Мақолани ўқиб, овоз беринг
"Суннатга амал қилишнинг баракаси" (1-мақола)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Ўзининг расулига эргашишимизни буюрган Оламлар Робби Аллоҳ таолога чексиз ҳамдлар бўлсин. Ҳаётларию - ҳадислари ила умматларига мукаммал, тўғри йўлни кўрсатган Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга битмас-туганмас салоту саломлар бўлсин.
Бизни йўқдан бор қилган Зот Аллоҳ таоло дунё яралибдики, биз бандаларига турли синовларни юборади. Бу синовлардан тўғри ўтиш ва Ўзининг розилигига етиш йўлини эса юборган расуллари алайҳимуссалом ҳаётларию насиҳатлари билан кўрсатиб бергандир.
Аллоҳимга беҳад ҳамд-у санолар бўлсинки, Ўзининг ҳабиби, пайғамбарлар имоми, икки олам сарвари - Муҳаммад Мустафо солаллоҳу алайҳи васалламдек улуғ зотнинг уммати бўлиш бахтини бизга насиб айлади. Бу буюк неъмати учун Роҳманга қанча шукр қилсак оздир. Оламлар сарвари Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, сийратлари, сўзлари, тавсияларидан ўрнак олган, амал қилган инсон икки дунё саодатига етади, иншаа Аллоҳ.
Ҳадислар - мўжиза, қачонки, уларни англай олсак ва амал қилсак. Ҳаётимиздан мисол келтириш керак бўлса, қаламларнинг сиёҳи етмайди, китоблар камлик қилар. Айниқса, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ўргатган дуолари мусулмон ҳаётида муҳим ўрин тутади. Дуо билан бошланган ҳар бир иш баракали бўлиб, чиройли ва ҳайрли якун топади.
Ўз ҳаётимдан мисол келтирадиган бўлсам, энг чиройли дуолардан бири - «Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал вакил»ни тинимсиз айтишим натижасида ишларим аввалгидан ривожланаётганини, миямдаги жавобсиз саволларга осонликча жавоб топаётганимни ҳис қилдим. Бу қандай мўжизавий дуо эканки, уни айтмасимдан олдин топилмаган саволимнинг жавоби уни айтгач топилса!
Мисол тариқасида яна бир дуони ёзмасам бўлмас. Ҳар бир инсон синовларга дуч келади. Бу синовлардан, мушкулликлардан чиқиш баробарида кўнглида ғашликни, оғриқни сезиб, ҳаловати йўқолади. Ана шундай пайтларда юракка ҳотиржамлик берувчи дуони ҳам икки олам сарвари (солаллоҳу алайҳи васаллам) мерос қилиб қолдирганлар. Бу дуони ҳар айтганимда қалбим ҳотиржам бўлади, мушкулликлар кетиб, ҳайрли якун топади. У: «Роббанаа журна фий мусибатина ваҳлуфна хойром минҳаа» дуосидир.
Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон вақтларини зое кетказмасдилар ва бунга бизларни ҳам тарғиб қилгандилар. Умримнинг олтинга тенг қисмларини бекор ўтаётганини ҳис этиб, беҳуда ишларни тарк қилдим ва қилмоқдаман, иншаа Аллоҳ. Натижада кўпроқ илм олиш, Қуръони Каримни кўпроқ ўқиб, оятлар, суралар ёд олиш бахтига эришяпман. Мусулмон учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак!
Набий солаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлари тўғрисидаги китобларни ўқиганимда, таъсирланиб ўзимга савол бераман: Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам ҳатто вафотлари олдидан «Умматим, умматим», деб кўз ёш тўкиб ўтдилар. Мен-чи? Уларга лойиқ умматманми? Улар учун нима қилдим? Суннатларига етарлича амал қиляпманми? Ҳар куни Уларга саловатлар йўллаяпманми?
Аслида, ҳар бир мусулмонман деган инсон шу саволларни доим ўзига бериши керак деб ўйлайман. Уларга ижобий жавоб топиш учун эса кўпроқ илм олишимиз, саловатларни тилдан қўймай айтишимиз лозим!
Бахтли бўлай десангиз,
Амал қилинг суннатга!
Қуръон ва ҳадис ила
Йўл олайлик Жаннатга!
Ассолату вассаламу алайка, йаа Росулуллоҳ!
Вассаламу алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ.
Дилором Юсупова
forum.muslimaat.uz
#Муслималар_форуми
t.me/muslimaatuz