«Қўшни маҳалла»дагилар AirVisual маълумотларига асосланиб, Ўзбекистон ҳавоси жуда ифлослангани ҳақида кичик бир материал чиқарди. Биз ҳам @daryo_live’да шунақа нарса чиқаргандик.
Яхшиямки, зийрак ва билимдон муштарийлар кўп. Улардан бири Шерзод Шермуҳамедов. У AirVisual маълумотлари ҳақида шундай (яхши маълумотлар) ёзиб қолдирибди:
AirVisual ҳаво тозалигини ўлчаш дастури фақатгина ўз қурилмаси етказадиган маълумотларни ҳисобга олади. Қурилмаларни ҳам AirVisual’нинг ўзи сотади — нархи тахминан 270 доллар. Агар AirVisual’нинг харитасига эътибор берадиган бўлсангиз, у фақатгина битта нуқтадан — АҚШ элчихонасидан ҳавони ўлчаяпти ва Тошкент учн ана ўша ўлчов натижасини кўрсатяпти. Агар бошқалар ҳам қурилмани сотиб олиб, хонадонларга ўрнатадиган бўлса, у ҳолда Тошкент ҳавосининг сифат ўлчови аниқроқ кўрсатилади. Масалан, Бангкокда қурилмалар сони 50 га яқин.
Ўзбекистон, хусусан, Тошкент ҳавоси тоза эмас, буни биламиз (дарахт кесувчи «браконьерлар»га салом!). Ёзда ювилган машинангиз устига бир кун ўтмай чанг қопланади, кузда дарахт барглари тўкилаётганда чанг максимал даражага етади. Қурилишларни айтиб ўтирмадим. Лекин расмда кўрсатилган 152 АQI — соғлиқ учун хавфли бўлган ҳаво Тошкентнинг барча нуқтасида эмас ва йил бўйи кўрсатиладиган натижа ҳам бўлмаса керак.
PS. Бангкокда 152 AQI’да нафас олишда томоқ ачишади, астмаси бор одамларда касаллик авж олади. Соғлиқ учун хавфли бўлган 150—200 AQI асосан декабрь—январь ойларида кузатилади.
Мана шунақа гаплар. Менимча, Америка элчихонаси атрофида ҳаво сифати, балки, ростдан ҳам ёмондир, балки элчихона ходимлари AirVisual ходимлари қурилмани бироз нобопроқ жойга ўрнатишгандир. Лекин нафас олишда қийналаётганим йўқ ҳозирча, AirVisual’нинг ҳисоботи эълон қилинган кунларда ҳаво ҳар доимгидан ҳам яхшироқ эди, назаримда.
Лекин «Қўшни маҳалла»дагиларнинг ҳам, Шерзод Шермуҳамедовнинг фикрларига қўшиламан — дарахтлар кўп кесиляпти (бу ёмон), чанг ҳаддан зиёд кўп. Кўз тегмасин, дарахт (арча эмас, дарахт!) экиш анъанага айланяпти, юз минглаб дарахтлар экишмоқчи — бирор 10—15 йилда бунинг ҳам самараси кўринар, шаҳар сўлимлашар эҳтимол. Менга қолса, Тошкентнинг тўрт тарафида (шаҳар ичида) 30—40 гектардан ер ажратиб, ботаника боғлари, дендропарклар ташкил этардим...
UPD. Узр, постнинг дастлабки кўринишида AirVisual рейтинги ҳақида @davletovuz ёзибди дегандим, у бор-йўғи «Қўшни маҳалла»даги постни форвард қилган экан. Ўзим жиғибийрон бўлиб юрган камчиликка ўзим йўл қўйибман. Минг бор узр!
https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