#Қуръон
📌Қуръони каримдаги баъзи сураларнинг икки ва ундан ортиқ номлар билан аталиши
Қуръони каримдаги ҳар бир суранинг ўзига хос номи бор. Шу билан бирга ҳадисларда ҳамда Қуръон илмларига оид асарларда айрим сураларнинг бир неча номлар билан аталгани таъкидланади. Жумладан,
✅"Фотиҳа" (Очувчи) сурасининг йигирмадан ортиқ номлари бор бўлиб, улардан энг машҳурлари "Уммул Қуръон" (Қуръоннинг онаси), "Фотиҳатул Китоб" (Қуръонни очувчи), “Ас-сабъул-масоний” (Икки бор нозил қилинган етти оятли сура) кабилардир.
✅“Бақара” (Сигир) ва ✅“Оли Имрон” (Имрон оиласи) – “Заҳровайн” (икки нур таратувчи), ✅"Моида" (Дастурхон) сураси - "Мунқиза" (Нажоткор), ✅“Тавба” сураси - "Фозиҳа" (Фош этувчи) ва "Бароат" (Ора очиқлиги), ✅"Шуаро" (Шоирлар) сураси - "Жомеъа" (Жамловчи), ✅"Наҳл" (Асаларилар) сураси - "Ниъам" (Нематлар), ✅"Намл" (Чумолилар) сураси - "Сулаймон (алайҳиссалом)" сураси, ✅"Фотир" (Яратувчи) сураси - "Малоика" (Фаришталар), "Ё син" сураси - Қуръоннинг қалби,✅ "Мулк" (Подшоҳлик) сураси - "Мунжия" (Нажоткор) ва "Монеъа" (Қабр азобини тўсувчи),✅ "Ар-Раҳмон" сураси - Қуръоннинг келинчаги, ✅“Кофирун”, “Фалақ”, “Нос” – “Мушақшақа” (мунофиқликдан покловчи),✅ “Фалақ” ва “Нос” иккаласи – “муаввазатайн” (икки паноҳ тиланадиган),✅ "Ихлос" сураси - диннинг асоси, деб аталади. Шунингдек, ✅“حم” (Ҳо, мим) ҳарфлари билан бошланадиган (еттита) суралар – “Ҳавомим” деб ҳам аталади. Бу номланишлар суралар маъносини баён қилиш ва фазлини таъкидлашга хизмат қилади.
🗳Манба: Имом Жалолиддин Суютийнинг "ал-Итқон" китоби, islamicentre.uz
♻️Дўстларингизга ҳам
улашинг 👉 @muxlisuz