Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги ҳамда Конституция куни байрами муносабати билан Наманган вилояти суди ҳамда вилоят маъмурий суди ходимлари ўртасида оммавий диктант ўтказилди. “Менинг Конституциям 32 ёшда” шиори остида бўлиб ўтган диктант ёзиш жараёнларида суд аппарати ходимлари, судья ёрдамчилари иштирок этиб,
“Менинг Конституциям ва давлат тилим” мавзусида диктант ёздилар.
Диктант матнида янги таҳрирдаги Бош қомусимизнинг мазмун-моҳияти, унинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни акс эттирилган бўлиб, тажрибали филологлар томонидан ўқиб эшиттирилди.
Якунда суд тизими ходимлари томонидан ёзилган диктантлар текширилиб, муносиб баҳоланди. Фахрли ўринларни қўлга киритган ходимлар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллик байрам шодиёналари арафасида эълон қилиниб, вилоят судининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Сайт | Telegram