Mubiyn_UZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


"Отақўзи хожи" жомеъ масжиди имом хатиби Лочинбек АКБАРОВ нинг шахсий канали @Mubiyn_uz
______________________________________
Мурожат учун
@mubiynuzadmin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Кеч тушганда ўқиладиган дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда :

اللهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ الْمَصِير 

«Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика асбахна ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкал масийр».

(“Аллоҳим, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Ва Сенга қайтажакмиз”), деб айтар эдилар.

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривояти.


Викторина саволларни қайси китобдан берилишини истайсиз?
Опрос
  •   Ислом тарихи
  •   Ҳадис ва ҳаёт туркуми
  •   Тарихи Муҳаммадий
  •   Муфассал намоз
  •   Муфассал рўза
  •   Ижтимоий одоблар
  •   Бахтиёр оила
1 голосов


Маҳзунлик йилида қандай ходиса содир бўлган? Манба: Ислом тарихи 1-китоб 229-бет Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Опрос
  •   Мадинага ҳижрат қилинган
  •   Абу Толиб вафот этган
  •   Ҳадийча онамиз вафот этган
  •   Абу Толиб ва Ҳадийча онамиз вафот этган
  •   Қурғоқчилик бўлган
12 голосов


​​Саловат вақти

Расулуллоҳ ‎саллоллоҳу алайҳи васалламга айтилган ҳар бир саловат, У зот томон қўйилган бир қадамдир. Эй, Набийга ошиқ қалблар! Ҳабибингиз томон югурмайсизми?!

اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد صلى الله عليه و سلم

Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

Ҳар куни Саловат айтишга одатланинг !!!

#Саловатайтамиз


Ҳазрати Фотиманинг вафоти

Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан бери энди олти ой ўтган эди.
Ҳазрат Фотима хасталаниб қолди…
Ҳижратнинг ўн биринчи йили, рамазон ойининг иккинчи куни, душанба эди…
Шу пайтгача ора-сира касал бўларди, аммо бу сафаргиси уларга ўхшамади.
Яхши-ёмон кунларида уни ёлғиз қолдирмаган хўжайини яна ёнида эди.
– Болаларни олиб ташқарига чиқсангиз, яхши бўларди…
Паст овозда айтилган бу жумла ҳазрат Алининг юрагини тилкалади. Уни хафа қилмаслик учун ўзини тушунмаганликка олди. Болаларини онасига яқинлаштирди. Ҳазрат Фотима уларни бирма-бир қучиб эркалади. Сўнг ҳазрат Алига имо қилди. Юраги эзилиб, болаларини ташқарига чиқарди. Асмо бинти Умайс билан Умму Рафиъ киришди.
– Менинг ювинишим учун сув тайёрми, онажон?
– Ҳа.
Ҳазрат Фотима Умму Рафиъни «онажон» дерди. Чунки бу аёл унга доим оналик қилиб келганди.
– Менга сув қуйиб турасизми, онажон?
– Албатта, қизим.
Ҳазрат Фотима яхшилаб ювинди, аёллар ёрдамида энг яхши либосини кийди.
– Тўшагимни хона ўртасига солинглар.
– Хўп.
Аёллар ишларни бажаришаркан, нима юз бераётганини англаб, жуда изтироб чекишарди.
– Мени ётқизинглар. Юзимни қиблага қаратинг.
– Хўп.
– Энди мени ёлғиз қолдиринг!
– Аммо…
– Илтимос.
– Аммо…
– Роббимга дуо ва илтижо қилмоқчиман.
– !..
Дуо ва илтижога шунчалар берилиб кетдики, жони қандай чиқиб кетганини ҳам билмай қолди.
Овоз чиқмай қолганидан хавотирланиб уйга кирганлар ҳазрат Фотиманинг вафот этганини кўришди.
Шум хабар бир зумда бутун Мадинага тарқалди.
Пайғамбар алайҳиссалом қизи ҳам бу ёлғон дунёни тарк этганди.
Энди йигирма саккиз ёшга кирганди…
Бир фарзанди гўдак чоғида вафот этганди.
Ортида кўзлари ёш хўжайини ва беш фарзанди қолганди.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг кенжа қизлари, ҳазрат Алининг суюмли завжаси ҳазрат Фотима вафот этганида Ҳасан саккиз, Ҳусайн етти, Умму Гулсум беш, Зайнаб уч, Руқийя икки ёшда эди. Ҳазрат Фотиманинг қабрига боқаркан, ҳазрат Алининг ёдига аёл вафотидан бироз олдин айтган гаплари тушди:
– Эй Али, вафотимдан сўнг уйланинг. Акс ҳолда, сиз ҳам, болаларим ҳам қийналиб қоласизлар. Аммо уларни ўгай она қўлида ҳам қолдиргим келмаяпти. Шу боис опам Зайнабнинг қизи Умомага уйланинг.
Гулларнинг гули бирма-бир дунёни тарк этишганди. Илоҳий тақдир шундай эди. Зотан, одамзотнинг қисмати шу эди. Бири келади, бири кетади…
Қиёматгача давом этади бу ҳол…
Аввал ҳазрат Руқийя…
Сўнг ҳазрат Зайнаб…
Ҳазрат Умму Гулсум…
Ва охирида ҳазрат Фотима…
Гулларнинг гуллари энди боқий дунёда яшаяжак эди. Ва севганларнинг кўнгилларида…
Улар гулларнинг гуллари эди.
Пайғамбар алайҳиссалом булбуллари эди.
Буни билган, кўрган англар.
Қурбон бўлсин унга жонлар.

