XOJAKENT


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Bo’stonliq tumani “Xo’jakent” jome masjidi
Imom hatib: Murodxoja Shaxojayev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📏📏📏📏📏📏📏📏📏📏📏
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠
📏📏📏📏📏📏📏📏📏📏📏
💚 МЎЪТАБАР ЗОТЛАР 🤲

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА


😎 ZAYNIDDIN DOMLA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўк кит Ер юзидаги бугунги кунда энг катта мавжудот ҳисобланади. У овқатланиши учун кунига 3,5 тоннадан кам бўлмаган балиқ истеъмол қилиши керак. Бир кунига 3,5 тонна емишни ризқини биттагина маҳлуқига етказиб қўйган Зот ҳақида билатуриб ўзингнинг ризқинг хусусида безовта бўляпсанми?!

Аллоҳдан ёрдам сўранг, ризқ сабабларини ушланг ва Аллоҳга ишонинг!


┈┈•🍃•┈┈•🌸•┈┈•🍃•┈┈•
Каналимизга обуна бўлинг

Бизнинг канал: 👉👉 https://t.me/murodxoja_domla
href='' rel='nofollow'>


Ўғил отага деди:
"Ахлатчи келди".
Ота деди:
"Ахлатчи бизмиз. У тозаловчи, бизни тозалайди, бизга ёрдам беради".
Тарбия мана шундай бўлади.

https://t.me/murodxoja_domla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🗣Имом Термизий илмий меросига бағишланган халқаро анжуман давом этмоқда

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini

🗣 Хива шаҳридаги “Фаровон” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро анжуман


🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini

🗣 “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжумани


🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini

🗣НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ


Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


“УМРА” ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТАЁТГАН ТУРОПЕРАТОРЛАРГА ОГОҲЛАНТИРИШ


🔎 Ўтказилган таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.

⚡️Жумладан, туроператорлар томонидан октябрь-декабрь ойларида Умра зиёратига юбориш бўйича хизматлар кенг реклама қилинаётгани қайд этилмоқда.

🤔Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 2024 йил 2 июль куни қабул қилинди. (02.07.2024 йилдаги ЎРҚ-935-сон)

✅Ушбу Қонунга мувофиқ лицензияга эга бўлган туроператорлар томонидан “Умра”
тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш жорий йил 5 октябрга қадар амалга оширилади.

✅Бунда, Дин ишлари бўйича қўмита мазкур соҳадаги лицензияловчи ваколатли орган сифатида белгиланди.

❌2024 йил 5 октябрдан сўнг “Умра” хизматини кўрсатиш бўйича барча турдаги фаолият ноқонуний ҳисобланади.

🔴Ушбу қонунбузарлик учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланган.

🟠 Огоҳ бўлинг, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларини лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан кўрсатиш тақиқланган.

❕ Ҳурматли фуқаролар, Дин ишлари бўйича қўмита зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан фойдаланишларини тавсия этади.

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Xalqaro_konferensiya

📢 “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” номли халқаро илмий-амалий конференцияга барчани таклиф қиламиз


💬 2024-йил 15-16 октябрь кунлари дунё илм-фан намоёндаларининг диққат-эътибори яна юртимизга қаратилади.

📍Тошкент ва Хива шаҳарлари “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияга мезбонлик қилади.

🗣 Мазкур анжуманда исломшунос олимлар, соҳа мутахассислари, илмий тадқиқотчилар, юртимизда кўзга кўринган илм-фан арбоблари билан бир қаторда дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 80 дан ортиқ уламолар ўз маърузалари билан иштирок этадилар.


📰 Конференция иши мусулмон мамлакатлари, АҚШ, Европа, Туркия ва бошқа мамлакатларнинг нуфузли нашрларида, шунингдек, маҳаллий телеканаллар, газета ва журналлар ҳамда интернет нашрлари орқали кенг ёритиб борилади.

🟢 Мазкур нуфузли халқаро конференцияда барчангизни кутиб қоламиз.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Shaxojayev Murad
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео

ИСЛОМ–ТИНЧЛИК ДИНИ

@fitratuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ТИЛ ЯХШИЛИК КАЛИТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ @Muslimuzz/featured' rel='nofollow'>YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Mavlud# Savol: Payg’ambarimiz Muhammad alayhissalom necha yoshlarida otalari Abdulloh vafot etgan?
Опрос
  •   4 yosh
  •   6 yosh
  •   8yosh
  •   25 yosh
  •   Tug’ilmaslaridan avval
  •   Endi bilib olaman
25 голосов


#Taqdir

- Bizga tegishli (taqdirimizda) bo'lgan narsa - bizdan ketmaydi..
- Ketgan (taqdirimizda bo'lmagan) narsa esa, aslida ham bizniki emas bo'ladi
..

https://t.me/murodxoja_domla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ФИТНАДАН САҚЛАНИНГ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

🌐Facebook 🌐Instagram
😎
You@zayniddindomla?si=sTQ2V_H_L6Y_tFaI' rel='nofollow'>Tube 🌐 TikTok


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ХИЗР ВА МУСО ИБРАТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла

🌐Facebook 🌐Instagram
😎@zayniddindomla?si=sTQ2V_H_L6Y_tFaI' rel='nofollow'>YouTube 🌐 TikTok


#Mavlud# Savol: Payg’ambarimiz Muhammad alayhissalom onalarining ismlari qanday edi?
Опрос
  •   Osiyo
  •   Maryam
  •   Xojar
  •   Sofiya
  •   Omina
  •   Endi bilib olaman
72 голосов


Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси фойдали ёзмаларидан...

