ЭНГ ЗЎР МАТЕМАТИКЛАРГА 50 МИНГ ДОЛЛАРДАН МУКОФОТ БЕРИЛАДИ
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
☑️ Ҳужжат қуйидаги янгиликларни ўз ичига олган:
🔹 Ҳар бир туманда (шаҳарда) математика фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади.
🔹 Ихтисослаштирилган мактаблар директорлари тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг иқтисодий ва бошқарув жараёнларига математик усуллар ва моделларни жорий қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.
🔹 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ихтисослаштирилган мактаблар раҳбар кадрлари ва математика фани ўқитувчиларининг базавий тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланиши кўзда тутилмоқда.
🔹 2021 йил 1 январга қадар Математика фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.
🔹 Имтиёз бериладиган даражадаги миллий сертификатга эга абитуриент давлат олий таълим муассасасига ўқишга киришда математика фанидан тест синови топширишдан озод этилади ва унга математика фани учун белгиланган максимал балл берилади.
🔹 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ихтисослаштирилган мактабларнинг математика фани бўйича ўқитувчилари тегишли даражадаги миллий сертификатга эга бўлишлари мажбурий ҳисобланади.
🔹 Миллий сертификатнинг тегишли даражасига эга математика фани ўқитувчиларига базавий тариф ставкасига нисбатан 25 фоиздан 50 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.
🔹 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилади ва у икки йилда бир марта учта йўналиш бўйича берилади.
🔹 Ҳар бир йўналиш бўйича мукофот совриндорларига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги пул мукофоти берилади.
🔹 Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Романовский номидаги Математика институти ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.
🌐 namangan24.uz - ишончли хабарлар сайти!
Каналимизга уланиш:
👉 @namanganim24 👈