Бола ёлғон гапиришни бошқалардан ўрганади. Дўстларидан, масалан, ёки... ва бу жуда қайғули, ўз ота-онасидан. афсус, кўпинча шунақа бўлади. Демак, азиз ота-оналар, агар сиз болаларингизнинг ёлғонни осонгина гапириб турганини кўрсангиз, ўйлаб кўринг, бунинг сабаби ўзингиз эмасмисиз?
Сиз ўзингиз боланинг ҳузурида кичкина ёлғонларга йўл қўймаябсизми? Мисол учун, телефон жирингласа ёки кимдир эшикни тақиллатса, сиз уйдагиларга: “Мен уйда эмасман!”, деб айтасиз.
Агар биз болаларимиз ростгўй бўлишини хоҳласак, ўзимиз ҳам сўзимиз, ҳам ишимиз билан ёлғоннинг ёмон, хунук эканлигини кўрсатишимиз лозим. Ҳақиқат эса, аксинча хурматга лойиқ. Агар сиз боланинг ёлғонга мойиллигини пайқасангиз, сиз унга ёлғоннинг очилиб қолганини...яширин нарса очиқ – ойдин бўлгани ҳақида ҳикояларни тез-тез айтиб туришингиз керак. Бу билан ёлғончининг хунук кўринганини, ростгўйнинг эса олийжаноб бўлганини таъкидлашингиз керак.
Биласизми, боланинг оғзи ва юзидан унинг айтишича тегмаган қаймоқнинг юқини кўрганингизда, уни бирданига урушманг. У билан: “ундай бўлса, юзингдаги нима? Нимани чаплаб олгансан? Қани, кўзгуга бир қараб кўрчи!”, деб ҳазиллашиб кўринг. Агар сизнинг ўйинқороғингиз юзидаги қаймоқни артиб ташлаб, барибир тан олмаса, унда унга: “Сенинг юзингга қаймоқ эмас, сен айтаётган ёлғон ёпишган” деб айтинг.
Баъзан, биз ота-оналарга, болаларимизни тарбиялаш учун кўпроқ фантазия ишлатсак, зарар бўлмайди. Аммо, муҳими шуни ёдда тутиш керакки, тарбия – вақтни ва шахсий ижобий намунани талаб қилади. Вақтнинг етмаслиги ва ёмон намуна кўп қайғу келтириши мумкин.
Шоҳ Довуд билан шундай бўлган. Давлат ишлари билан банд бўлган Довуд ўз болаларининг тарбиясига етарлича вақт ажратмади. Улар болалигидан ўзбошимчаликка, ўзларининг барча тантиқлигининг бажарилишига ўрганиб қолишганди.
Бундан ташқари отасининг аёлларга нисбатан муносабати улар учун яхши намуна бўлмаган. Шоҳ Довуднинг бир неча хотинлари бўлган. Улардан бирининг бошқа эри бор бўлган вақтда Довуд у билан ётган. Бундан кейин Довуднинг буйруғи билан унинг эри ўлдирилди.
Бундай тарбия ва намунанинг натижасида, Довуднинг ўғилларидан бири – Омнўн, отасининг қизи, ўзининг ўгай синглисининг номусига тегди. Довуд бундан қаттиқ ғазабланди, аммо ҳеч нарса қилмади. Чунки унинг ўзининг ҳаётида зинокорлик гуноҳи бор эди. Шунда Довуднинг бошқа ўғли Абсалом (қизнинг туғишган акаси) синглиси учун қасд олишга қарор қилди.
Шундай қилиб, орадан икки йил ўтди. Бу вақтнинг мобайнида Абсалом қасд олишнинг режасини тузиб юрди. Мана бир куни шундай ходиса рўй берди. Омнўн қўйнинг жунини қирқишга борди. У билан бирга Абсалом ҳам борди. Бу билан у отасининг бошқа ўғилларини ҳам боришга кўндирди. Шу ерда Абсаломнинг одамлари Омнўнни ўлдиришди. Аммо Абсалом бу билан тўхтамади. У отаси Довуд ҳали тирик бўлишига қарамасдан ўзи шоҳ бўлишни хоҳлади. У ўйлаб, эҳтиёткорлик билан харакат қилди. Натижада Довуднинг ўзи ўғлидан қочишига тўғри келди. Лекин Абсаломнинг охири қайғули бўлди. Унинг сочи жуда ажойиб эди ва у сочлари билан фахрланарди. Лекин айнан мана шу сочлари уни нобуд қилди. Ўша куни Абсалом Довуднинг одамларидан қочиб қутулмоқчи бўлди. У ўзининг хачирида чопиб бораётган эди. Хачир катта эман дарахтининг қалин шохлари тагидан елиб кетаётганда, Абсаломнинг боши шохлар орасига кириб қолди. Хачир елиб кетаверди, Абсалом эса сочлари билан дарахтга илиниб қолди. Довуднинг одамлари бундан фойдаланиб, Абсаломни ўлдиришди. Довуднинг “Абсаломнинг жонини сақланг”, деган буйруғига қарши келиб ўлдиришди.
Ота сифатида Довуд, ўғли унга қарши чиққанига қарамасдан унинг ҳаётини сақлаб қолишни истади. Аммо унинг лашкарбошисидан бири ўзбошимчалик қилди. Довуд ўғлидан айрилди. Каломда Довуд: “Оҳ, ўғилгинам, болам Абсалом! Сенинг ўрнингга мен ўлсам бўлмасмиди, ўғлим?! Вой, болам Абсалом! — деб фарёд қиларди.”, деб ёзилган.