NAMANGAN SHAHAR YURIDIK MARKAZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Наманган вилоят адлия бошқармаси хузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази расмий телеграм манзили

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Икбол Хакимов
👉 “Tengdoshimga huquqiy yordam !”

📗 Namangan shahar 13-sonli umumiy o‘rta ta’lim maktabining yuqori sinf o‘quvchilari uchun “Tengdoshimga huquqiy yordam” mavzusidagi uchrashuv tashkil etilib, ularga Namangan shahar adliya bo‘limi Yuridik xizmat va davlat xizmatlari markazlar faoliyati bilan yaqindan tanishtirildi.

❇️ Tadbir davomida Yuridik xizmat ko‘rsatish va davlat xizmatlari markazlari tomonidan olib borayotgan ishlarga oid qisqa-qisqa amaliy mashg‘ulotlar tashkil etildi.

❇️ Shu bilan birga, tadbir davomida o‘quvchilarni qiziqtirgan savollar va masalalarga tegishli javoblar berildi hamda huquqiy maslahatlar hamda yordamlar ko‘rsatildi. Bundan tashqari, yoshlar siyosatiga doir olib borilayotgan ishlar hamda yosh avlodga yaratilayotgan imkoniyatlar haqida tushuntirishlar berildi.

❇️ Tadbirni Namangan shahar Yuridik xizmat ko‘rsatish markazi boshlig‘i I.Xakimov hamda davlat xizmatlari markazi AKT bosh mutaxassisi Sh.Maxammadalievlar olib bordilar.


Репост из: Икбол Хакимов
❇️ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Германия Федератив Республикасининг «KfW» банки ўртасида 2023 йил 8 ноябрда имзоланган Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Битим 5 йил муддатга 16 млн евро миқдорида грант ажратилишини назарда тутади.
❇️ Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги «KfW» банкининг "Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаси учун ажратилган грантдан мақсадли фойдаланиш ва уни самарали амалга ошириш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.
❇️ Ҳужжат билан:
●«KfW» банки грантини қурилиш, монтаж, таъмирлаш ва жиҳозлаш учун йўналтириладиган касб-ҳунар маҳорати марказлари рўйхати;
●"Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасининг техник-иқтисодий параметрлари тасдиқланди.

❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 23.12.2024 йил кучга кирди.


Репост из: Икбол Хакимов
👉 “KfW” банки Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлайди.
🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2024 йилдаги 864-сон "Германия Федератив Республикаси Ҳукумати билан молиявий ҳамкорликда Ўзбекистонда касбий таълимини қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-864-сон қарори қабул қилинди.


Репост из: Икбол Хакимов
📌 Бундан ташқари туман (шаҳар) ҳокимликлари қуйидаги маъмурий ваколатлар билан таъминланади:
●давлат бошқаруви органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида доимий алоқани яратиш учун туман (шаҳарлар)да Тадбиркорлар жамоатчилик кенгашини тузиш;
●2025 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача бўлган даврда ҳуқуқий эксперимент сифатида туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини "Аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилиш" янги ёндашуви асосида ташкил этиш.

❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 2024 йил 23 декабрдан кучга кирди.


Репост из: Икбол Хакимов
📌 Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларига Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини драйвер лойиҳаларни амалга ошириш ва янги ер участкаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашга йўналтиришга рухсат берилади.

📌 Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликларига 2025 йил 1 мартдан икки йил ичида янги лойиҳаларни ишга тушириш ва янги иш ўринларини яратиш шарти билан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли кўчмас мулк объектларини:
●тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга тўғридан-тўғри ижарага бериш, шунингдек 4 йил давомида ижара тўловларини тўлаган ва ижара шартномаси шартларини бажарган тадбиркорларга – баҳолаш қиймати бўйича хусусийлаштириш ёки тўғридан-тўғри сотиш учун;
●чет тилларини ўқитиш ва малака сертификатини олиш бўйича фаолият юритувчи маҳаллий ва хорижий мутахассислар ёки ташкилотларга 5 йил муддатга ижарага бериш рухсат этилади.


Репост из: Икбол Хакимов
❇️ Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларига қуйидаги ваколатлар берилади:
●сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларига пасайтирувчи ёки оширувчи коэффициентни – 0,7 дан 1,5 мартагача қўллаш (қишлоқ хўжалиги, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, электр станциялари, шунингдек йирик солиқ тўловчилар бундан мустасно);
●норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг қатъий ставкаларига оширувчи коэффициентни – 1,3 гача қўллаш (цемент ишлаб чиқариш учун мўлжалланган оҳактош бундан мустасно).


