Репост из: Анасбек Хамрабаев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар Кенгаши
Танловнинг туман (шаҳар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар босқичи жорий йилнинг 20 сентябрдан 26 октябрга қадар қуйидаги шартлар асосида ўтказилади:
“Беш карра беш - йигирма беш” танишув шарти - жамоалар ўзларини таништириши, характерига эга бўлган кўриниш, ҳазил-мутойиба, куй-қўшиқ, рақс ва бошқа сатирик-ҳажвий саҳна кўринишлари уйғунлашган ҳолда чиқишлари тавсия этилади. Ушбу шартдаги чиқиш мазмунан жамоалар номи, умумтаълим мактаби ёки ўзлари истиқомат қиладиган ҳудуд табиати, одамлари (хусусан, ўқувчи-ёшлари) ҳаёти, ўй-кечинмалари, ўқувчи-ёшлар орасида учраб турадиган салбий иллатларни ҳажвия орқали танқид қилиш, шунингдек, жамоанинг бошқа ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот, лавҳалар келтириш тартибида бўлади. Мазкур шартда жамоаларга чиқиш учун 6 дақиқа вақт ажратилади. Жамоалар чиқишлари ҳазил-мутойибага бойлиги, қувноқлиги, ранг-баранглиги, куй-қўшиқ, рақс ижроси, иштирокчиларнинг ижтимоий маҳорати 5 баллик мезонда баҳоланади.
“Зукко, зийрак ўқувчи” савол-жавоби шарти - жамоаларнинг бир-бирларига қизиқ (мантиқий) саволлар бериши ва берилган саволларга жавоб топишига асосланган шартдир. Саволлар аниқ далилларга асосланган, мантиқий ечимга эга бўлиши лозим. Ушбу шартда ҳар бир жамоа биттадан савол беради ҳамда бошқа жамоалар томонидан берилган барча саволларга ўзининг жавоб вариантини айтади. Саволларга жавоб беришга тайёрланиш учун 30 сония вақт ажратилади. Ушбу шартда жамоалар берган савол ва жавобнинг мазмуни ҳамда мантиқийлиги, ҳаётийлиги, долзарблиги, иштирокчиларнинг ҳозиржавоблиги, зукколиги 6 баллик мезонда баҳоланади.
“Бизда ҳаммаси 5” қувноқ чиқиш шарти - мусиқа, қўшиқ, таниқли санъаткорлар қўшиқларига ўхшатмалардан кенг фойдаланган ҳолда ҳаётда (хусусан, ўсмир ёшлар ҳаётида) учрайдиган турли хил қизиқ воқелик, камчиликлар кулгу остига олинган, тарбиявий хусусиятга эга театрлаштирилган лавҳалар (кўринишлар)дан иборат чиқишдир. Ушбу шарт ижроси учун жамоаларга 8 дақиқадан вақт ажратилади. Таниқли санъаткорлар қўшиқларига ўхшатмалар қилинган тақдирда, қўшиқ сўзлари жамоалар томонидан ёзилиши ва ижро этилиши талаб этилади. Санъаткорларни камситишга йўл қўйилмаслиги керак. Мазкур шартда жамоалар чиқишларининг мазмуни, ҳаётийлиги, долзарблиги, ҳазил-мутойибага бойлиги, мусиқа-қўшиқлардан самарали фойдаланилгани, қувноқлиги, ранг-баранглиги, иштирокчилар маҳорати баҳоланади. Шарт 6 баллик мезонда баҳоланади.
Эслатиб ўтамиз, танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритган умумтаълим мактаб жамоалари I, II, III, IV гуруҳга бўлинган ҳолда ҳудудлараро саралаш босқичида иштирок этади.