Ўзи бугун ЙПХ ходимлари йўлда скутер, велик минган "доставкачи"ларни тўхтатаётганини бир неча марта кўрдим — пачкалаб тўхтатаётганди ўзиям. Охирги бир ҳафтадан бери ППХ ходимлари мумкин бўлмаган жойда қолдирилган машиналарни планшетига тушириб юрганини кўп кўряпман. Кеча ҳатто иккитаси Юнусободда йўл четлари қолдириб кетилиши одатий ҳол ҳисобланган ва шу вақтгача биров мушугини пишт демаган фураларнинг устига-да чиқиб расмга олаётганди (шу вақтгача индалмагани учун ҳам фуралар йўл четида қолдириларди-да). Хуллас, халқнинг "мелисанинг, ГАИнинг бош вазифаси - бюджетни тўлдириш" деган гапида жон бор, шекилли. Ҳали декабрда бундан-да қизиқроқ бўлса керак.