"Наманган ҳақиқати" | РАСМИЙ

@NamanganHaqiqati Нравится 0

Наманган вилоят ҳокимлигининг "Наманган ҳақиқати" газетаси расмий канали
Администратор: Алоқа, ахборотлаштириш ва дизайн бўлими раҳбари Абдуқаҳҳор ЮЛИБОЕВ
Мурожаатлар @Abduqahhor8180 да қабул қилинади.
Веб-сайт: namhaqiqat.uz
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана


Написать автору
Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
не указана
Добавлен в индекс
25.10.2019 13:07
реклама
SearcheeBot
Ваш гид в мире Telegram-каналов
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
843
подписчиков
~283
охват 1 публикации
~2.4k
дневной охват
~9
постов / день
33.6%
ERR %
18.51
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
206 упоминаний канала
59 упоминаний публикаций
116 репостов
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
KOSONSOYLIK 🇺🇿
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
Dunyo va Davr | UYDA QOLING!
ЧУСТ ТУРИЗМ
ЧУСТ ТУРИЗМ
ЧУСТ ТУРИЗМ
Namangan viloyati hokimligi
Namangan_24uz | Uyda qoling!
ЧУСТ ТУРИЗМ
ЧУСТ ТУРИЗМ
FC.FORTUNA.UZ
ЧУСТ ТУРИЗМ
Каналы, которые цитирует @NamanganHaqiqati
UzA | Расмий канал
AOKA / Test info
Namangan IIB Matbuot xizmati
Namangan viloyati hokimligi
AOKA / Test info
Namangan viloyati hokimligi
Habikatura
Sherzod Shermatov
Huquqiy axborot
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
#ТАЙИНЛОВ

Ҳамюртимиз Кадастр агенлигига раҳбар этиб тайинланди

Президентимизнинг 2020 йил 18 сентябрдаги қарори билан Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Маълумот учун: Кадастр агентлиги давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 7 сентябрдаги қарори билан ташкил этилган.

_______
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz
Читать полностью
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди давлат раҳбари.

___________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz
Читать полностью
#СТАТИСТИКА

Ўзбекистон тайёр кийим-кечак экспорти ҳажмини оширди: Наманганнинг улуши қанча?

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон қиймати 336,7 миллион AҚШ долларига тенг бўлган тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган.

Бу йил 32 та давлатга тайёр кийим-кечак маҳсулотларини экспорт қилган Ўзбекистон ўтган йилнинг 8 ойига нисбатан экспорт ҳажмини 89,1 миллион AҚШ долларига оширган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида экспорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотларининг энг катта улуши Россия Федерацияси (178,3 млн.), Қирғиз Республикаси (120,9 млн.) ва 12,3 млн. AҚШ доллари билан Қозоғистон ҳиссасига тўғри келган.

Экспорт қилинган тайёр кийим-кечак маҳсулотининг энг кўп улуши Андижон (90,2), Тошкент (70,5), Наманган (49,8) ва 39,7 млн. АҚШ доллари билан Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган.

___________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz
Читать полностью
🦠 | 51789 |

Наманганлик яна 91 нафар шахсда коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланди

🔺2020 йил 21 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51789 нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
91 нафари Наманган вилояти,
20 нафари Андижон вилояти,
11 нафари Тошкент вилояти,
8 нафари Қорақалпоғистон,
8 нафари Бухоро вилояти,
7 нафари Навоий вилояти,
4 нафари Фарғона вилоятида
аниқланган.

@ssvuz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

__________________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz
Читать полностью
#ТАВСИЯ

Анорни истеъмол қилганингизда қон босими дарров меъёрига тушади, жигар тозаланади, ортиқча суюқлик чиқиб кетади, чунки мева сийдик ва сафро ҳайдовчи таъсирга эга.

_____________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz
«Straus House»дан жабрланганлар пуллари қайтарилади

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ҳукми билан 347 нафар жабрдийдага етказилган 7 миллиард 100 миллион сўмдан ортиқ моддий зарарни ундириб бериш учун МИБнинг ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этилган.

