Ma'rifat_un Nafs


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Группа аёллар учун✔️эркаклар ёзмасин❌
Стресc ва тушкунлик ҳолатидан чиқиб кета олмаётган, руҳий мададга эҳтиёжи бор опа-сингилларимизга холис Аллоҳ учун Ўзи қодир қилганча ёрдам берaмиз.
https://www.facebook.com/MuzDalifa777

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




Савол: Рўзани очмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар  қайсилар:

Жавоб: Рўзани бузмайдиган ва макруҳ бўлмаган амаллар  ушбулардир:
1.  Сурма қўйиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида сурма қўяр эдилар.
2.  Мўйлаб ва соқолларга ёғ суртиш.
3.  Баданга, бошга ёғ суртиш.
4.  Рўзадорнинг таҳоратдан ташқари оғиз-бурнини чайиши, салқинлаш мақсадида ғусл қилиш, бошидан сув қуйиши, сувнинг ичига тушиб олиши, нам латтани баданига ёпиб олиши. Булар Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздларида макруҳ эмас, фатво ҳам шундай, чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзадор ҳолларида жазирама иссиқ туфайли, ташналикни босиш учун бошларидан сув қуяр эдилар. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо рўзадор ҳолатида латтани намлаб, баданига ўраб олар эди. Ибодатга кўмак бўлсин деб, фитрий бетоқатликни кетказиш учун бундай қилишнинг зарари йўқ.
    Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу ишларни макруҳ санаганлар. Лекин уларнинг макруҳлиги рўзанинг бузилишига олиб келгани учун эмас, балки ибодатни адо қилишда сабрсизлик изҳор қилгани учундир.
5.  Рўза ҳолатида, заволдан аввал ҳам, кейин ҳам мисвок ишлатиш макруҳ эмас. Имом Аҳмад, имом Молик, имом Шофеъиннинг наздида эса заволдан кейин мисвок ишлатиш макруҳ.
6.  Рўзадорнинг мушк, атир каби ҳушбўйликларни ҳидлаши макруҳ эмас.
7.  Одамни заифлаштирмаса қон олдириш мумкин.
8.  Қасддан ейилмайдиган, лекин сақланиш қийин бўлган нарсалар ҳалқумдан ўтса ҳам рўза очилмайди. Масалан, ҳавода учиб юрадиган майда ҳашаротлар, тутун, чанг кабилар.
9.  Эркак пешобни тўхтатиш ёки даволаниш мақсадида жинсий аъзосига бирор нарса киргизиб олса, рўза очилмайди (лекин аёлларда очилади).
10.   Рўзадорлигини унутиб, одатий ёки ғайриодатий ишларни қилиш, масалан, еб-ичиш, жимоъ қилиш ёхуд ҳуқна (клизма) қилдириш, қулоққа дори томизиш рўзани очмайди (лекин эсига тушиши билан бу амаллардан тўхташ зарур). Агар қари, заифҳол киши рўзасини унутиб, овқатланаётган бўлса, огоҳлантирмайди. Ёш, бақувват киши бўлса, огоҳлантирилади. У эса огоҳлантиришни эшитган заҳоти оғзидаги нарсаларни ютмай, дарҳол ташқарига чиқариб ташлаши лозим бўлади. Ютиб юборса рўзаси очилади ва қазоси вожиб бўлади, каффорати хусусида эса уламолар турли фикрлар билдиришган.
11.   Эркагу аёлнинг тушда эҳтилом бўлиши ҳам рўзани очмайди.
12.   Жунуб ҳолда субҳи содиқни қарши олиш рўзани очмайди.
20.    Савол: Аёл киши ҳайз кунларида рўза тутса бўладими?
  Жавоб: Ҳайз ва нифос чоғида рўза тутиш жоиз эмас. Поклангандан кейин қазоси тутиб беридлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
    “Бизга ўша ҳолат етганда рўзанинг қазосини тутишга буюрилар эдик, намознинг қазосини ўқишга эса буюрилмас эдик”.
     Ушбу ҳадисга кўра ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўзасининг қазосини тутадилар, лекин намознинг қазосини ўқимайдилар.
21.     Савол: Аёл киши рўза тутаётганда ҳайз қони келиб қолса нима қилади?
   Жавоб: Ўз-ўзидан рўзаси очилиб кетади ва зиммасига қазосини тутиб бериш лозим бўлади.
22.     Савол: Рўзадор аёл лабига бўёқ суртса бўладими?
   Жавоб: Рўза ҳолида лаб ташқи аъзо ҳисобланади. Унга бўёқ суртиш билан рўза очилмайди.
23.   Савол: Рўза тутмасликка узрли кишиларнинг узрлари тугаса, нима қилинади?
Жавоб: Узрлари сабабли неча кун рўза тута олишмаган бўлса, ўша кунларнинг қазосини тутишлари вожиб бўлади.
24.    Савол: Касаллиги қайталаниб қолиш хавфи бўлса, рўза тутмаса бўладими?
  Жавоб:  Мусулмон,  моҳир, ҳозиқ табиб маслаҳат берса, рўзасани кечиктириб, қазосини тутиши лозим бўлади. Касали зиёда бўлиши ё чўзилиб кетиши хавфи бўлса ҳам шундай (яъни рўзани очса бўлади). Бунда зиммасига қазо вожиб бўлади.
25.   Савол: Рўза тутмасликка бўлган рўхсат барча турдаги касалликка доирми?
Жавоб: Бу ҳукм барча турдаги касалликка эмас, балки фақат рўза тутиш зарар қиладиган касалликларга оиддир. Рўза тутиш зарар қилмайдиган беморлик рўза тутмасликни мубоҳ қилмайди.

