#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Халқаро тадқиқотларга тайёргарликда фаол педагогларга ҳар ойлик 100 фоиз устама тўланади
Ҳукумат қарори (831-сон, 31.12.2020 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
💸Киритилган қўшимчаларга кўра, мактабларнинг педагог ходимлари халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлаб бориш ишларига муносиб ҳисса қўшган тақдирда базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама қўшилади.
Илгари ушбу устама педагог ходимлар фаолияти давомида юқори натижалар кўрсатган тақдирда тўланган.
✅ 100 фоизлик устама олишга даъвогар педагог ходимларнинг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқувчиларининг билимлари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида баҳоланади. Бунда назорат материаллари Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда Республика таълим маркази томонидан тайёрланади.
📌 Устама олишга даъвогар педагоглар рўйхати халқаро баҳолаш тадқиқотлари туркумига кирувчи фанлар доирасида шакллантирилади ҳамда умумтаълим муассасаси директори томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига ҳар йили 1 мартга қадар тақдим этилади.
📆 Ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан 100 фоизлик устама ҳақ олишга даъвогар педагог ходимларининг машғулот олиб борадиган фанлари бўйича ўқитувчиларининг билимлари ташқи мониторинг тарзида ўқув йили якунига қадар баҳоланади.
📈 Мониторинг натижаларига кўра ўқувчилари ўртача 80 фоиздан кам бўлмаган кўрсаткичга эга бўлган ўқитувчига янги ўқув йилидан бошлаб тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 100 фоиз устама ҳақ берилади.
🥇 100 фоизлик устама олиш ҳуқуқини қўлга киритган педагоглар шартли равишда "Аъло даражали" педагоглар деб юритилади.
❗️Мазкур қарор билан ўқитувчиларга устама белгилаш оид бошқа янгиликлар ҳам киритилган бўлиб, улар билан танишиш учун Таълим инспекциясининг расмий канали (@uztdi)ни кузатиб боринг.
✅ Do'stlaringizga ulashing