Репост из: Икбол Хакимов
● Конституция сўзнинг маъноси нима?
Конституция — лотинча сўз бўлиб, constitutio — «тузилиш», «тузук» деган маънони англатади ва давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. Конституция давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конституция барча жорий қонунларнинг асоси ҳисобланади.
● Конституция қачон қабул қилинган?
Ўзбекистон Конституцияси 1992-йил 8-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 11-сессиясида қабул қилинган. Шу кундан эътиборан, 8 декабр, ҳар йили Ўзбекистонда Конституция куни сифатида нишонланиб келинади.
● Янги таҳрирдаги Конституция қачон қабул қилинган?
2023-йилнинг 30-апрел куни Ўзбекистонда Конституцияни янгилаш мақсадида умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. Унга кўра, референдумда 19 722 809 нафар фуқаро, яъни, овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 84,5 фоизи иштирок этган. Янги Конституция 2023-йилнинг 1 май санасидан кучга кирган.
● Конституция неча моддадан иборат?
Янги таҳрирдаги Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 моддадан иборат. Унинг таркибий тузилиши эса, қуйидагича:
-Муқаддима;
-Биринчи бўлим. Асосий принциплар;
-Иккинчи бўлим. Инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари;
-Учинчи бўлим. Жамият ва шахс;
-Тўртинчи бўлим. Маъмурий-ҳудудий ва давлат тузилиши;
-Бешинчи бўлим. Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши;
-Олтинчи бўлим. Конституцияни ўзгартириш тартиби.