Репост из: Икбол Хакимов
❇️ Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларига қуйидаги ваколатлар берилади:
●туман (шаҳарлар)нинг иқтисодий ривожланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг минимал ва чекланган қатъий миқдори доирасида солиқ ставкаларининг қатъий миқдорларини белгилаш;
●кўчмас мулкнинг 1 кв.м. учун ижара тўловининг белгиланган минимал ставкаларига – солиқ солиш мақсадида қўлланиладиган оширувчи коэффициентни (2 гача) қўллаш.


Репост из: Икбол Хакимов
❇️ Туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари харажатларини уларнинг даромадлари ва ички манбалари ҳисобидан тўлиқ қоплашга эришиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидаги молиявий имкониятлар ва ваколатлар берилади:
●2025 йил 1 январдан туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, давлат активларини ижарага беришдан тушумлар – тўлиқ ҳажмда, шунингдек жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоизини ўтказиш;
●маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли акциялар (улушлар)ни сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизини Қорақалпоғистон республикаси бюджети, вилоятлар бюджети, Тошкент шаҳар бюджети ва объект жойлашган туман (шаҳар) бюджети ўртасида тенг улушларда тақсимлаш.


Репост из: Икбол Хакимов
❇️ Ҳужжат билан республика ва ҳудудлар кесимида 2025 йил учун иқтисодий ўсиш, ишсизлик ва камбағаллик даражасини камайтиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.
📌 Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йиллик дастурлари тегишинча Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маҳаллий бюджет параметрлари билан бирга тасдиқланади. Бунда 2025 йил учун дастурлар истисно тариқасида 2025 йил 1 февралгача тасдиқланади.
📌 "Ўзбекистон – 2030" Стратегияси доирасида ҳудудларнинг табиий-географик жойлашуви, ихтисослашуви, меҳнат ресурслари ва инфратузилма имкониятларини ҳисобга олган ҳолда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 6-7 фоизга ўсишини таъминлашга қаратилган саноат, қишлоқ хўжалиги, экспорт, инвестиция ва бошқа соҳалар бўйича кичик дастурлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


Репост из: Икбол Хакимов
👉 Маҳаллий ҳокимият органларига янги ваколатлар берилди.

🔰 Президент 20.12.2024 йилдаги "Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сон Фармонни имзолади.


Репост из: Икбол Хакимов
❇️ 2025 йилда маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусияти қуйидаги солиқ турлари туман ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилиши бўлади:
●жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи;
●жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
●мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида тўланадиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
●сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
●норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
айланмадан солиқ;
●йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқдан ташқари, юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи;
●йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқдан ташқари, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;
●давлат активларини ижарага беришдан тушумлар.
❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 01.01.2025 й. кучга киради.


Репост из: Икбол Хакимов
❇️ Ҳужжат 2025 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
❇️ 2025 йил учун консолидациялашган бюджет тақчиллигининг чекланган миқдори ЯИМнинг 3 фоизи даражасида белгиланди. Ўзбекистон Республикаси номидан ва кафолати остида ташқи қарз маблағларини жалб қилиш бўйича янги имзоланадиган йиллик битимларнинг чекланган ҳажми 5,5 млрд АҚШ доллари миқдорида белгиланди, шундан 3 млрд доллар – Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш, шу жумладан Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш учун, 2,5 млрд доллар – инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун.
❇️ Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг соф чекланган ҳажми – 30 трлн сўм.
❇️ Давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида имзоланадиган, давлат томонидан мажбуриятлар (сотиб олиш ёки тўлаш) қабул қилиниши ва давлат томонидан тасдиқлов хатлари берилиши талаб этиладиган барча янги лойиҳалар қийматининг чекланган миқдори – 6,5 млрд АҚШ доллари.
❇️ Биринчи даражали бюджет маблағлари тасарруфчиларига республика бюджетидан ажратилган бюджет маблағлари фақат 2025 молия йили давомида фойдаланилади ва кейинги молия йилига ўтказилмайди.


Репост из: Икбол Хакимов
👉 2025 йил учун Ўзбекистон Консолидациялашган бюджети параметрлари тасдиқланди.

🔰 Президент 24.12.2024 йилдаги "2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги ЎРҚ-1011-сон Қонунни имзолади.


Репост из: Namangan adliya/Uyda qoling
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ai.lex.uz - сунъий интеллект жавоб беради


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Namangan adliya/Uyda qoling
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантирилади


“2025–2027 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент қарори (454-сон, 24.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2025 йил 1 январдан, бюджет тизимининг бюджетлари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган давлат харидларига асосан қурилиш муддати уч ойдан кам бўлган объектларга биринчи ойда объект қийматининг 30 фоизи миқдорида аванс маблағлари ажратилади, кейинги тўловлар белгиланган тартибда молиялаштирилади.

🗓 2026 йил 1 январгача синов тариқасида, лойиҳа-смета ҳужжатларининг қиймати БҲМнинг 6 минг бараваридан ортиқ бўлган лойиҳалар (объектлар) бўйича қуйидагилар томонидан экспертизадан ўтказилади:

▪️ҳажм, техник ва смета қисми (нарх қисмидан ташқари) – “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” ДМ томонидан;

▪️товар, иш ва хизматларнинг нарх қисми –“Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК томонидан;

▪️БҲМнинг 6 минг бараваригача бўлган лойиҳалар (объектлар) бўйича шаҳарсозлик ҳужжатлари “Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертиза қилиш республика маркази” ДМ томонидан.

2025 йил 1 апрелгача қурилиши якунланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали шаффоф тизим жорий этилиши таъминланади.

🖥 2025 йил 1 июлгача намунавий ва такрорий қўлланадиган лойиҳа ҳужжатлари бўйича электрон каталогларнинг яратилиши ҳамда “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига жойлаштирилиши таъминланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Репост из: Икбол Хакимов
❇️ Ҳужжатга кўра:
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2025 йил 4 январь (шанба) дам олиш куни 2 январь (пайшанба) кунига кўчирилади.
● 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлари учун 2 январь (пайшанба) қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

❇️ Бунда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар олти кун, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар эса кетма-кет беш кун дам оладилар:
● 28 декабрь (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар учун дам олиш куни (6 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар учун иш куни);
● 29 декабрь (якшанба) – умумий дам олиш куни;
● 30 декабрь (душанба) – қўшимча дам олиш куни;
● 31 декабрь (сешанба) – қўшимча дам олиш куни;
● 1 январь (чоршанба) – байрам дам олиш куни;
● 2 январь (пайшанба) – 5 кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун қўшимча дам олиш куни.

❇️ Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 24.12.2024 й. кучга кирди.


Репост из: Икбол Хакимов
👉 Ўзбекистонликлар Янги йилда неча кун дам оладилар.

🔰 Президент 24.12.2024 йилда "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги ПҚ-452-сон қарорни имзолади.


Репост из: Икбол Хакимов
❇️ Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ва бартараф этиш атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи ташкилотлар (объектлар) томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
❇️ Бунда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларнинг олдини олиш мақсадида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича материалларни ишлаб чиқишга ихтисослашган юридик ва жисмоний шахслар жалб қилиниши мумкин.
❇️ Объектларда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш босқичма-босқич амалга оширилади:
● атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни бартараф этишга тайёргарлик;
● атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни ташиш бўйича ўлчовлар ва ҳисоб-китобларни ўтказиш;
● атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни бартараф этиш ва натижаларни расмийлаштириш;
● натижаларни келишиш ва тасдиқлаш.

❇️ Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари бўйича тузилган материаллар тақдим этилган кундан бошлаб 15 кун ичида Экология вазирлигининг ҳудудий органи томонидан кўриб чиқилиши керак.
❇️ Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини ҳисоблаш ва зарур ҳолларда жиҳозлар ёрдамида ўлчаш усуллари Йўриқномага иловада келтирилган.
❇️ Ҳужжатда атмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддалар концентрациясини аниқлаш тартиби келтирилган.

❇️ Ишлаб чиқариш зонасидан ташқаридаги ифлослантирувчи моддаларни ҳисоблаш натижаларининг ҳар бир ифлослантирувчи модда учун белгиланган меъёрга мувофиқлиги аниқланади.
❇️ Рухсат этилган чегаравий ташланма ҳар бир ифлослантирувчи модда, атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манба ва умуман объект учун белгиланади.
❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 23.12.2024 йилдан кучга кирди.


Репост из: Икбол Хакимов
👉 Ҳавони ифлослантирувчи манбалар бартараф этилади.

🔰 Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 19.12.2024 йилдаги 3586-сон буйруғи билан “Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш ҳамда унга ташланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини белгилаш тўғрисидаги Йўриқнома” тасдиқланди.


Репост из: Икбол Хакимов
👉 Адвокатлар статистик маълумотларни қандай тақдим этадилар.

🔰 Адлия вазирининг "Адвокатлик тузилмалари томонидан статистик маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи рўйхатдан ўтказилди (23.12.2024 й. АВ рўйхат рақами 3588-сон).

❇️ Адвокатлик тузилмаси раҳбари статистик маълумотларни "Юридик ёрдам" ахборот тизими орқали Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бўлинмасига тақдим этади.

❇️ Бунда биринчи ҳисобот даври учун маълумотлар 10 июлгача, иккинчи давр учун – 10 январгача тақдим этилади.

❇️ Тақдим этилган маълумотлар тизимда 15 йил сақланади.

❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 01.02.2025 йилдан кучга киради.

Показано 20 последних публикаций.