🔴
Жалолиддин Мангуберди авлодлари юрт ҳимоясига отланди🗣Хоразм вилоятининг чақирув ёшига етиб, белгиланган саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган, соғлиги жиҳатидан ҳарбий хизматга яроқли, юртимиз ҳимоясига камарбаста бўлган Султон Жалолиддин Мангуберди бобомиз авлодлари бўлмиш хоразмлик ёшлар вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида муддатли ҳарбий хизматга кузатилди.
🗣Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистон армияси ёшларнинг иродасини тоблайдиган, уларни ўз Ватани ва халқига садоқат руҳида тарбиялайдиган жасорат, матонат ва ҳаёт мактаби сифатида ўзини намоён қилмоқда. Ўғлонларимизда ҳарбий хизматга, бошқача айтганда, эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлашга бўлган масъулият туйғуси кучайиб бормоқда. Шу боисдан сафларимиз йилдан-йилга забардаст, бақувват, ақлан ва руҳан тобланган ёшлар билан бутланмоқда.
Тантанали тадбирнинг очилиш маросимида Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари подполковник Лочинбек Расулов ёшларни ва уларнинг ота-оналарини мана шундай унутилмас кун билан табриклаб, Жалолиддин Мангуберди бобомизнинг муносиб издошлари бўлган ҳамда Ватанни ҳимоя қилшдек муқаддас ва шу билан бирга шарафли бурчни бажаришга шай турган Хоразм элининг ўғлонларига букилмас ирода, кучли матонат ва куч-ғайрат тилади.
🗣Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун йўл олган мард ўғлонлар ва уларнинг яқинларини вилоят раҳбарияти, куч тузилмалари вакиллари ҳамда нуроний ва фахрийлар қутлар экан, ҳозирги кунда мустақиллик йилларида туғилиб вояга етган, мамлакатимиздаги ривожланган таълим муассасаларида энг пухта билим олганлар армия сафларига кириб келаётганини эътироф этди. Хоразмлик ёшларга улкан умидлар билдирилиб, ёруғ юз билан уйларига қайтиб келишини тилаб қолишди.
🗣Тантанада сўзга чиққанлар она Ватанни қўриқлаш ҳар бир йигит кишининг муқаддас бурчи экани, бундай масъулиятли вазифа энг сара ўғлонларга насиб этишини таъкидлашди.
🗣Тадбирдан сўнг ёшлар Урганч темир йўл вокзали орқали муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун белгиланган жойларга жўнаб кетишди.
Каналга уланиш учун шу ерга босинг
🔵 Telegram:
https://t.me/mudofaa_shimoliy