«Straus House»дан жабрланган наманганлик фуқаролар паспорт ва пластик карточкалари билан 21 сентябрдан бошлаб соат 9:00дан 18:00гача Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин.

Манзил: Наманган шаҳри, С. Шерозий 3-тор кўчаси, 5-А уй.

Мурожаат учун телефон:
(69) 228-82-76 (Ж. Ҳакимов).

_______________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz
Читать полностью
Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни видеоанжуман шаклида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси ишида иштирок этади.

Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини тақдим этади.

_______________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz
Читать полностью
🦠 | 51434 |

Наманганлик яна 45 нафар шахсда коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланди

🔺2020 йил 20 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51434 нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатлари:
101 нафари Тошкент шаҳрида,
45 нафари Наманган вилоятида,
18 нафари Андижон вилоятида,
13 нафари Самарқанд вилоятида,
7 нафари Хоразм вилоятида,
6 нафари Қашқадарё вилоятида,
5 нафари Сирдарё вилоятида,
4 нафари Қорақалпоғистонда
аниқланган.

@ssvuz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

__________________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz
Читать полностью
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди

Бугун давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этди.

Ўктам Барноев 1964 йилда Бухоро вилоятида туғилган.

Ўктам Барноев 1997—2000 йилларда Бухоро вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодиёт ва ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган. 2000—2002 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида раҳбар лавозимларда фаолият олиб борган.

Ўктам Барноев муқаддам Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлган. 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган. 2016 йилнинг декабридан 2020 йил февралигача Бухоро вилоятига ҳокимлик қилган. 2020 йил февралида бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланганди.

___________________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz
Читать полностью
#ЯХШИКАЙФИЯТ

Қаҳқаҳа: "Парашют"
— Келсангиз, янгисига алмаштириб берамиз...😂

Юзингиздан табассум аримасин!

______________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz
#ТАВСИЯ

Тадқиқотларда аниқланишича, қон қуюқлашишига олиб келувчи асосий сабаблардан бири кам сув ичиш экан.

Бу қабзиятга, кам пешобга чиқишга сабаб бўлади. Натижада ортиқча моддалар ташқарига чиқиб кетмасдан, қонга сўрилиб, унинг таркибини янада айнитади.

Шунинг учун шифокорлар иложи борича кўпроқ сув ичишни маслаҳат беришади. Соғлом одам кунига камида 2 литр (ёзда 3 литр) сув ичиши зарур.

_____________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz
Читать полностью
Салоҳиятли кадрлар — тараққиёт пойдевори

Жорий йилнинг 16 сентябрь кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари иштирокида рақамли иқтисодиёт ва пандемия талаблари инобатга олинган ҳолда республикамиздаги давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар тузилмалари ҳамда ҳудудий ҳокимликларнинг ташкилий назорат бўлимлари раҳбарлари учун "Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш" мавзусида масофавий малака ошириш курслари бошланган.

➡️ Батафсил ўқинг

_______________________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz
Читать полностью
#СОЛИҚХИЗМАТИ

Тадбиркорларга ортиқча ҚҚС суммалари қайтарилмоқда

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб илк маротаба тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш механизми амалга киритилди.

Уларга хизмат кўрсатиш 1 сентябрдан бошлаб, ҳудудий солиқ бошқармаларига ўтказилди. Қўшилган қиймат солиғи бўйича ноль ставкани қўллаш натижасида вужудга келган қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш муддати 15 кундан 7 кунга қисқартирилди.

Янги тартиб бўйича солиқ бошқармаси томонидан жорий йилнинг август-сентябрь ойларида 18 та солиқ тўловчига 14,9 миллиард сўм ортиқча қўшилган қиймат солиғи суммаси қайтарилди. Бугунги кунда яна 5 та тадбиркорлик субъектларига 8,2 миллиард сўм маблағларни қайтариш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди.

➡️ Батафсил ўқинг

_______________________
Бизни кузатишда давом этинг!

Янада кўпроқ ва ишончли маълумотлар
➡️ @NamanganHaqiqati телеграм каналида

🌐 www.namhaqiqat.uz
Читать полностью