MUSAFFO.UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Дуони кўпайтиринг

Рўзадор биродарим, Қуёш ботишидан аввал сиз учун вақтларнинг энг улуғи бор. Ушбу вақт сизнинг очлигингиз ва чанқоғингиз қаттиқлашган куннинг ифтори олдидан бўлади. Айни шу маҳалда дуони кўпайтиринг, бунда бардавом бўлинг ва кўпроқ сўранг. Саҳар вақтида ҳам сизга ана шундай дуо ижобат бўладиган вақт бор. Нафсингизга Аллоҳ таолодан сўрашни юкланг. Чунки, сиз муҳтож У зот эса беҳожатдир. Сиз заиф, У зот кучлидир. Сиз фоний, У зот эса Боқийдир.

🤲 Аллоҳ таоло барча сўраганларимизга муваффақ қилсин!

t.me/musaffouzb


ЗАКОТНИ АВВАЛРОҚ БЕРСА, КЕЙИНГИ ЙИЛ ҚАЙСИ ВАҚТДА БЕРАДИ?
#закот

❓1567-CАВОЛ: Мол-мулким нисобга етганига сентябрь ойида 1 йил бўлади. Мен март ойида Рамазонда закотимни бердим. Келгуси йилнинг закоти қачон зиммамга вожиб бўлади? Март ойидами ёки сентябрдами?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мол нисобга етгач, қамарий ҳисобда бир йил тўлгандан кейин ҳам нисобдан камаймаган бўлса, закот вожиб бўлади.
Маълумки, қамарий ҳисоб шамсий ҳисобдан 10-11 кун озроқ, шунга кўра молингиз нисобга етгандан кейин 355 кун ўтгач, закот вожиб бўлади. Молингиз масалан, 20 сентябрда нисобга етган бўлса, закот кейинги йил 10 сентябрда вожиб бўлади. Сиз закотни март ойида берган бўлсангиз, вақтидан аввал берган бўласиз ва бу билан албатта закот адо бўлади. Аммо бу билан закот вожиб бўлиши март ойига кўчиб қолмайди, балки мол нисобга етган вақтга боғлиқ бўлиб тураверади. Шунинг учун кейинги йилнинг закоти 1 сентябрда вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 АКА-УКАЛАР ОҚИБАТЛИ БЎЛСИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

@musaffouzb


Рўзадорларга берилган бешта хислат

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазонда олдинги умматларга берилмаган бешта хислат менинг умматимга берилди:
1. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мушк-анбар ҳидидан ёқимлироқдир.
2. Рўзадор ифтор қилгунича ҳатто балиқлар ҳам уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб туради.
3. Аллоҳ таоло ҳар куни унинг жаннатини зийнатлаб, сўнг унга «Солиҳ бандаларимдан машаққатлар кўтарилгач, сенга келадилар», дейди.
4. Рамазонда асов шайтонлар кишанланиб, (заифлашиб) Рамазондан бошқа ойларда қилган ишини бу ойда қила олмай қолади.
5. Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади».
Шунда «Эй Аллоҳнинг Расули, бу Қадр кечасими?» дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ. Банданинг амалини адо этса, ажр-савоби тўлиқ қилиб берилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Баззор ва Имом Байҳақий ривояти).

t.me/musaffouzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ИФТОРЛИК ҚИЛИШНИНГ САВОБИ РЎЗА ТУТИШ БИЛАН ТЕНГМИ?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2025
@musaffouzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 РАМАЗОНДА ЁМОНЛИКЛАР ГУНОҲИ ҲАМ ЗИЁДА БЎЛАДИ
(3-қисм)

📚 "Рамазонни қандай ўтказамиз?" китобидан

#ramazon #kitob #ramazonni_qanday_otkazamiz
MUSLIM.UZ

@musaffouzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

РЎЗАДОР КИШИНИНГ УЙҚУДА
ЭҲТИЛОМ БЎЛИШИ

Саҳарликдан кейин ухлаган одам, уйқу
вақтида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

@musaffouzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#kun_hikmati

🏝 УЛАР УЧУН ОСТИДАН АНҲОРЛАР ОҚИБ ТУРГАН ЖАННАТЛАР БОР

📖 "Иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганларга улар учун остидан анҳорлар оқиб турган жаннатлар борлигининг башоратини беринг" (Бақара сураси, 25-оят).


#quron #jannat #iymon #solih #amal

MUSLIM.UZ

@musaffouzb


Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!

Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ ☀️

Бу кунни Аллоҳ файзидан, баракотидан барчаларимизни насибадор қилсин.

