Расходлани ҳақиқатта контроль қилишга "кўзилани очворадиган" приложение 👀
Бу иловани 1 ой давомида ишлатиб ўзим фойда топганим учун силагаям маслаҳат бермоқчиман.
(Балки орелада олдиндан фойдаланадиганла бордир, силаям коммент қолдирила))
Ҳар кунги барча йирик, майда-чуда расходланиям ёздим ва ҳаммасини ҳафта охирида кўриб пулимни анча тўғри сарфлашни ўргандим.
Қулай томони расходлани ўзиз ҳохлаган турлага бўлиб оласиз. Нималага нечи % расход бўвотганини кунлик, хафталик, ойлик қилиб кўрсатиб беради. Мисол учун бу ой манда таксини ўзига 10%, Корзинкага 13% кетти ва хкз..
Календарь кўринишидаям суммалани ёзиб чиқиш жуда қулай (расмда бу ойникини кўрсатмадим)
Кейнги ойдиги натижалани кўрамиз, ин шаа Аллоҳ: керакмас майда нарсала омаямман, вақтни тўғри тақсимлаб кўпроқ автобусдан фойдаланишга ҳаракат қивомман))
Айниқса аёлла ишлатиши керак экан бу приложенияни 😅👇🏼
iOSAndroid