#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ижтимоий нафақаларни тайинлаш жараёни автоматлаштирилади
“Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
🖥 Қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 сентябридан ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари босқичма-босқич “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими воситасида амалга оширилади.
✅ Кам таъминланган оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасини объектив баҳолаш, қарорларни қабул қилишда субъектив ёндашувни бартараф этиш тизимни жорий этишнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.
🧾 Қарор билан 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда фуқаролардан талаб этилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати тасдиқланди.
📌 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади ва 12 ой давомида амал қилади.
🏢 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали ижтимоий нафақаларни тайинлашга оид мурожаатлари ва шикоятларини қабул қилиш бўйича шўъбаси ташкил этилади.
ℹ️ Маълумот учун: “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ 2019 йил 1 октябридан буён тажриба-синов тариқасида Сирдарё вилоятида ишлатиб келинмоқда.