Мўминнинг қалқони китобидан.

Halovatuz


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Бир донишманддан сўрашибди:
— Аллоҳ ҳар кимни қандайдир мақсад учун яратган бўлади. Хўш, ўша мақсадни қандай билиб олсак бўлади?
Донишманд жавоб қилибди:
— Аллоҳ ўша ишни бандага осон ва ёқимли қилиб қўяди.

Қилаётган ишингиз сизга мушкул ва ёқимсизми, демак бу сиз учун эмас!

Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Рамазон рўзасини тутиш учун уйғонганларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин.
Ёқимли саҳарликлар...

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


РЎЗА ҲАҚИДА ВАЪЗ

Беш нарса рўзанинг савобини йўққа чиқаради:
1) ёлғон гапириш;
2) ғийбат қилиш;
3) чақимчилик;
4) ёлғон қасам ичиш;
5) туҳмат қилиш.


Беш нарсани рўзанинг тугал бўлишини таъминлайди:
1) кўзни шариат ёмон деган барча нарсадан тийиш;
2) тилни тийиш;
3) ёмон нарсаларни эшитмаслик;
4) барча аъзоларни ёмон ишлардан тийиш;
5) ифтор пайти қоринни шубҳалардан тийиш.

Акс ҳолда рўза тутишдан бирор маъни қолмайди. Ҳалол рўзани ҳаром билан очиш худди қаср қуриб, бутун шаҳарни бузишга ўхшайди.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Имом Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Рўзадор киши куни бўйи зикр ва тиловат билан машғул бўлмоғи керак! Шофеъий раҳимаҳуллоҳ рамазонда Қуръонни олтмиш мартта хатм қилар эди».

(«Ат-Табсиро").

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


#Рамазон, 10-кун

Рамазон сабр ойи

Имом Ибн Қаййим Жавзийя роҳимаҳуллоҳ айтади: "Иштаҳа тортиб турган нарсадан тийилиш, масалан, Рамазонда қаттиқ чанқаб турган бўлса ҳам сув ичмаслиги банданинг бундан қайтарган (яъни, рўза тутишга буюрган) Зотнинг мавжудлигига тўлиқ иймон келтирганига далилдир".

Рўзадан кўзда тутилган асосий мақсад рўзадорни Аллоҳ Таъолодан тақво қилиш – Унинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан четланишга ундашдир. Бу ҳақда Қуръонда шундай дейилган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

“Эй иймон келтирганлар, тақводор бўлишингиз учун сизлардан олдингиларга фарз қилинганидек сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди”. (“Бақара” сураси, 183-оят).

Рўза улуғ мактаб – унда рўзадорлар гўзал хулқларни ўрганиб, турли иллатлардан халос бўлади, ҳаром ишлардан узоқ бўлишга одатланиб, мункар нарсалардан тўлиқ узилади.

Хусусан, бу ойда инсон сабрнинг нималигини англаб етади.

Рўзада сабрнинг ҳар учала тури жамланган: у Аллоҳнинг тоатида сабр қилиш (уни охиригача бажариш), у Аллоҳга маъсият-исён қилишдан сабр қилиш (ҳаром ва мункар ишлардан четланиш), у Аллоҳ субҳанаҳу ва таъолонинг қадарига сабр қилиш (рўза туфайли келадиган машаққатларга туриб бериш) демак.

Рўза – Аллоҳнинг тоатида сабр қилиш. Чунки инсон бу ибодатни охиригача мукаммали қилиб бажариши учун сабрли бўлиши керак.

Рўза – Аллоҳга маъсият қилишдан сабр қилиш, тийилиш. Зеро, ейиш, ичиш, аёли билан қўшилиш каби бошқа пайтларда мумкин бўлган ишлар рўзадорга ҳаром бўлади. Ҳаромдан четланиш учун эса сабрли бўлиш лозим. 

Рўза – Аллоҳнинг қазои қадарига сабр қилиш. Чунки рўзадорга очлик, чанқоқ, жисмнинг кучсизланиши каби нуқсонлар етади.

Шундай қилиб, рўза сабрнинг ҳар учала турини жамлагани боис унинг энг юқори даражаларидан бўлди. Аллоҳ эса сабрли-собир бандаларига хушхабар берган:

إِنَّمَا يُوَفَّى الصَّابِرُونَ أَجْرَهُمْ بِغَيْرِ حِسَابٍ

“Ҳеч шак-шубҳа йўқки, сабр-тоқат қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур”. (“Зумар” сураси, 10-оят).

Ибн Ражаб Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Сабрнинг энг афзал даражаси рўзадир. Чунки унда сабрнинг ҳар учала тури жамланган: банда Аллоҳнинг ибодатини охирига етказиш учун сабр қилади; шаҳватлардан тийилиб, маъсиятларга қарши сабр қилади; рўза сабабли келиб чиқадиган машаққатларга сабр қилади”. “Жомеул-улум вал-ҳикам”, 2-жилд, 649-бет.

Аллоҳ Таъоло Рамазоннинг қолган кунларини ҳам чиройли сабр билан ўтказишимизни насиб этсин.

Яқинларингизга ҳам улашинг

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Тонгда қилинган ишда ёки дарсда барака бўлади.

Уламолар ва тақводор мусулмонлар саҳарда ухламаслиги маълум.
Аммо ҳатто ғайридин олимлар ҳам тонги иш унумли бўлишини таъкидлайди.

Дунёдаги энг йирик ширкатларнинг бошқарувчилари қуёш чиқмасдан уйғониб ишни бадантарбиядан бошларкан.
Муваффақиятли бўламан деган одам тонги пайтни ғанимат билади.

Афсуски биз Бомдоддан кейин ухлашдек ёмон одатга ўрганиб қолдик.

Аллоҳ янги кунимизни баракали ва хайрли қилсин.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Аввало қаторингни тузат. Ёнингдагининг нуқсони сенга ҳам уради. Ким бўлсанг ҳам, бундан қочиб кутила олмайсан...

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Aллоҳ азза ва жаллани зикр қилувчи бўлинг. Чунки зикр энг улуғ ва афзал ибодатлардан саналади. Сиз модомики Aллоҳни зикр қилар экансиз, ибодат қилаётган бўласиз. 

Aллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: 
«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркак ва аёллар учун Аллоҳ таоло мағфират ва улкан ажру савобни, яъни жаннатни ҳозирлаб қўйган» (Aҳзоб, 35). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам «Жумдон» деб аталадиган тоғ ёнидан ўтганларида: «Юринглар. Бу Жумдондир. Муфарридлар ўзиб кетишди» дедилар. «Муфарридлар кимлар, эй Расулуллоҳ?» деб сўрашганида: «Aллоҳни кўп зикр қилувчи эркак ва аёллар», дедилар.

Пайғамбаримизнинг қизлари Фотима разияллоҳу анҳо қўлтегирмони ишлатавериб қўллари қадоқ бўлиб кетган 
эди. У Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, ўзи учун хизматкор сўраганида у зот айтдилар: «Сен учун хизматкордан кўра яхшироқ бўлган нарсани айтайми? Уйқу олдидан 33 марта «субҳоналлоҳ», 33 марта «алҳамдулиллаҳ», 34 марта «Aллоҳу акбар», деб айтасан. Мана шу нарса сен учун хизматкордан яхшироқдир».

Мазкур ҳадисдан баъзи аҳли илмлар Aллоҳни зикр қилиш кишини жисмонан бақувват қилади, деган хулосани чиқарганлар. Чунки Набий 
саллаллоҳу алайҳи ва саллам хизматкор сўраб келган Фотима разияллоҳу анҳога хизматкор ўрнига мазкур зикрларни айтишни тавсия қилдилар.

Aллоҳни зикр қилиш шайтонларни ҳайдайди. Шайтоннинг исмларидан бири «ханнос» (ўзини четга олувчи)дир. Бундай аталашининг сабабларидан бири Aллоҳ исми зикр қилинса, у ўзини четга олиб, узоқлашади.

«Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил» (Бизга Aллоҳнинг Ўзи етарли ва у нақадар яхши вакил — бошқариб турувчидир) 
деб айтишимиз ҳам Aллоҳнинг зикридандир. Бу калимани Иброҳим алайҳиссалом гулханга улоқтирилган пайтида айтган ва олов у кишига салқинлик ва омонлик қилинган эди. Шунингдек, бу калимани Aҳзоб жангида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асҳоблари мушрикларга қарата айтишган эди. Бу ҳақда Қуръонда шундай дейилади: «Баъзилар уларга: «Билиб қўйинглар, одамлар сизларга қарши қўшин тўплади, улардан ҳазир бўлинглар», деганларида бу гап уларнинг иймонларини янада орттирди ва:

«Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакил»
(Бизга Aллоҳнинг Ўзи етарли ва у нақадар яхши вакил — бошқариб турувчидир), дедилар. Сўнг уларга бирон зиён ва ёмонлик етмасдан Аллоҳнинг неъмати ва фазли билан қайтдилар. Аллоҳ ва Пайғамбарига итоат қилишлари сабабли Аллоҳнинг розилигига эришдилар. Аллоҳ улуғ фазлу марҳамат соҳибидир» (Оли Имрон, 173-174).

Шундай экан,
🎀 зикр қилувчи,
🎀шукр қилувчи,
🎀истиғфор айтувчи,
🎀пайғамбаримиз Муҳаммад мустафога салавоту саломлар айтувчи бўлинг.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Икки тоифа инсонлар борки, улар ўзлари хоҳламаган ҳолда ўзгаларга яхшилик қиладилар:

Биринчиси — бахилдир. У мол-дунё тўплайди, лекин молидан хайр-саховат қилмайди. Охир-оқибат ўз мулкини ўзгаларга қолдириб кетади.

Иккинчиси эса ғийбатчидир. У одамларни ғийбат қилиб, ўзининг савобларини уларнинг номаи-аъмолларига ўтказиб беради.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Ҳар  бир ихтилофда ғолиб бўлишга интилаверманг. Гоҳида бир нарсага  эришгандан кўра қалбларни улфат қилган яхшироқ. Ўзингиз қурган, ўзингиз  ўтиб юрган кўприкни бузманг. Эҳтимол, бир кун келиб, қайтиш керак бўлиб  қолар? Хатокорни эмас, хатонинг ўзини ёмон кўринг. Гуноҳдан бор  вужудингиз билан нафратланинг, майли, лекин гуноҳкорга раҳм қилинг, афв  этинг. Сўзни танқид қилинг, лекин yни айтган одамга ҳурматда бўлинг.  Бизнинг вазифамиз беморни эмас, касалликни кетказишдир.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Банда доим айтиб юриши зарур бўлган истиғфор:

رَبِّ اغْفِرْ لِي وَتُبْ عَلَيَّ إِنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

«Роббиғфир лий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм»


«Роббим, (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, раҳмли Зотсан!»

sof_iibrat

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


‼️Қуръон ХАТМ қилаётганлар учун баъзи муҳим эслатмалар.

Қуръон хатмини бошлаган инсон ҳар сафар Қуръонни очганда Фотиха сурасини ўқиб, кейин келган жойидан давом этишига на Қуръон вана Суннатда далил йўқ

Демак Қуръон ўқимоқчи бўлган инсон қайси сурани, қайси оятига келган бўлса ўша ердан истиазани(аъузи биллахи минашшайтони рожим) ни айтиб бошлаб кетади.

Қуръонни хатм қилиш учун 30 киши келишиб,
бир порадан уйида ўқиса, ўша Қуръон жамланиб ҳаммага Қуръон хатми савоби бериладими?

Қуръонни инсон ўзи тиловат қилиб тугатса хатм бўлади

Ёки бир жойда тўпланиб,
бир порадан ёки бир бетдан навбатдан ўқиб қолганлари Қуръонга қараб кузатиб турсалар ҳам Қуръонни хатмлаган ажрини оладилар.

Лекин ~
Ватсап ёки телеграмда ҳамма бир ёки икки порадан бўлишиб ўз уйларида ўқиса, ҳар бир ўқувсига ўқиган порасини ажри берилади фақат,

Бошқани уйида, бошқалар ўқиган Қуръонига уни алоқаси бўлмайди,
Бошқани тиловатини ажри ҳам берилмайди унга

Энг тўғри йўл~Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларидир

Ҳар бир янгилик эса~БИДЪАТдир.


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Саҳарликда хурмо ейиш суннат. Кўпчилик хурмо ейиш фақат ифторда суннат, деб ўйлашади.

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам::
"Хурмо билан саҳарлик қилиш мўмин кишига қандай ҳам яхши", деб айтганлар.

(Абу Давуд ривояти, 2345)

Шайх Абдулазиз Торифий



𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


استحباب السُّحور بالتَّمر
"Saharlikda xurmo yeyishni tavsiya qilish"

عن أبي هريرة، عن النبي ﷺ قال:
«نِعْمَ سَحورُ المؤمِنِ التَّمْرُ»

"Abu Hurayra roziyallohu anhudan, Nabiy sollallohu alayhi vasallam dedilar:

"Mo‘minning qanday yaxshi saharligi – xurmo!"

صحيح أبي داود 2345
"Sahih Abu Dovud 2345"

قال ابن القيم في زاد المعاد عن التمر:

"وهو فاكهة، وغذاء، ودواء، وشراب،
وحلوى"

"Ibn al-Qayyim "Zād al-Ma‘ād"da xurmo haqida shunday dedi:

"U (ya’ni xurmo) – meva, oziq-ovqat, davo, ichimlik va shirinlikdir."


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


ЙИЛ БЎЙИ РЎЗАДОР БЎЛИШНИ ИСТАСАНГИЗ

Рамазондан сўнг Шаввол ойида 6 кун рўза тутиш йил бўйи рўза тутганнинг савобига ноил этади.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Рамазон рўзаси ўттиз кунининг ўн баробари ўн ой (300 кун), Шаввол ойининг олти кун рўзаси эса (60 кун) икки ой бўлади. Жами 360 кун (бир йил)ни ташкил этади. Натижада, киши бутун йил бўйи рўза тутгандек бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)” (Анъом” сураси, 160-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади”, деганлар (Имом Табароний ривояти).

Уламолар: "Шаввол ойи рўзасини ой бошида кетма-кет олти кун ёки ой давомида бўлиб-бўлиб тутиш ҳам жоиз", деганлар.

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ айтади: “Шаввол ойи рўзаси кетма-кет олти кун тутилса ҳам, бўлиб-бўлиб тутилса ҳам фазилати тенгдир”.

Аллоҳим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида бардавом қилгин, гуноҳларимизни мағфират этгин!


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Африкадаги қишлоқлардан бирига янги имом тайинланади.

Ақидавий ва фиқҳий масалаларда билими етарли бўлган бу имомни ўзига тўқ оилалардан бири ифторликка таклиф қилади. Имом кетгач уй бекаси хонада турган пулни йўқолганини сезади. Ҳеч қаерда пул йўқ.

Хонада эр, хотин ва имомдан бошқа одам бўлмаган. Эр ҳам имомдан бориб пул ҳақида сўрашга истиҳола қилади. Орадан бир йил ўтиб Рамазон ойи уни яна ифторликка чақирадилар.

Шунда эр имомдан сўрайди:
– Тақсир сўнгги пайтларда сизга бўлган муносабатим ўзгарганини сезмаяпсизми?
– Нега ундай деяпсиз?
– Ўтган йили кетганингиздан кейин хонадан пул йўқолган?!
Буни эшитган имом йиғлаб юборади.
– Нега йиғлайсиз, сиздан шубҳаланганимгами?
Имом кўзида ёш билан туриб жавонда турган Қуръон тагидаги пулни олиб кўрсатади:
– Ўшанда шамол туриб пулларни учириб юборди. Уларни йиғиб Қуръон тагига бостириб қўйдим. Мен сизнинг шубҳаланганингиз учун эмас, бир йил давомида қўлингизга Қуръон олмаганингиздан йиғлаяпман, биродар!

P.S.:
Дарҳақиқат, Қуръонни зикр қилмаган дилларда турфа бадгумонлар бўлғусидир!

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчамизни тинч омонликда соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, рўза, закот, ибодат ва тавбаларимизни қабул қилсин. Кунимиз Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин.

Саҳарлик учун чироғи ёнган уйларга   Аллоҳнинг файзу барокати ва Рахмати ёғилсин...

Муборак рамазон хайрли жумасининг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳв сурасини ўқишни унутманг.

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


☪️ Рўзадор деб кимни айтилади?

✅ Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
✅ Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
✅ Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
✅ Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
✅ Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
✅ Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
✅ Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
✅ Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
✅ Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
✅ Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
✅ Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
✅ Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
❗️ Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

@Halovatuz


𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: «Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:

1. Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.

2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.

3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан.»


sof_iibrat

𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌

Показано 20 последних публикаций.