Қайнона-қайнота хизматини қилишимизга ажр-савоб борми?
Ассалому алайкум! Овсиним “биз қайнона-қайнотанинг хизматини қилишимиз динда ёзилмаган, эрнинг хизматини қилиб, илм ўрганишимиз керак” дейди. Қайнона-қайнотага хизмат қилиш, уй-ишларини қилиб, саранжом-саришта қилишга ҳам ажр савоб ёзиладими ёки биз илм ўрганиб, ҳожамиз хизматини қилиб, болаларимизнинг тарбияси билан машғул бўлишимиз кифоями?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом! Қайнота ва қайнонага хизмат қилиш оят ва ҳадисларда очиқ келмаган. Лекин оят ва ҳадислардан уларни эъзозлаш ва уларга яхшилик қилиш кераклигини тушуниб олишимиз мумкин. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда қариндошларга, катта ёшдагиларга, ота-оналарга яхшилик қилиш, уларни эъзозлаш ва уларнинг ҳақлари ўз ифодасини топган. Қайнота ва қайнонадан яқин қариндош борми? Улар ҳам ота-онаку. Уларнинг хизмати ҳақида гап айтилмаган бўлса ҳам, эрга итоат қилиш фарз. Агар эр хотинидан ота-онасига хизмат қилишни талаб қилса, хотин бу талабни сўзсиз бажариши керак бўлади, яъни бу фарзга айланади. Бундан бошқа далилга эҳтиёж ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!
Одинахон Муҳаммад Юсуф
#CАВОЛ_ЖАВОБ
Cавол бериш учун: savollar.muslimaat.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube