Muslim


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Мода и красота



Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Мода и красота
Статистика
Фильтр публикаций


​​Биринчи азон (аудио)

Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида овоз кучайтиргичда айтилган илк азон (1952 йил).

Муаззин - асли ўзбек бўлган шайх Абдулазиз Бухорий ҳазратлари.

Алижон қори каналидан
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


​​Имомлар ҳақида қисқача маълумотлар

Тўрт мазҳаб боши ҳақида маълумот;

1. Имом Абу Ҳанифа

Тўлиқ исми: Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит.
Туғилган санаси ва ери: 80-ҳижрий Кўфа шаҳрида.
Вафоти: 150-ҳижрий Боғдод шаҳрида 70 ёшга етиб вафот топган.

2. Имом Молик

Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас.
Туғилган санаси: 93-ҳижрий Мадинада дунёга келган.
Вафоти: 179-ҳижрий 86 ёшида Мадина шаҳрида вафот топган.

3. Имом Шофеъий

Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Идрис Шофеъий.
Туғилган санаси: 150-ҳижрий Фаластиннинг Ғазо шаҳрида дунёга келган.
Вафоти: 204-ҳижрий Мисрга келиб, 54 ёшида вафот этганлар.

4. Имом Аҳмад

Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳанбал.
Туғилган санаси: 164-ҳижрий Боғдодда дунёга келган.
Вафоти: 241-ҳижрий туғилган шаҳри Боғдодда 77 ёшда вафот этган.

«Сиҳоҳ ас-ситта» соҳиблари ҳақида умумий маълумот;

1. Имом Бухорий

Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий.
Қўл ёзмаси: «Саҳиҳ ал-Бухорий».
Туғилган ери ва санаси: 194-ҳижрий Бухоро (Ўзбекистон) шаҳрида.
Вафоти: 256-ҳижрий 62 ёшида.

2. Имом Муслим

Тўлиқ исми: Абу ал-Ҳусайн Муслим ибн ал-Ҳажжаж ибн Муслим.
Қўл ёзмаси: «Саҳиҳ ал-Муслим».
Туғулган ери ва санаси: 206-ҳижрий Найсабур (Эърон) шаҳрида.
Вафоти: 261-ҳижрий 55 ёшда.

3. Имом Ибн Моъжа

Тўлиқ исми: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид ар-Робиъй.
Қўл ёзмаси: «Сунан Ибн Моъжа».
Туғулган ери ва санаси: 209-ҳижрий Қозивайн (Эърон) шаҳрида.
Вафоти: 273-ҳижрий 64 ёшда.

4. Имом Абу Довуд

Тўлиқ исми: Абу Довуд Сулаймон ибн Ашаъс.
Қўл ёзмаси: «Сунан Абу Довуд».
Туғулган ери ва санаси: 202-ҳижрий Сижистон (Афғонистон) шаҳрида.
Вафоти: 275-ҳижрий, 73 ёшда.

5. Имом Термизий

Тўлиқ исми: Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизий.
Қўл ёзмаси: «Сунан ат-Термизий».
Туғулган ери ва санаси: 209-ҳижрий, Термиз (Ўзбекистон) шаҳрида.
Вафоти: 279-ҳижрий 70 ёшда.

6. Имом ан-Насоий

Тўлиқ исми: Абу Абдураҳмон Аҳмад ибн Шуаъйб ан-Насоий.
Қўл ёзмаси: «Сунан ан-Насоий».
Туғулган ери ва санаси: 215-ҳижрий Нисо (Туркманистон) шаҳрида.
Вафоти: 303-ҳижрий 88 ёшида.
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


​​ОНАМНИ МАККАГА ОЛИБ БОРАМАН

Ишларим юришиб кетса галма-гал,
Камларим, ғамларим бўлса бутун, хал.
Дунёни бир четга қўйиб энг аввал,
Онамни Маккага олиб бораман.

Кафтидан қадоғи кетмаган хамон,
Мен нодон қадрига етмаган хамон.
Мехримга хеч даъво этмаган хамон,
Онамни Маккага олиб бораман.

Қўйганман кўнглимни кўнглига солиб,
Орзуйим ушалмай кетмаса қолиб.
Йўл бўйи ортимга орқалаб олиб,
Онамни Маккага олиб бораман.

Мен ёмон у яхши кўргани хаққи,
Бормасам келиб хол сўргани хаққи.
Жонидан менга жон бергани хаққи,
Онамни Маккага олиб бораман.

Дунёни ортидан кетсам гар йироқ,
Кутгувчим кўз юммай, ўчирмай чироқ.
Юзида ажин лим, сочлари оппоқ,
Онамни Маккага олиб бораман.

Онамдек мехрибон кишим борми, йўқ,
Бўлак ким улчалик менга зорми, йўқ.
Чин дўстим фарзандим, жигар, ёрми, йўқ,
Онамни Маккага олиб бораман.

Фаслнинг фарқи йўқ ёз, кўклам, куз, қиш,
Айтингчи дунёда битганми хеч иш.
Кетиб қабри узра унмасдан қамиш,
Онамни Маккага олиб бораман.

Жилмаяр, кўнглида яширин арзи,
Бўйнимда осиғлиқ фарзндлик қарзи.
Аллохнинг хохиши, мўминлик фарзи,
Онамни Маккага олиб бораман.

Ишларим юришиб кетса галма-гал,
Камларим, ғамларим бўлса бутун, хал.
Дунёни бир четга қўйиб энг аввал.
Онамни Маккага олиб бораман.

Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


​​«Камситиш ниятида фалончининг кийими калта ёки узун десанг, уни ғийбат қилган бўласан»

Кишининг либосини ғийбат қилиш, мисол учун фалончи гадойларга ўхшаб кийиниб олган, ҳаром либос кияди, ипак кўйлак кияди, бузуқларга ўхшаб кийинади, шими тўпиғидан пастга тушиб туради ва ҳоказо деб гапиришдан иборат.

Ҳикоя. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар:
«Бир маротаба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида бир аёл ҳақида «Унинг этаги узун», деб гапирдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тупур, тупур», дедилар. Тупурган эдим, оғзимдан бир парча гўшт тушди».

Тавсия. Аввалги олимлардан бири: «Агар (камситиш ниятида) фалончининг кийими калта ёки узун десанг, уни ғийбат қилган бўласан», деб айтган.

"Ғийбат ўзи нима?" китобидан
Ёрқинжон қори Фозил
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


Сендан нималар қолади?

Биргина чиқиши билан жуда машҳур бўлди, барчанинг ҳурматини қозонди. Шу ҳурматини, авторитетини ушлаб туриш учун энди жуда кўп меҳнат қилиши керак эди. Бирор нарсани кўрса албатта танқид қилиши, таҳлил қилиши керак эди. Аввалда буни ихлос билан қилар эди. Аммо кейинчалик Аллоҳ учун эмас, авторитетини ушлаб туриш учун танқид қиладиган бўлди. Буни ўзи сезмас эди. Ўзидан бошқалар сезиб туришар, уни огоҳлантиришар эди. У эса ўзини доимо ҳақдаман деб насиҳатларига парво ҳам қилмас эди. Одамларнинг ундан кўнгли қолаверди. Одамлар кўнгли қолса ҳам лайклар эса ўша-ўша. У лайклар билан алданиб қолди.
Умр шу зайлда ўтди. Ундан постлар, лайклар ва комментлар қолди халос.

Роббим шундай баракасиз умрдан сақласин.

Муҳаммад Oдил Ҳамидов
Каналга уланиш 👉🏻 https://t.me/muslimzikr


​​Жанжал чиқариш бўйича мастер класс

Юнус Эмро сериалида Юнуснинг аёли ундан сўрайди:
- Фарзандимиз қиз бўлишини хоҳлайсизми ё ўғил?

Юнус, тақводор бир мўмин сифатида бу Аллоҳнинг неъмати, иккаласи ҳам уни хурсанд қилишини айтади.

Аёли яна сўрайди. Шунда Юнус Эмро аёлини хурсанд қилиш учун:
- Онасига ўхшаган қиз бўлишини истардим, - дейди.

Аёли:
- Демак, ўғил бўлса яхши кўрмайсиз, шундайми?!

Тамом.
Каналга уланиш 👉🏻 https://t.me/muslimzikr


​​"Бир неча киши Мисрга бордик. Дўконга кирдик. Бир узук ёқиб қолиб, нархини сўрадик. "1400 жунайҳ", деди.

Нархини бироз тушириб беришини илтимос қилдик. "Қаерликсизлар?" – деди. "Ўзбекистонлик, Мовароуннаҳрданмиз. Бухорий юртидан", дедик. "Бухорий юртидан экансиз, сизларга 20 фоиз чегирма қилиб берамиз" деди. Бизга ёқиб кетди.

"Яна қандай олимлар бўлган?" – деб сўради. "Имом Термизий, дедик. "Маша Аллоҳ, у киши ҳам сизларданми?" – деди бири ишонқирамай. "Ҳа, биздан кўплаб алломалар чиқишган", дедик. "Яна ким?" "Имом Замахшарий", дедик.

Сотувчи "Маша Аллооооҳ!" – деди-да, қўллари билан кўзларини ёпди. Панжалари орасидан ёш оқа бошлади. Кейинроқ билдик, у киши Имом Замахшарийнинг ашаддий мухлислари экан. Бир оз суҳбатлашгандан кейин "Сизлардан фойда олмайман. 620 жунайҳга тушган, шуни берсангиз бўлди", деди. Шу пайт орамиздагилардан фақат ўзбеккагина хос бўлган "гап" чиқди: "Шундан икки дона беринг"...

Мен уялиб кетдим...

"Майли, бераман" деди.
Узукни бераётганда ёнда турган кишилардан бирлари "Намоз ўқишармикин?" – деб қолди. Сотувчи қўлини узатаётганча тўхтаб қолди. "Ҳа, намоз ўқийсизларми?" – деди.
Савол билан жавоб орасида узилиш пайдо бўлди.
Чунки, жавоб айтарли йўқ эди...

Бир оз сукутдан кейин "Жума намозига чиқиб турамиз", деди кимдир.
"Бошқа намозларни-чи?" – деди ҳайрон бўлиб. Зўрғагина "Йўқ", дея олдик.

Сотувчининг қўли муаллақ туриб қолди.
Бироз сукут қилди-да, ачиниш билан: "Майли, мен мусулмонман. Айтган нархимга бераман. Аммо сизлар қайтиб Имом Бухорийни тилингизга олманг. ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ!" – деди...
(Муаллиф мен эмас).
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мен шундай бир кишиларга ҳамроҳ бўлдимки, улар тун зулматини Роббиларига сажда ва қиёмда ўтказардилар. Бир бор рукуъда, бир бор саждада ёшлари ёноқларини юварди. Дўзахдан озод бўлишларини сўраб Роббиларига муножот қилишарди. Тонг чарчоғи ҳам уларга малол келмасди.

Уларнинг бу амалларида эргашган ва нафси учун нафсидан рози бўлмаган* кишига Аллоҳ раҳмат назари ила боқсин! Ҳали унинг амали қусурли ва иши тарозига енгилдир. Чунки бир кун дунё ўз аҳлидан кетади ва амаллар эгаларига қайтарилади**".

Шуларни дедиларда, Ҳасан йиғлаб юбордилар. Кўз ёши соқолларини ҳўл қилиб ташлади, Аллоҳ у кишини раҳматига олсин!

Изоҳ:
*Амали камлиги учун ўзидан рози бўлмаган.
**Дунё ҳаёти тугайди ва Қиёматда ҳисоб қилинган амаллар риё, ужб, сумъа, зулм каби разолатлари туфайли эгаларига қайтариб берилади. Яъни, у амаллар бекор бўлади.


Мубашшир АҲМАД
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


#Ҳирс
Ўз ҳирсини бошқара олмаган ўзини ва бошқаларни ҳалокатига сабабчи бўлиши мумкин!