ЭҲТИМОЛ БУ НАЖОТДУР...

🖊Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

🖊Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...

🖊Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134-оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

🖊Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
«Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.»

☝️Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур...

✨Бугунги ҳикмат✨
Сени ҳурмат қилиб, яхши кўрган инсонга ёмонлик қила кўрма.
Сенга муҳтож бўлиб турган шахсга "мен машғулман" деб айтма.
Сенга ишонган шахсни алдама.
Сени доим эслаб турадиган шахсни сен унутма.

©Умму Мустафо таржимаси

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!

══════════════
👉 https://t.me/murodxoja_domla


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#VIDEOLAR

🎞Mazhabga ergashuvchi kishi Qurʼonni va sunnatni tark etgan hisoblanadimi?

🔰Saidafzal Saidjalolov,
O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi dotsenti

Kanalimizga obuna bo‘ling va do‘stlaringizga ham ulashing!

Ziyo.uz | Telegram | Instagram | Youtube


#Mavlud# Savol: Payg’ambarimiz Mubammad alayhissalom otasining ismi qanday edi?
Опрос
  •   Abdulmuttolib
  •   Abu Tolib
  •   Hamza
  •   Abdulloh
  •   Endi bilib olaman
62 голосов


ГЎЗАЛ ХУЛҚ

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ри-
воят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва-
саллам: «Мезонда гўзал хулқдан оғир-
роқ нарса бўлмайди», дедилар (Мут-
тафақун алайҳ).
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва-
саллам пайғамбар бўлишларидан ол-
дин Арабистон ярим оролида яшовчи
халқлар ҳеч бир динга эътиқод қи-
лишмас эди. Яккахудолик тушунчаси
бўлмагани учун одамлар Аллоҳ таоло-
га эмас, ўзлари тошлардан, ёғочлар-
дан ясаб олган бут-санамларга (ҳай-
калларга) ибодат қилишарди. Улар бу
бут-санамлар фойда ҳам, зарар ҳам
бера олмаслигини билишса-да, уларга
сиғиниб, сажда қилаверишар эди.
Ҳомид Аҳмад Тоҳир
10 Расулуллоҳнинг ёшларга насиҳатлари
Ана шундай жоҳилият даврида
зулм, фисқу фасод жуда кенг урчиган
эди. Кучлилар кучсизларни енгар,
бойлар камбағалларни эзар, қўни-
қўшнилар бир-бирига ёмонлик қилар
эди, ўғрилик, талончилик ниҳоятда
авж олган эди.
Маст қилувчи ичимликларни тап
тортмай ичишар, ҳамма бир-бирини
алдар, ёлғон гапирар, ёлғон гувоҳлик
берар эди.
Қариндошлар етимларнинг ота-она-
сидан мерос бўлиб қолган мол-мулкини
талон-торож қилиб, ўзларини қаровсиз,
қашшоқ ҳолда ташлаб қўйишар эди.
Энг ёмони шуки, қиз фарзанд ту-
ғилса, бундан ор қилишар, ҳали эсини
таниб улгурмаган қизалоқларни дод-
фарёдига қарамай, тириклайин кўмиб
юборишарди.
Бутун дунё инсониятни мана шун-
дай аламли изтироблардан, жабру си-
тамлардан қутқарадиган бир нажот-
корга, халоскорга муҳтож эди.
Арабистон ярим ороли гўё қалбсиз,
виждонсиз яшаётгандек эди. Заиф-
Ҳомид Аҳмад Тоҳир
Расулуллоҳнинг ёшларга насиҳатлари 11
лар ноҳақ калтакланар, озод инсонлар
қулга айлантирилар, етимларнинг
мол-мулки талон-торож қилинар эди.
Арабистоннинг Макка шаҳрида ту-
ғилган, Қурайш қабиласидан чиққан,
халқ орасида энг ишончли инсон си-
фатида танилган Муҳаммад ибн Аб-
дуллоҳ мана шу адолатсизликларни
қандай йўқотишни ўйлаб, одамлардан
узоқда, Ҳиро ғорида ибодат қилар эди-
лар. Ана шундай кунларнинг бирида
Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ таоло-
нинг сўнгги каломи бўлмиш Қуръо-
ни Каримнинг илк оятини Муҳаммад
алайҳиссаломга олиб тушди. Бу оят
» اقْرَاْ «, яъни «Ўқинг!» деб бошланган
эди. Ул зот алайҳиссалом Аллоҳнинг
оятларини ўқидилар, шу заҳоти поки-
за қалбларида Аллоҳнинг нури зиёда
бўлди. Бу табаррук зот ўзларининг гў-
зал хулқлари билан қисқа муддат ичи-
да инсониятни жаҳолатдан маърифат-
га, зулматдан нурга олиб чиқдилар.

https://t.me/murodxoja_domla

Показано 20 последних публикаций.