Болалар тарбияси борасида қандай адабиётларни тавсия қиласиз?
Ассалому алайкум. Фарзандим 7 ойлик бўлди. Фарзандимни тўғри тарбиялаб, келажакда ўз ўрнини топа оладиган, солиҳа фарзанд бўлиши учун қандай ишлар олиб боришим керак? Чақалоқлар, умуман болалар тарбияси борасида қандай адабиётларни тавсия қиласиз?
Психолог жавоби:
Ва алайкум ассалом. Жуда тўғри савол. Болани чақалоқлигидан тарбиялашни бошлаш керак. Чунки бола катта бўлиб ота-онанинг айтганини қилмайди, балки ота-онанинг онгидаги ишни қилади. “Қуш уясида кўрганини қилади” деганларидек, оналар ибодатларини йўлга қўйиб олган бўлишлари, қилаётган ишларида ҳеч ким кўрмаса-да эътиборли бўлишлари, шаръий илмни чуқур ўрганиб, унга амал қилишлари лозим. Она мусиқани кўп эшитса, табиий бола мусиқага меҳр қўяди. Ғийбатга берилса, бола билмаган ҳолатда ғийбатларга аралашиб қолади. Она жиззаки бўлса, ўзидан катталарга гап қайтарса, қўпол муомала қилса, табиийки бола кўрмаса ҳам, тушунмаса ҳам ана шундай ишларни қиладиган бўлади. Шунинг учун болани тарбиялаётган она аввал тарбияни ўзидан бошлаши керак. Она Қуръони карим ва ҳадисни мутолаа қилар экан, баланд овозда ўқиши, бола билан (гапирмайдиган кичик бола бўлса ҳам) чиройли оҳангда гаплашиб туриши, диний ривоятларни гапириб бериши керак. Нима тўғри, нима нотўғрилигини тушунтириши керак. Бундан онада шу ишни қилиш одати пайдо бўлади. Бола ҳали кичкина, ҳеч нимани тушунмайди деса, бола катта бўлганида ҳам онанинг фарзанди билан гаплашиш одати бўлмагани учун буни уддалай олмайди ва болага ҳар доим у кичкина, ҳеч нимани тушунмайди деган тушунчада қолиб кетиши эҳтимоли бор. Валлоҳу аълам.
#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube