Namangan Iqtisodiyot va moliya bosh boshqarmasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


🇺🇿Namangan viloyati Iqtisodiy taraqqiyot bosh boshqarmasi telegram kanali edi oldin
Veb-sayt: https://nameconomy.uz
Facebook: @nameconomy
Telegram: t.me/nameconomfin
Admin: @nurmatovabdulbosit

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Жорий йилнинг январь-февраль ойларида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларнинг 18 минг нафарига ёрдамлар кўрсатилди.

Бугунги кунда вилоятда кам таъминланган аҳолини турмуш шароитини яхшилаш ҳамда оилаларнинг ишга лаёқатли аъзоларини иш билан бандлигини таъминлаш бўйича вилоятда қўшимча таклифлар ишлаб чиқилиб, бу бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Кўрсатилган ёрдамларни қуйидаги инфографикада кўришингиз мумкин.

Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси Ахборот хизмати.


Жорий йилнинг 25 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғриси»да видеоселектор йиғилишида ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш бўйича фикрлар таъкидлаб ўтилди. Бунга асосан Норин тумани 4-тоифага киритилган.

Наманган вилояти ҳокимининг топшириғига асосан вилоят ишчи гуруҳи ташкил этилиб, туманни 4-тоифадан чиқариш бўйича вилоят ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда аҳолини камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш, туман ихтисослашувидан келиб чиқиб, драйверларни ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо йўналиши бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Йиғилиш якуни бўйича барча масъулларга туман Дастурини ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.


Репост из: Namangan viloyati hokimligi
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ўзбекистон Президентининг Наманган вилоятига ташрифи тафсилотлари


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Наманган вилоятида 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим” йилида ҳам ҳайрли ишлар давом эттирилиб, аҳолини сифатли таълим ва касб хунарга ўргатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Infografika Namangan viloyatining yalpi hududiy mahsuloti

Rasmiy sahifalar👇

Telegram | Facebook | Mover


🖋 “ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ” ЙИЛИДА ДАФТАРЛАР РЎЙХАТИДА ҚОЛГАН ОИЛАЛАРГА КЎРСАТИЛАДИГАН ЁРДАМЛАР ЮЗАСИДАН ЯНГИЧА МЕХАНИЗМ ВА ТАКЛИФЛАР ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ.

🔖 Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларни оилавий шароитини яхшилаш ҳамда оилаларнинг ишга лаёқатли аъзоларини иш билан бандлигини таъминлаш бўйича вилоятда қўшимча таклифлар механизми белгиланди.


Вилоятда хизматлар соҳасига эътибор соҳани янги босқичга олиб чиқмоқда

📝 Хусусан, мазкур соҳада жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жами 175 848 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди;

📈 Хизматлар соҳасида жами 14 004 та хизмат кўрсатиш объектлари фаолият бошлади;

🏪 Аҳолига куну-тун хизмат кўрсатувчи 22 та марказий кўчаларида 1 084 та хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари ишга туширилди;

✅ Наманган шаҳрида хар 3-5 та маҳаллалараро учун 1 тадан савдо ва хизмат кўрсатишга мўлжалланган 8 та маҳаллалараро хизмат кўчаларида 112 та лойиҳалар фойдаланишга топширилди;

👨‍🎓 Тиббиёт соҳасида 4 та янги йирик лойиҳалар фойдаланишга топширилди;

♻️ Қолаверса бир қатор йирик савдо марказлари, меҳмонхоналар ва савдо дўконлари ўз фаолиятини бошлади.


Репост из: Namangan viloyati hokimligi
Наманган вилоятида 2023 йил 9 минг гектар ер майдонлари акуционга чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 373-сон қарорига асосан, 2023 йилда жами 9 056 гектар ер майдонларини 60 мингта лотларга ажратиб аҳолига 30 йилга ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилиши белгиланган.

Ушбу майдонларга “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида,
1 185 гектарига сабзавот,
1 569 гектар картошка,
1 251 гектар полиз,
2 924 гектар дуккакли,
669 гектар мойли экинлар,
507 гектар шоли ҳамда 949 гектар озуқа экинлари
экилиши режалаштирилган.

Мазкур экинларни жойлаштирилиши ҳисобига 24,6 минг тонна сабзавот, 35,4 минг тонна картошка, 43,8 минг тонна полиз, 5,9 минг тонна дуккакли ва 1,5 минг тонна мойли, 2 минг тонна шоли ҳамда 5,7 минг тонна озуқа маҳсулотлари олиниши прогноз қилинган.

Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси Ахборот хизмати


Наманган вилоятида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантириш орқали 2021 йилда 14,1 фоиздан 2022 йилда 12,8 фоизга қамбағаллик даражаси қисқартиришга эришилди.

2022 йилда 3 та дафтарлар жамғармаси ҳисобидан
107.6 млрд.сўм маблағлар ажратилди.

2023 йилда Бандлик дастури доирасида 505 минг янги иш ўринлари яратиш ҳисобига вилоятни ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Дафтарлардаги оилаларни "Ягона ижтимоий ҳимоя реестр" электрон базасига боғлаш орқали "Оила паспортларини" шакллантириш орқали оилалар даромади яратилади.