Қалбингизни иймонга, ✨
Уйингизни қувончга, ✨
Юзингизни нурларга, ✨
Аллоҳим тўлдирсин
Қалбимизни кенг;
Охиратда саодатли;
Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
Ризқимизга Аллоҳ кенглик ато этсин.


Бугун Ҳижрий 1446 йил 9 - Рамазон ойи
Милодий 2025 йил 9 март ҳафтанинг якшанба куни

⏰Намоз_вақтлари

АЛЛОҲ ТАОЛО бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

⏺️"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва (фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят)

🌅 Бомдод - 06:00
🌅 Қуёш - 06:39
🏞 Пешин - 12:50
🏞 Аср - 16:50
🌆 Шом - 18:25
🌃 Хуфтон - 20:20

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА БЕШ ВАҚТ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТЛАРИ.

Рамазон тақвими (Ўзбекистон тумани вақти билан):

Саҳарлик - 05:21
Ифторлик - 18:25


Телеграм
http://t.me/musaffouzb


Саҳарлик дуоси:

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

👉 Ёдлаб олинг

http://t.me/musaffouzb


Яқинларингизга ҳам улашинг!!!

@musaffouzb


#хайрли_тун

عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/musaffouzb


#Рамазонда
РАСУЛУЛЛОҲ РАМАЗОНДА

Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобалар билан масжидда таровеҳ намозини уч кун жамоат бўлиб ўқишди.
Одамлар кўпайиб кетгач, умматларига бу намоз фарз бўлиб қолишидан қўрқдилар. Шундан кейин таровеҳ намози учун чиқмадилар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу даврларида инсонлар таровеҳ намозини битта жамоат бўлиб ўқишди ва бу суннат ҳозирги кунгача сақланиб келмоқда.

t.me/musaffouzb


Яқинларингизга ҳам улашинг!!!

@musaffouzb


Ифторлик дуоси:

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли яйа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.

👉 Ёдлаб олинг

http://t.me/musaffouzb


Яқинларингизга ҳам улашинг!!!

@musaffouzb


Биз билмаймиз, Аллоҳ билади

Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида бир киши Ар-Риёддан Жиддага чипта олди. Кутиш залида озгина дам оламан, деб ухлаб қолди. Самолётга чиқиш эълонини эшитмади. Уйғонганида эса йўловчилар аллақачон чиқиб бўлган, самолёт эшиклари ёпилган, учишга ҳозирлик бошланган эди.

У одам ўзидан хафа бўлиб, жуда муҳим йўлдан қолгани учун ўзини койиб туриб қолди. Бир неча дақиқадан кейин учишга шай бўлган самолётда ёнғин чиқди. Ёнғин самолётни қуршаб олди. Экипаж аэропортга қайтишга уринди. Лекин йўловчиларни қутқариш учун тез ёрдам улгурмади. Афсуски, деярли уч юз нафар йўловчининг бари ҳалок бўлган эди.

Бу мунгли воқеадан қилинадиган хулоса шуки, баъзан шунақа кечикиш ва маҳрум бўлишлар бизни маҳзун қилади. Бир нарсани Аллоҳдан сўраб дуо қиласиз-у, у нарса сиз хоҳлагандай бўлмайди! Ёки кутилмаганда сизга ёқмайдиган ҳодисалар содир бўлиб қолади. Ўшандай пайтларда унутманг – Аллоҳ бизга нима яхши эканини яхши билади. Буни Қуръони каримда биз бандаларига айтиб қўйган:

“…Балким, сизлар ёқтирмаган нарса (аслида) ўзларингиз учун яхши, ёқтирган нарсангиз эса (аслида) сизлар учун ёмон бўлиб чиқар. Аллоҳ билур, сизлар эса билмайсизлар” (Бақара сураси, 216-оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/musaffouzb


ТИШ ПАСТАСИ ТАЪМИНИНГ РЎЗАГА ТАЪСИРИ
#рўза

❓1579-САВОЛ: Саҳарлик қилиб, тишимни тиш пастаси билан ювганимдан кейин анча вақтгача унинг таъмини сезаман ва ютиб юборишдан қўрқиб, туфлаб ташлайман. Агар ютиб юборсам, рўзам очиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тишни махсус паста билан ювгандан кейин оғизда пастанинг ўзи қолмасдан фақат таъмини сезилиб туриши рўзани очмайди. Шу сабабли бундай ҳолатда туфлаб ташлашга ҳожат йўқ. Уламолар кечаси дори ютган ва кундузи унинг таъмини сезган одамнинг рўзаси очилмаслигини айтганлар. Демак, таъм ёки ҳиднинг ўзи рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @musaffouzb


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ОТАМ-ЖАННАТИМ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

@musaffouzb

Показано 20 последних публикаций.