Aмерика ишхоналаридаги биринчи қоида: "Aёллар раҳбарларини судга тортмасликлари керак!"
Бу Fox News телеканалидаги аёл бошловчиларга қилинган зўравонликни кўрсатиб берган филмдан парча.
Филмда кўрсатилишича, Fox News бошловчи бўлиш эвазига аёл журналистларга раҳбарлари томонидан қилинган, айтилган ҳар қандай зўравонликка чидаши талаб этилади. Хатто жинсий зўравонликка ҳам.
Бундан ташқари журналистлар ҳамиша калта, ёқаси катта очилган кийим кийишлари талаб этилади. Чунки 24 соат фақат янгиликлар билан томошабинни телевизор қаршисида ушлаб туриб бўлмайди.
Бошловчилар турли хил зўравонлик руҳидаги гаплар билан ҳақорат қилинади. бу ҳам зўравонликнинг бир тури, аслида.
Тўғри, бу фақат Ғарб муаммоси емас, бизда ҳам бу муаммо жуда тез-тез учраб туради. Ишончим комил, ҳар бир катта лавозимга эришган аёл зўравонликнинг қайсидир бир кўринишини бошдан ўтказан. Гап фақат жинсий зўравонлик ҳақида кетмаяпти.
Бу вазиятдаги энг аламли нарса, домогательство, яъни зўравонликнинг қурбони бўлганлар жим юришни афзал кўришиди ва бу анъананинг давом этишига қўйиб беришида. Қурбонлар сони эса кун сайин кўпаяверади.
Ҳа, кўпчилик иш учун номусини сотган аёлларни айблайди.
Бироқ нима учун аёлларга иш ёки номус танлови қўйилиши керак? Асло, шуни тушунмайман.
"Иш жойидаги жинсий зўрлаш тобора кўпроқ саволларни келтириб чиқармоқда" дейилади филмда.
Тўғри, агар аёллар бу ҳақида гапириб кўришса, биз энг аввало уларнинг ўзларини айблашни бошлаймиз. Яқинлари, қариндошлари, ишхонадагилар ғалати кўз билан қарашни бошлашади. Айбловлар сони ортади.
Азиз аёллар, қизлар, зўравонлик фақат жинсий кўринишда эмас, балки ҳар қандай сизнинг жинсингиз билан боғлиқ бўлган ҳақорат, камситиш, ёки талаблар кўринишида бўлиши мумкин. Асло, нимадир эвазига ўзингизни хўрлатиб қўйманг. Ишдан ҳам, номусдан ҳам воз кечманг
. Ҳеч бир шахснинг сизга бундай танлов қўйишга ҳаққи йўқ!
P/S «Скандал» (англ. Bombshell)
филмини кўришни тавфсия қиламан.