"Ҳаросо нималигини биласанми ўғлим? Араб тилидаги бир калимадир. Сен биладиган ўша ҳирс, ҳарис, эҳтирос, муҳтарис сўзлари шундан олинган. Ҳаросо шудир болам: Туяларга чўл кемалари дейилади биласан. Бу муборак ҳайвон емасдан, ичмасдан, оч, сувсиз ҳолда чўлда уч ҳафталаб юраверади. Шу даражада чидамли ҳайвон. Лекин, буларни чўлда жуда ҳам яхши кўрадиган бир тиканлари бор. Кўрган жойларида уни юлиб, чайнашни бошлайдилар. Кескир тикан туянинг оғзида яралар очади. Ўша яралардан қон оқишни бошлайди. Тузли қоннинг лаззати тиканники билан аралашиб кетади. Бу нарса туяга жуда ҳам ёқиб тушади. Туя буни еган сари қон оқаверади. Қон оққан сари еяверади. Шундай қилиб у ўз қонига тўймайди. Агар унга тўсқинлик қилинмаса, қон йўқотишдан ўлиб қолади. Мана шунинг номи ҳаросодир. Юқорида ҳам айтиб ўтдим. Ҳирс, эҳтирос, ҳарис каби калималар шундан олинган. Бутун шарқнинг аҳволи мана шудир болам. Тарих давомида бир-бирларини ўлдирадилар. Лекин, аслида ўзларини ўлдираётганларини билмайдилар. Улар ўз қонларининг лаззатидан сарҳўш бўлиб юраверадилар.”
© Умар Зулфи Ливанели. "Ҳаловатсизлик" романи.
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


Қўл бериб сўрашсам ёши каттароғи йиғламсираб юборди. Сабабини сўрасам, кўпчилик биздан жирканади ва одам ўрнида кўрмайди, дейди.

Мен эса қучоқлашиб кўришиб, камига суратга ҳам тушдим!

Нодирбек Ирисов
****
Ўзингизни ислоҳ қилинг, ким яхшилигини Аллоҳ билади
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


​​Маккаи мукаррамада Ўзбекистон руҳи

Жидда шаҳрида истиқомат қилиб турганимда Маккаи Мукаррамага тез-тез бориб турардим. Танишлар келса, Маккага кўргани борардик. Ёдимда қолган ана шундай воқеалардан бирини сизлар билан бўлишгим келди.
Маълумки, муҳожирликда одам ватанини, қишлоғини соғинади. Ўз одамлари билан кўришгиси гаплашгиси келади. Ўтган йили Ўзбекистондан бир таниш умрага келган эди. Ўшани кўриш учун Маккаи Мукаррамадаги ўттиз қаватли "Аброж Кисваҳ" меҳмонхонасига бордим. Ушбу жой ниҳоятда катталиги учун Ўзбекистонликлар бир минорасида, 13-18-қаватларда жойлашибди.
Асрдан кейин кириб бордим. Ҳеч қандай қўриқчи йўқ, ўзбекчада "ошхона, масжид" ёзувли эълонлар ёпиштирилган. 13-қаватга кўтарилдим. Коридорда оқ дўппили ҳожиака Қўқон шевасида гаплашмоқда. Кейин биз билан қўқонча мулозамат билан сўрашиб, қизиқсиниб саволлар сўради.
Бир хонани тақиллатдим. 50 ёшлардаги ака очиб ичкарига таклиф қилди. 70, 80, 45 ёшлардаги умрачилар эндигина Ҳарами шарифдан келиб, ёнбошлаб телвизорда Қуръон каналидан жонли кўрсатадиган Ҳарам манзарасини томоша қилиб, гаплашиб ўтирган экан.
— Энди болаам, бу ерда бошқа қиладиган ишимиз йўқ. Ибодат қиламиз, еймиз, ичамиз, дам оламиз, — деб кулади нуроний отахон. Чиндан ҳам улардаги руҳий хотиржамлик, юзларидаги қониқишни, иймоний роҳатни кўриб дил яйрайди.
Ватандаги ўзгаришлар, қишлоқ ҳаёти, одамларнинг кундалик ғам-ташвишларидан суҳбатлашиб ўтирамиз.
Яна бир марта яқинлари номига умра бадал қилишганини, Оллоҳ қувват берса кетишдан олдин яна бир қилиб олмоқчилигини айтади.
— Қирғизистонлик ёш, бақувват йигитларни учратдик. Узоқроқ муддатга келишган экан, ҳар куни икки мартадан қилиб, шу кунгача эллик бешта умра қилибди, олтмиштага етказмоқчи экан, — дейди отахон ҳайратланиб.
Суҳбат деҳқон, фермерлар аҳволи, мардикор аёллар ва Россияга бурилади. Ватандошларим мияси руслаштирилган, Путинни ўз халқидан ҳам кўпроқ севувчи, Россия учун қайғирувчи миллатга айланиб қолганидан ёқамни ушлаб, "ё тавба"лашдан ўзимни аранг тутаман.
Ифторлик учун ошхонага тушдик. Ватандан келтирилган ошпазлар томонидан пиширилган олий нав таомлар, анвойи мева-сабзавотлардан тайёрланган салатлар, мева шарбатлари, сут-қатиқ маҳсулотлари, ширинликлар буфет шаклида тузалган. Ҳар ким кўнгли тусаганини патнисига солиб кетмоқда. Қўли ширин миллий ошпазлар тайёрлаган ушбу лаззатли таомларни тановул қиларканман, умранинг ярим пули шу овқатлардан чиқиб кетишини ўйладим.
Мароқли суҳбат асносида мириқиб овқатланиб, кейин шомни ўқишга турдик. Шундай мазмунли кунни берганига Оллоҳга ҳамд айтиб, зиёратчиларга ҳусни қабул тилаб, хайрлашдим. Кимдир Тошкентда ўт ёқса, ёқимли ҳиди Маккада туйилаётганидан дилим масрур эди.
Фазлиддин Мўминов
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


