Репост из: Namangan yangiliklari
Намангон!
Нон тузингни едим, сувингни ичдим,
Тоғларинг бағрида бургутдек учдим,
Гул шаҳри гулингни эркалаб қучдим,
Пойимда она ер, бошимда осмон,
Бағри, осмонданам кенгроқ Намангон.
О қадим ўтмишга тақалар шонинг,
Туз берган, тузкондек аталар номинг,
Тўрасидек кўрди Тўрақўрғонинг,
Уйингда шунчалар азиздир меҳмон,
Сендек мезбонимга қуллуқ Намангон.
Чустийни бир йўқлаб Чустга шайланай,
Нориндарёдек бир дўстга шайланай,
Ай Нанайгинангдан ўзим айланай,
Улуғларни қўмсаб, жон йиғлади жон,
Улуғим Машрабнинг зори Намангон.
Илмли, мискиндан ҳар бир бойгача,
Гулдек шаҳардан то чекка жойгача,
Попию Чодакдан Косонсойгача,
Қаёққаки борса, яйрайди инсон,
Олмослик Сардорнинг тори Намангон.
Бир куни кўнглингда қололсам бўлди,
Сўзимни кўнглинга сололсам бўлди,
Исҳоқхондан ибрат ололсам бўлди,
Ҳабиб Саъдулласи шеъркўнгил инсон,
Усмон Носирлари сори Намангон.
Лолада очилган турфа лолалар,
Юрагимни этмиш тилка поралар,
Айтмаганим қанча оҳу, нолалар,
Бир лола ишқида қийнайди хижрон,
Кўнглимга малҳаму дори Намангон.
Яна қанча қолди ёзилмаган шеър,
Яна шунча қолди мақталмаган шер,
Шеърим ўқиб кимлар, нима деса дер,
Шуниям ёзмасам, қийналар виждон,
Мен севган лоланинг ҳоли Намангон!
Барчаси Намангон, бори Намангон!
Мирзо Озод
НамДУ талабаси
Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгашининг телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE25mSnOtGSPtl50Mw
Нон тузингни едим, сувингни ичдим,
Тоғларинг бағрида бургутдек учдим,
Гул шаҳри гулингни эркалаб қучдим,
Пойимда она ер, бошимда осмон,
Бағри, осмонданам кенгроқ Намангон.
О қадим ўтмишга тақалар шонинг,
Туз берган, тузкондек аталар номинг,
Тўрасидек кўрди Тўрақўрғонинг,
Уйингда шунчалар азиздир меҳмон,
Сендек мезбонимга қуллуқ Намангон.
Чустийни бир йўқлаб Чустга шайланай,
Нориндарёдек бир дўстга шайланай,
Ай Нанайгинангдан ўзим айланай,
Улуғларни қўмсаб, жон йиғлади жон,
Улуғим Машрабнинг зори Намангон.
Илмли, мискиндан ҳар бир бойгача,
Гулдек шаҳардан то чекка жойгача,
Попию Чодакдан Косонсойгача,
Қаёққаки борса, яйрайди инсон,
Олмослик Сардорнинг тори Намангон.
Бир куни кўнглингда қололсам бўлди,
Сўзимни кўнглинга сололсам бўлди,
Исҳоқхондан ибрат ололсам бўлди,
Ҳабиб Саъдулласи шеъркўнгил инсон,
Усмон Носирлари сори Намангон.
Лолада очилган турфа лолалар,
Юрагимни этмиш тилка поралар,
Айтмаганим қанча оҳу, нолалар,
Бир лола ишқида қийнайди хижрон,
Кўнглимга малҳаму дори Намангон.
Яна қанча қолди ёзилмаган шеър,
Яна шунча қолди мақталмаган шер,
Шеърим ўқиб кимлар, нима деса дер,
Шуниям ёзмасам, қийналар виждон,
Мен севган лоланинг ҳоли Намангон!
Барчаси Намангон, бори Намангон!
Мирзо Озод
НамДУ талабаси
Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгашининг телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE25mSnOtGSPtl50Mw