Қирғизистондаги зилзила кучи Наманганда сезилдиҚирғизистонда соат 17:09 да содир бўлган зилзила кучи Наманган вилояти туманларида ҳам сезилди (2−3 балл). Шу вақтда Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам ер силкинишини сезгани ҳақида хабарлар берди.
Қирғизистондаги зилзила кучи Наманганда сезилди
11 июнь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди, деб хабар бермоқда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Ер силкиниши Тошкент вақти билан 17:09 да рўй берган. Унинг координаталари: 41,58 градус шимолий кенглик; 71,21 градус шарқий узунлик. Магнитуда — 4,2. Чуқурлик — 10 км. Эпицентр — Тошкентдан 170 км жануби-ғарбда.
Ҳодиса кучи Наманган вилоятидаги туманларда, жумладан, Янгиқўрғон (2−3 балл), Косонсой ва Чуст туманларида (2 балл) сезилди.
Шу вақтда Тошкент шаҳри аҳолиси ҳам ер силкинишини сезгани ҳақида хабарлар берди.
⚡️
@NAMANGANTUMAN ✔️