Келиним хорижга кетган эди...
Ассалому алайкум. Келиним хорижга кетган эди. У ерда нима бўлганини билмаймиз, ақл-ҳуши ўзида эмас. Домлага ўқитдик. Таъсири бўлмади. Ҳозир шифокор назоратида, доим дори ичиб юради. Ичган дорилари эса тинмай ухлатади. На эри, на болалари, на яқинлари уни қизиқтиради. Ўзи билан ўзи овора. Намоз ўқишга мажбурласам ҳам ўқий олмади, ҳеч нимани ёдлай олмади.
Доимий ухлаш, ҳаётга, атрофдагиларга мутлақ бефарқлик ниманинг асорати? Маслаҳат беринг. Биз қандай йўл тутайлик?
Психолог жавоби:
Ваалайкум ассалом. Бундай ҳолатда ичган дорилари асосан антидепрессантлардан иборат бўлади. Улар эса, ўз навбатида, кўп ухлатувчи, миянинг иш фаолиятини сустлатувчи дорилардир. Мия ҳеч нимани фаҳмламайдиган, ҳамма нарсага эътиборсиз, “тормоз” қилинган каби ҳолатда бўлиб, инсон ҳамма нарсадан совийди. Кўп ухлаши табиий. Кўнглига ҳеч нарсани сиғмаслиги ва олдинги ҳолатига қайтолмаслигининг сабаби ҳам дориларнинг таъсири остида организмда минерал ва витаминлар танқис ҳолатига келиб қолишидандир. Шунингдек, гормонал функциялари ҳам бузилган. Ана шуларнинг организмда етарли бўлиши учун ҳаракат қилиш керак. Мисол учун, картизол гормони бу стресс гормони бўлиб, у организмда кўпайса, табиийки серотонин, допамин каби хурсандчилик гормонларининг камайиши кузатилади. Бу албатта кайфиятни бошқаради.
Серотонин гормонини кўпайтириш учун эрталаб бадантарбия қилиш, тез-тез қуёшли тоза ҳавода сайр қилиш керак. Банан, киви, апельсин ва қовоқни еб туриш ҳам гормоннинг кўпайишига сабаб бўлади.
Давоми...
#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube