#SPORT_TAYM
НАМАНГАНДА ПАРАЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
🏆 Нуронийлар, зиёлилар, фаол ёшлар вакиллари иштирокида бўлган байрам тадбирида Токио шаҳрида ўтказилган ХVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистонимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган наманганлик музаффар спортчилар муносиб шарафланди.
Хусусан, пара енгил атлетиканинг найза улоқтириш турида чустлик халқаро тоифадаги спорт устаси Нозимахон Қаюмова икки карра Паралимпия ўйинлари ғолибига айланди.
Пара дзюдо бўйича баҳсларга киришган Наманган шаҳри вакили Феруз Сайидов 73 кг. вазн тоифасида олтин медалга сазовор бўлди.
“Токио-2020”ни дунё рекордини қайд этиш билан бошлаган мингбулоқлик Нурхон Қурбонова найза ва ядро улоқтириш баҳсларида иккита соврин - кумуш, бронза медалларига эга чиқди.
Паралимпия ўйинларининг ғолиб-совриндорлари ва уларнинг ота-оналари ҳамда яқинда ўтказилган Биринчи МДҲ ўйинларида муваффафият қозонган спортчилар муносиб тақдирланди.
📸 Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
🌐 namangan24.uz сайти
📲 @namanganim24