Ҳокимнинг жамоли

Канада бош вазири Жастин Трюдо телевиденияда ҳайвон сурати солинган ёки турли ранглар намоён бўлиб турган пайпоқ билан кўринди. Унинг бу иши турли саволлар ва масхараомуз гап-сўзларга сабаб бўлди.

Кейин аниқланишича ушбу пайпоқлар Даун синдроми билан касалланган имконияти чекланган йигитнинг корхонасида ишлаб чиқарилган экан. Бош вазир ўз навбатида бу фуқаронинг кичкинагина корхонасини қўллаш ва унинг молини бепул реклама қилишни мақсад қилган экан.

Мана сизга ақл ва мансабга муносиблик. Ҳукмроннинг жамоли унинг тавозуси ва камтарлигидадир!

Охирги сўзим:
Мен унинг дини ҳақида эмас, ахлоқи ҳақида гапираяпман!

Абдуқодир Полвонов
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу мусулмонларга бош бўлгач, оила аъзоларини ёнига йиғади ва таҳминан шундай насиҳат қилади:

«Сизларни нега чақирганимни биласизларми? Чунки, баъзиларингиз нотўғри ҳаёлга боришингиз мумкин. «Отам мўминлар амири бўлдилар. Биз фарзандларимиз. Агар бизга бирор нарса керак бўлса, одамлар айтганимизни муҳайё қилишади» деб ўйлашингиз мумкин.

Отангиз бобонгиз Хаттобнинг туясини боқар эди. Улар қаттиққўл эдилар, урардилар. Холаларимга ўтин териб келардим. Улар менга озгина хурмо ёки магиз беришарди. Адий уруғимиз Қурайшда обрўга эга эмасди. Абдуманноф, Мағзум, Саҳм ва Жумаҳ уруғларидан паст ҳисобланарди. Аллоҳ бизни ислом билан мукаррам қилди. Аллоҳнинг ўзигагина бўйсундик.

Одамлар сизларга қараб тақлид қилиши мумкин. Сизлар тўхтасангиз, улар ҳам тўхтайди. Юрсангиз юришади. Одамларга бирор нарсани таъқиқласам биринчилардан бўлиб тийилинг.

Аллоҳ ҳаққи, агар бирортангиз таъқиқлаган нарсамни қилгудек бўлсангиз, икки карра кўпроқ жазо бераман. Шунда сизлар «отам мусулмонлар амири бўлмасалар эди, эл қатори бўлсак эди» дейсиз. Гапимни тушундингизми?», деб ўткир нигоҳлари билан уларга қаради.

Улар шоша-пиша «тушундик» дедилар ва умрининг охиригача амал қилдилар.

Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


​​Бир куни подшоҳ баланд қасрида деразадан пастга қараб шаҳарни томоша қилиб турган экан, пастда бир одам аравада тарвуз олиб келиб сотаётганига кўзи тушиб копти. Шунда шохнинг кўнгли тарвуз ейишни тусаб қолибди. Бош вазирини чақириб, 100$ бериб, тарвузни кўрсатиб бориб битта опкегин, бир мазза қилиб ейлик, депти. Бош вазир шоҳнинг кабинетидан чиқиб, биринчи замига 50$ бериб, бор битта тарвуз опке депти, зами ҳам коридорга чиқиб, молия вазирига 25$ берибди-да, бор тарвуз опке, депти. Молия министри шопирини чақирибди, унга 10$ берибди ва кўчадиги тарвузни кўрсатиб, битта опке, депти. Шопир ҳам тарвузчининг олдига бориб, телефон қилиб, солиқни, божхонани, участковойни, МИБ ни чақириб, тарвузчининг ҳужжатларини текширишни буюрибди. Оқибатда ҳамма тарвузини мусодара қилишибди, шопир шундан биттасини олиб, қолганини «по цепочке» юқорига узатворибди. Тарвуз подшоҳга етиб борибди. Бош вазир уни чиройли қилиб сўйибди. Подшоҳ мазза қилиб еб туриб бош вазирдан : "Ўзи халқимиз қалай яшаяпти, ҳамма шарт-шароитлар яхшими, ҳамма тўқ ва бой-бадавлатми?" деб сурабди. Бош вазир: "худди шундай, подшоҳим, халқ жудаям тўқ ва бой-бадавлат", деб жавоб берибди. Шунда подшоҳ: "Албатта-да, ҳар бир тарвузни 100$ дан сотгандан кейин бой бўлади-да" деб жавоб берган экан...
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr




​​Шу ақлим билан 30 йил ортга қайтиб қолганимда эди...

- Ота онамга қаттиқ гапирмаган бўлар
эдим.
- Синглимни хафа қилмас эдим.
- Акамни тўйлари куни акамни норози қилмас эдим.
- Қизларга қайрилиб хам қарамас эдим.
- Вақтимни бўлар бўлмас плейстейшнларга сарф қилмай Қурон ёдлар эдим.
- Америка экшн фильмларини кўрмай араб ва инглиз тилларини ўрганар эдим.
- Рассомчилик билим юртидан охиригача ўқимай ташлаб кетар эдим.
- 26 ёшим эмас балки 20 ёшимда уйланиб олар эдим.
- Ота онамга хар тонг тандирдан иссиқ узилган нон билан бир литр тоза қаймоқ олиб келар эдим...

Ва яна бошқа кўп ёмон ишларни қилмас эдим. Аммо буни иложи йўқ бўлгани учун хам ИСТОҒФОР айтишдан бошқа илож йўқ.

Одам боласи хатокордир. Сизларни энг яхшиларингиз ТАВБА қилувчиларингиздир.
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


​​Расмдаги болакай уйига келиб онасига:

Бу хатни мактабдаги ўқитувчим бериб юбордилар, дейди. Онаси хатни ўқиб кўз ёшларини зўрга тутиб турди. Уни боласига баланд овозда ўқиб берди:
«Сизнинг ўғлингиз даҳо! Мактабимиз унинг қобилиятига кичиклик қилади. Шунинг учун сиз унга уйингизда таълим беринг!».

Орадан йиллар ўтди. Инсоният тарихида улкан ихтиро кашф қилган инсон Эдисоннинг онаси вафот этди.
Кунларнинг бирида у онасининг жавонини кўздан кечираётиб қутидаги хатга кўзи тушди:

«Сизнинг ўғлингиз калтафаҳм, тентак. Эрта тонгдан бошлаб уни мактабга киритмаймиз!».
Буни ўқиган Эдисон роса йиғлади ва ўзининг хотира дафтарига ушбу битикларни битиб қўйди:

«Эдисон тентак бола бўлган. Лекин ақлли онасининг тадбири ила даҳога айланди!».
Онанинг ҳаётдаги ўрни шундай!!!
Томас Эдисон (1931 йилда вафот этган), америкалик ихтирочи
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


​​600 кишилик тўйда қайси аёл қандай кийиниб, қанақа тақинчоқ таққанини унутмаган аёл сени унга нима кунларни кўрсатганингни унутармиди?!😁
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ибрат олиш ва шукр қилишга ундовчи лавҳа...
Каналга уланиш👉🏻 https://t.me/muslimzikr

Показано 20 последних публикаций.

915

подписчиков
Статистика канала