💎 ТУГАБ БИТМАЙДИГАН ХАЗИНА
Донишманд халқимиз: “Оз бўлса етар, кўп бўлса кетар” дея бежизга айтмаган. Дарҳақиқат, қаноат ҳақида сўз очилганда, албатта, бу сўзга сабр сўзини қўшиб ёзамиз, гапирамиз, боиси битта: бу сўзларни бир-биридан ажратиб тасаввур қилиш мушкул.
Динимизнинг асосий манбалари Қуръон ва суннатда қаноат борасида марҳамат қилинган оят ва ҳадислар билан танишсак:
“Эркакми ё аёлми кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, биз унга пок ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларининг чиройлиги баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз”. (Наҳл сураси, 97-оят).
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Пайғамбар соллалоҳу алайҳи вассалам: “Қаноат – тугаб битмайдиган хазинадир”, дедилар”.
“Қаноат – инсон ўзига тақсим қилиб берилган нарсаларга (ризқ-рўзи, умри, амаллари, бахтли ёки бахтсизлардан бўлишига) рози бўлишидир”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Пайғамбар соллалоҳу алайҳи вассалам: “Парҳезкор бўл, инсонларнинг энг ибодатлиси бўласан, қаноатли бўлгин, одамларнинг шукр қилувчироғи бўласан”, дедилар”.
Бишр Ҳофий: “Қаноат – мўминнинг қалбидагина таскин топадиган мулкдир”, деган.
Абу Бакр ал-Мароғий: “Ақлли инсон – дунё ишларини қаноат ва орқага суриш билан, охират ишини эса, қизиқиш ва тезлаштириш билан, дин ишларини илми ва ижтиҳоди билан амалга оширадиган кишидир”, деган.
Абу Абдуллоҳ ибн Хафиф: “Қаноат – йўқ нарсаларга ортиқча қизиқавермаслик, мавжудларидан беҳожат бўлиш”, деган.
📲 Яқинларизга улашинг!