: «Овқат қабул қилишнинг бузилишларининг турлари ва даволаш тактикаси”. Маърузачи: Тошкент тиббиёт академияси психиатрия ва наркология кафедраси катта ўқитувчиси Толипова Нозима Шоолимовна.

🔻 2. Хорижий эксперт: профессор Скугаревский Олег Алексеевич (Белоруссия давлат тиббиёт университетининг психиатрия, наркология, психотерапия ва тиббий психология кафедраси мудири).

Biz bilan qoling!⤵️⤵️


Telegram❤️ Facebook

Instagram🌐 You Tube📹


🎚️ Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар!

🇺🇿 Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази Сизларни 2025 йил 21 январ куни соат 15:00 да бошланадиган навбатдаги клиник конференциясига таклиф этади.

Клиник конференцияда бўлим мудирлари, психиатр, психотерапевт, тиббий психологлар қатнашадилар. Вилоят филиалларининг даволаш бўйича директор ўринбосарлари манфаатдор ходимларнинг (туман/шахар кабинетлардаги шифокорлар) тўлиқ иштирокини таъминлашга масъул хисобланади.

Кун тартиби:
1. Маъруза: «Овқат қабул қилишнинг бузилишларининг турлари ва даволаш тактикаси”.

⚡️ Маърузачи: Тошкент тиббиёт академияси психиатрия ва наркология кафедраси катта ўқитувчиси Толипова Нозима Шоолимовна.
📊 2. Хорижий эксперт: профессор Скугаревский Олег Алексеевич (Белоруссия давлат тиббиёт университетининг психиатрия, наркология, психотерапия ва тиббий психология кафедраси мудири).

⚠️ Онлайн йиғилишга қуйидаги хавола орқали кирилади:
https://us02web.zoom.us/j/4179084629?pwd=VzlLRHBCTEdJSTBtSTRHNm9MM0psZz09

➡️ Идентификатор конференции: 417 908 4629
ПАРОЛЬ в ВКС: R7aEa7
КОД ДОСТУПА: 1442


🎚️ Respublika ixtisoslashtirilgan ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazida 2025-yilning 18-yanvar sanasida navbatdagi tashkiliy-uslubiy seminar boʻlib oʻtdi.

Qatnashdilar:  RIRSIATMning barcha xududiy filial rahbarlari.

Kun tartibi:

1. Barcha xududiy filial rahbarlarining 2024 yilda qilingan ishlari bo'yicha hisobotlari va 2025 yilga istiqbolli rejalari taqdimoti.                                              

2. "Eng namunali mutaxassis" nominatsiyalarida g'oliblarni taqdirlash.    

⚠️ Seminarning yakunlariga ko'ra, 2024 yilda amalga oshirilgan ishlarga baho berilib, har bir xududiy filial rahbarlarining faoliyati baholandi. 2025 yilga mo'ljallangan rejalarda esa, barcha filiallar tomonidan bir qator chora-tadbirlar belgilandi.

⚡️Seminar davomida "Eng namunali mutaxassis" nominatsiyasida g'oliblar taqdirlandi. G'oliblar tanlab olingan mezonlar asosida e'tirof etilib, ularga maxsus sertifikatlar va esdalik sovg'alar topshirildi. G'oliblar o'zining fidoyi mehnati va kasbiy malakasi bilan boshqalarga namuna bo'lib, ruhiy salomatlik sohasidagi samarali ishlari uchun mukofotlandi.

Bizni kuzatishda davom eting!👇


Telegram👉 Facebook 💬

Instagram 📷 You Tube ▶️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"
Hilton" mehmonasidagi tadbirdan lavha!


Respublika ixtisoslashtirilgan Ruhiy salomatlik ilmiy-amaliy tibbiyot markazi matbuot xizmati!

Telegram🌐 Facebook🌐

Instagram🌐 You Tube▶️

Показано 12 последних публикаций.