"Гулнинг гуллари" китобидан таржима

https://t.me/Mubiyn_uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

🌼🌼🌼🌼🌼🌼 🌼🌼🌼🌼❗️


Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.

Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!

Алҳамдулиллаҳ
СубҳанАллоҳ
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллолоҳ.

😐https://t.me/Mubiyn_uz


Тонгги дуо

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ
«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ»
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”

Абу Довуд ривояти

Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар»


Масжидга кирган киши жамоатнинг равотиб суннатларни ёки фарзни ўқиётганини кўрса таҳийятул масжид намозини қандай ўқийди? Манба: Мўминнинг меърожи Муфассал намоз китоби 172-бет
Опрос
  •   Шу суннат ёки фарзга қўшиб ният қилади.
  •   Аввал таҳийятул масжид намозини ўқийди.
  •   Таҳийятул масжид намозини тарк қилади.
  •   Намозлар тугагач ўқиб олади.
1 голосов


Кеч тушганда ўқиладиган дуо

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирганда :

اللهُمَّ بِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ الْمَصِير 

«Аллоҳумма бика амсайнаа ва бика асбахна ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкал масийр».

(“Аллоҳим, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила вафот этамиз. Ва Сенга қайтажакмиз”), деб айтар эдилар.

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можалар ривояти.


​​Саловат вақти

Расулуллоҳ ‎саллоллоҳу алайҳи васалламга айтилган ҳар бир саловат, У зот томон қўйилган бир қадамдир. Эй, Набийга ошиқ қалблар! Ҳабибингиз томон югурмайсизми?!

اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد صلى الله عليه و سلم

Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)

Ҳар куни Саловат айтишга одатланинг !!!

#Саловатайтамиз


Викториндаги имло хатолари учун узр сўраймиз. Викторина эълон қилингач имло хатоларини тўғрилашнинг имкони йўқ


Қайси онамизнинг асл исми Барра бўлган ва у исмни Пайғамбаримиз саллоллоҳу алаҳи вассалам қуйидаги исмга ўзгартирганлар? Манба: Мўминларнинг оналари ҳақида савол-жавоблар 63-бет Ғиёсиддин Юсуф
Опрос
  •   Ҳафса онамизнинг
  •   Жувайрия онамизнинг
  •   Маймуна онамизнинг
  •   Ҳайдийча онасизнинг
  •   Зайнаб бинти Жаҳш онамизнинг
12 голосов


​​“МОМА ОШИ” БОР НАРСАМИ?
#бидъат

❓1549-CАВОЛ: Биз томонларда “Мома оши” деган маросим бор. Айрим жойларда “Мома гўжа” деб ҳам айтилар экан. Бу маросим асосан фолбинлар иштирокида бўлиб, фолбин тузалмаётган бемор учун товуқ сўйдириб, унинг қонини беморнинг юзи ва бошқа ерларига суртади. Шундан кейин унинг гўшти пиширилиб, фолбин меҳмон қилинади. Шундай маросим ўтказишнинг гуноҳи қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай маросим ўтказиш катта гуноҳдир. Чунки фолбинлар билан алоқа қилиш, уларнинг сўзини тасдиқлаш кишининг иймони учун ўта хатарли иш. Бунинг устига ҳар қандай ҳайвоннинг қони нажосат ҳисобланади. Уни истеъмол қилиш, танага суртиш дуруст эмас.
Динимизда беморни тиббиёт ёрдамида ёки Қуръон ўқиб дам солиш, гоҳида эса ҳар иккисини бирданига қўллаш билан даволаш эътироф этилади. Фолбинларнинг ножоиз амаллари билан даволаниш қатъиян ман қилинади.
Фолбинларнинг гапига ишониш, уни тасдиқлаш динимиз ақидасига зид эканини ҳар бир мусулмон билиб олмоғи лозим. Имом Абу Жаъфар Таҳовий аҳли сунна вал-жамоанинг ақидасини баён қилиб, шундай деган:
وَلَا نُصَدِّقُ كَاهِناً وَلَا عَرَّافاً وَلَا مَنْ يَدَّعِيْ شَيْئاً يُخَالِفُ الْكِتَابَ وَالسُّنَّةَ وَإِجْمَاعَ الْأُمَّةِ
“Фолбин ва башоратчиларнинг, шунингдек, Қуръон, суннат ва умматнинг ижмосига хилоф нарсани даъво қилгувчиларнинг гапини тасдиқламаймиз” (“Ақидатут-Таҳовия” китоби). Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/Mubiyn_uz


Ҳижратдан аввалги 18 - йилдаги Каъбанинг қайта қуриш вақтида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам неча ёшд бўлганлар? Манба:Ислом тарихи 1-китоб 203-бет Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Опрос
  •   35 ёшда
  •   33 ёшда
  •   40 ёшда
  •   25 ёшда
  •   20 ёшда


​​​​ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши

Манбаа: Кифоя китоби










Тонгги дуо

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ
«Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ»
Маъноси: “Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман”

Абу Довуд ривояти

Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар»

Показано 20 последних публикаций.