Тўқимачилик саноати вилоятнинг асосий драйвер соҳаларидан бири ҳисобланади.

📊 2022 йил якуни билан соҳанинг умумий саноат ишлаб чиқаришидаги улуши 37,4 фоизни ташкил этди.

Тўқимачилик маҳсулотларининг асосий қисми Наманган шаҳри, Косонсой, Наманган, Уйчи, Учқўрғон, Поп ва Чуст туманларидаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

✅ Вилоятда тўқимачилик ва тикув-трикотаж йўналишида 2250 дан ортиқ корхона фаолият юритаёган бўлиб, улар томонидан 2022 йил давомида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 6,8 трлн. сўмни, экспорт ҳажми эса 386,0 млн. долларни ташкил этди.

Шунингдек, соҳа йўналишларида умумий қиймати 1,3 трлн.сўмлик 176 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 13619 та янги иш ўринлари яратилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Namangan viloyatida xizmatlar sohasining rivojlanishi (2022- yil yanvar-dekabr)


Вилоятимиз шаҳар ва туманлари бешта тоифага ажратилди

«Республика ҳудудларини тоифаларга ажратиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Ихтисослашуви ҳамда кичик бизнес учун мавжуд шароитдан келиб чиқиб Республикамиз шаҳар ва туманлари 5 та тоифаларга ажратилди. Туман ва шаҳар тоифасидан келиб чиқиб, тадбиркорларга солиқ имтиёзлари, субсидиялар берилади.

Наманган вилояти шаҳар ва туманлари қуйидаги тоифаларга киритилди:

➡️ Наманган шаҳри, Янги Наманган ва Давлатобод туманлари – 1-тоифага;

➡️ Тўрақўрғон, Уйчи ва Учқўрғон туманлари – 2-тоифага;

➡️ Косонсой, Наманган, Поп, Чортоқ, Чуст ва Янгиқўрғон туманлари – 3-тоифага;

➡️ Норин тумани – 4-тоифага;

➡️ Мингбулоқ тумани – 5-тоиф
ага.


14 та туманда ҳуқуқий эксперимент тариқасида “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ–458-сон, 26.12.2022 й.) асосан, 2023 йил 1 январдан солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган қуйидаги туманларда “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади:

Қорақалпоғистон — Беруний тумани;
Андижон — Андижон тумани;
Бухоро — Олот тумани;
Жиззах — Зомин тумани;
Қашқадарё — Қарши тумани;
Навоий — Кармана тумани;
Наманган — Уйчи тумани;
Самарқанд — Ургут тумани;
Сурхондарё — Жарқўрғон тумани;
Сирдарё — Сайхунобод тумани;
Тошкент вилояти — Бўка тумани;
Фарғона — Бағдод тумани;
Хоразм — Боғот тумани;
Тошкент шаҳри — Учтепа тумани.

Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.

“Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади.

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе


Репост из: Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
⚡️ Ҳурматли номзодлар!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–269-сон Фармони ҳамда “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-447-сон қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалари ташкилий тузилмалари қайтадан кўриб чиқилаётганлиги ҳамда штат бирликлари мақбуллаштирилаётганлиги сабабли Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали эълон қилинган танловларнинг барча жараёнларини вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

Давлат органи ва ташкилотларининг ташкилий тузилмалари ҳамда штат бирликлари қайта тасдиқлангандан сўнг вакант лавозимларга танловлар ўрнатилган тартибда янада такомиллаштирилган  vacancy.argos.uz портали орқали эълон қилинади ва давом эттирилади.

▪️ Вакансиялар канали @vacancy_argos

▪️ Мурожаат учун бот@vacancy_argos_bot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿18 ноябрь – Давлатимиз рамзларидан бири бўлган – байроғимиз қабул қилинган кун барчамизга муборак бўлсин ! Байроғимиз бошимиз узра абадий хилпирайверсин !


📈 KPI тизими - Самарадорлигини муҳим кўрсаткичи бўйича семинар бўлиб ўтди

➡️ Проон вакиллари, Илмий тадкикот ва прогнозлаштириш ходими ва томонидан Наманган вилояти Косонсой тумани махаллий ижро ҳокимияти ҳодимларининг салохиятини ошириш ва самарадорликнинг мухим кўрсаткичи (КРI) баҳолаш бўйича амалга оширилган ишлар натижаси бўйича мухокамали семинар ўтказилди.

➡️Ушбу семинарда Косонсой тумани маҳаллий ижро ҳокимияти ходимларининг салоҳиятини ошириш va самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини (KPI) баҳолаш бўйича таҳлиллар ўтказилган бўлиб, ҳокимият фаолиятини самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш бўйича 2021-2022 йилларга амалга оширилган ишлар натижаси муҳокамасини ўтказилди.

📣Семинарда Иқтисодий тараққиёт бош бошқармаси, Косонсой тумани ҳокимлиги вакилари, вазирлик va идораларнинг туман бўлимлари вакиллари, туман депутатлар va депутатлар кенгашлари ходимлари, тумандаги тадбиркорлар, ННТ ходимлари ҳамда маҳаллалар вакилларини қатнашдилар.


🛒 https://t.me/nameconomy

Показано 16 последних публикаций.

112

подписчиков
Статистика канала